Эргашев Шерали Эрали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқаришнинг хусусиятлари ва устувор йўналишлари” 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7083.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш.,илмий даража ва унвони: Хайитов Шербек Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Ўринов Йигитали Муратович, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Бухоро вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакат ва ҳудудларнинг рақамли трансформация шароитида ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқаришнинг интеграллашган консептуал модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда иқтисодий, ижтимоий, институционал ва рақамли омилларнинг ўзаро таъсири ҳамда уларнинг бошқарув самарадорлигига таъсир механизми тизимли асосланган;
Бухоро вилояти туманлари мисолида ҳудудий ялпи маҳсулотга таъсир этувчи омилларни баҳолашнинг кўп босқичли эконометрик модели ишлаб чиқилган бўлиб, у омилларнинг ўзаро таъсири ва бошқарув самарадорлигига таъсирини комплекс баҳолаш ҳамда ҳудудий ривожланишни прогнозлаш имконини берувчи методологик ёндашув билан такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқарув индикаторларини комплекс интеграциялашга асосланган, ҳудудларнинг ривожланиш даражасини обектив баҳолаш ва бошқарув қарорлари самарадорлигини аниқлаш имконини берувчи интеграл баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш учун ссенарийли прогнозлаш ва адаптив бошқарув механизми ишлаб чиқилган бўлиб, унда иқтисодий хавфлар, инвестиция фаоллиги, экспорт салоҳияти ва бандлик кўрсаткичлари асосида 2030-йилгача ривожланишнинг инерсион, мўтадил ва оптимистик сценарийлари шакллантирилган ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш алгоритми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
мамлакат ва ҳудудларнинг рақамли трансформация шароитида ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқаришнинг интеграллашган консептуал модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда иқтисодий, ижтимоий, институционал ва рақамли омилларнинг ўзаро таъсири ҳамда уларнинг бошқарув самарадорлигига тизимли асосланган таъсир механизми бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармони 1-иловасининг 100-мақсадида назарда тутилган “ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги тизимини жорий этиш” йўналишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат талатасининг 2026-йил 12-январдаги 01-19-285-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти туманлари ҳокимликларининг Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари фаолиятида ҳудудларни комплекс бошқаришнинг институционал асослари мустаҳкамланиб, бошқарув функцияларининг интеграцияси таъминланган, ҳудудий ривожланиш бўйича стратегик қарорларни қабул қилишнинг илмий асосланганлиги ва бошқарув самарадорлиги оширилган;
Бухоро вилояти туманлари мисолида ҳудудий ялпи маҳсулотга таъсир этувчи омилларни баҳолашнинг кўп босқичли эконометрик модели ишлаб чиқилган бўлиб, у омилларнинг ўзаро таъсири ва бошқарув самарадорлигига таъсирини комплекс баҳолаш ҳамда ҳудудий ривожланишни прогнозлаш имконини берувчи такомиллаштирилган ёндашувидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сон Фармони 1-иловасининг 60-мақсадида назарда тутилган “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш” йўналишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат талатасининг 2026-йил 12-январдаги 01-19-285-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳокимликнинг “Инвестициялар ва ташқи савдо” бошқармаси амалиётида туманлар ривожланишини режалаштиришда инвестициялар, бандлик, экспорт ва ижтимоий инфратузилма харажатларининг ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсирини миқдорий баҳолаш ва асосланган қарорлар қабул қилиш имконини берган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқарув индикаторларини комплекс интеграциялашга асосланган, ҳудудларнинг ривожланиш даражасини обектив баҳолаш ва бошқарув қарорлари самарадорлигини аниқлаш имконини берувчи интеграл баҳолаш методикасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сон Қарорининг 1-иловасида назарда тутилган “Расмий статистик кўрсаткичларга асосан секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими” кўрсаткичларини ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат талатасининг 2026-йил 12-январдаги 01-19-285-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳокимликларнинг мониторинг тизимида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш, туманлар кесимида солиштирма таҳлилларни амалга ошириш, ривожланишдаги номутаносибликларни аниқлаш ҳамда ҳудудий ривожланиш бўйича бошқарув қарорларининг илмий асосланганлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш учун ссенарийли прогнозлаш ва адаптив бошқарув механизми ишлаб чиқилган бўлиб, унда иқтисодий хавфлар, инвестиция фаоллиги, экспорт салоҳияти ва бандлик кўрсаткичлари асосида 2030 йилгача ривожланишнинг инерсион, мўтадил ва оптимистик ссенарийлари шакллантирилган ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш алгоритмидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармони 1-иловасининг 75-бандида белгиланган “ҳудудларни жадал ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш” вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат талатасининг 2026-йил 12-январдаги 01-19-285-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида вилоят минтақавий ривожланиш консепсиясида оптимистик сценарий бўйича 2030-йилга келиб ялпи ҳудудий маҳсулотни 72,8%га, экспортни 95,3%га ошириш ва ишсизлик даражасини 4,2%га камайтириш имконини берган.