Хусенов Нодир Нуридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилотларида болалар жисмоний тарбиясининг диагностик назорат ва коррексион механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped.10511.
Илмий раҳбар: Кадиров Рашид Хамидович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,
PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абидов Сарвар Қаҳрамонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларида болалар жисмоний
тарбиясининг диагностик назорат ва коррексион механизмларини такомиллаштириш
ҳамда унинг самарадорлигини тажрибада синовдан о'тказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида болалар жисмоний тарбиясини самарали ташкил этиш ва бошқаришга йўналтирилган, диагностика–коррексия–мониторинг тамойилларига асосланган таркибий-функсионал моделини такомиллаштириш ҳисобига болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини тизимли баҳолаш, коррексиялаш ва мониторинг қилиш орқали жисмоний тарбия жараёнини илмий асосда бошқаришнинг назарий-услубий ёндашувлари такомиллаштирилган;
6–7 ёшли болаларнинг морфофунксионал ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва функсионал ҳолати кўрсаткичларини комплекс баҳолашга мўлжалланган уч компонентли диагностик тизим ишлаб чиқиш ҳамда диагностика натижаларини юқори, ўрта, паст ва жуда паст даражалар бўйича табақалаштириш ҳисобига болаларнинг жисмоний ривожланиш динамикасини объектив аниқлаш, индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда дифференциал баҳолаш ва педагогик таъсир воситаларини мақсадли режалаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
жисмоний ривожлантирувчи машқлар, диагностик тестлар, интерактив соғломлаштирувчи ўйинлар ҳамда координацион ва мувозанат машқларини интеграциялашган ҳолда қўллашга асосланган коррексион-ривожлантирувчи дастурий-методик таъминот такомиллаштириш ҳисобига жисмоний тарбия машғулотларининг педагогик самарадорлигини ошириш, болаларнинг асосий ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш, ҳаракат фаоллиги даражасини фаоллаштириш ҳамда жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини яхшилаш имкониятлари кенгайтирилган;
6-7 ёш доирасида диагностика-коррекция-мониторинг тамойиллари асосидаги интегратив педагогик модел болаларнинг жисмоний, функсионал ва ижтимоий ривожланишини комплекс баҳолаш, индивидуал эҳтиёжларга мос машғулотларни ташкил этиш ва натижаларни мунтазам мониторинг қилиш ҳисобига, болаларнинг ўртача функсионал ҳолати 12 %, жисмоний ривожланиш 16 % ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 17 % га яхшиланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида болалар жисмоний тарбиясининг диагностик назорат ва коррексион механизмларини такомиллаштириш мавзусига доир олинган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотларида болалар жисмоний тарбиясини самарали ташкил этиш ва бошқаришга йўналтирилган, диагностика–коррексия–мониторинг тамойилларига асосланган таркибий-функсионал моделини такомиллаштириш ҳисобига болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини тизимли баҳолаш, коррексиялаш ва мониторинг қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари МТТ нинг жисмоний тарбия машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 18 августдаги 02-16/8744-сон маълумотномаси). Натижада 6-7 ёшли болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари 14-16% га яхшиланганлиги кузатилган;
6–7 ёшли болаларнинг морфофунксионал ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва функсионал ҳолати кўрсаткичларини комплекс баҳолашга мўлжалланган уч компонентли диагностик тизим ишлаб чиқиш ҳамда диагностика натижаларини юқори, ўрта, паст ва жуда паст даражалар бўйича табақалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Болалар жисмоний тарбия назарияси ва технологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилиб, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидаги МТТ ларида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17-июндаги 314-сонли буйруғига асосан). Натижада, болаларнинг руҳий фазилатлари, машғулотларга бўлган қизиқиши, диққат ва мантиқий фикрлаш кўникмалари 10-12 % гача ривожланиши таъминланди;
Жисмоний ривожлантирувчи машқлар, диагностик тестлар, интерактив соғломлаштирувчи ўйинлар ҳамда координацион ва мувозанат машқларини интеграциялашган ҳолда қўллашга асосланган коррексион-ривожлантирувчи дастурий-методик таъминот такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари МТТ нинг жисмоний тарбия машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 18 августдаги 02-16/8744-сонли маълумотномаси). Натижада болаларнинг умумий жисмоний ривожланиши жадаллашиб, уларнинг мушак-скелет тизими, юрак-қон томир ҳамда нафас олиш фаолиятлари 12-14% яхшиланган;
6-7 ёш доирасида диагностика-коррекция-мониторинг тамойиллари асосидаги интегратив педагогик модел болаларнинг жисмоний, функсионал ва ижтимоий ривожланишини комплекс баҳолаш, индивидуал эҳтиёжларга мос машғулотларни ташкил этиш ва натижаларни мунтазам мониторинг қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидаги МТТ ларда татбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан). Натижада ўтказилган синовлар ва кузатувлар доирасида болаларда ҳаракат малакалари, жисмоний фаоллик даражаси ҳамда умумий тайёргарлик кўрсаткичларида 12-14% сезиларли ижобий ўзгаришлар қайд этилди.