Комилов Шихназар Даврон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шоли навларининг шўрланишга чидамлилигини баҳолаш ва нав яратиш учун бошланғич манбалар танлаш (Хоразм вилояти шароитида)”, 06.01.05-Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Qx1600
Илмий раҳбар: Қодиров Бахтиёржон Гулмухаммадович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.01.02.
Расмий оппонентлар: Жалолов Хуршидбек Хуррам ўғли, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Ходжамбергенов Ганибой Аметович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти тупроқ-иқлими шароитида шоли генофондини баҳолаш асосида шўрланишга чидамли бўлган янги навларни яратиш учун бошланғич манба танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор дунё шоли генофондининг 67 та генотиплари турли хил ва даражадаги шўрланиш шароитида лаборатория унувчанлиги мажмуавий баҳоланиб, намуналарнинг 49,2 фоизи юқори ва ўрта даражада чидамлиликни намоён этган ҳамда андоза навларга нисбатан 4-12 % га юқори унувчанлик кўрсатган истиқболли намуналар ажратиб олинган;
ўта кучли хлорли ва сулфатли шўрланиш муҳитида (Cл->0,2%; СО42- > 3,0%) дастлабки ўсиш фазасида илдиз ва майса узунлиги бўйича андоза навларга нисбатан 3,3-3,6 см юқори натижа кўрсатган генотиплар танлаб олинган ва уларнинг қимматли хўжалик белгилари бўйича ноқулай шароитларга мослашувчанлик хусусиятлари илмий асослаб берилган;
шоли генофонди намуналари вегетатсия даврининг давомийлиги бўйича 3 та (93-107 кунлик эртапишар, 112-125 кунлик ўртапишар ва 126-132 кунлик кечпишар) гуруҳларга ажратилиб, истиқболли генотипларнинг амал даври ва ҳосилдорлик элементлари ўртасидаги боғлиқликлар аниқланган ҳамда кучли шўрланишда барглардаги хлорофилл миқдори (СПАД) андозаларга нисбатан 15-22% га юқори бўлган намуналар ажратилган;
турли даражада шўрланган тупроқ муҳитида дон ҳосилдорлиги 65,2-74,4 с/га, бир туп ўсимлик туп маҳсулдорлиги 2,5-3,3 г, гуруч чиқими 65,1-67,8 % ва шишасимонлиги 94,1-95,5 % юқори натижа кўрсатган, 1000 дона дон вазни 29,8-31,5 г бўлган генотиплар шўрланишга бардошли янги навларни яратиш учун қимматли селексион манбалар сифатида илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шоли навларининг турли даражада шўрланган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида шўрланишга бардошлилигини баҳолаш ва нав яратиш учун бошланғич манбалар танлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
шолининг шўрланишга чидамли, маҳаллий шароитларга мослашган, ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган НЗ-2022.2 (Йўлдош), КC-2022.2 (Манзур), ЛД-2022.2 (Лидер) ва ГГ-2022.2 (Гигант) янги навларининг уруғлари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий- тадқиқот институти Қишлоқ хўжалик экинлари Миллий генбанкига келажак авлодлар учун кафолатли сақлаш мақсадида қабул қилинган ҳамда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 26 февралдаги 05/05-03-116-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур навлар шоли коллекциясини бойитиш, шўрга чидамли навлар яратишда бирламчи манба сифатида фойдаланиш имконини берган;
Хоразм вилояти шароитида асосий экин сифатида шолининг “Ризқ” (Лидер) нави май ойининг биринчи декадасида ҳамда такрорий экин сифатида “Йўлдош” нави июн ойининг учинчи декадасида экиб, юқори ва сифатли ҳосил етиштириш асосида Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган “Илёс Шамсия”, “Умида”, “Шодия Хусния”, фермер хўжаликларида 293,4 гектар, Урганч туманида жойлашган “Реал Элита Уруғ”, “Урганч агро Оқолтин” фермер хўжаликларида 48,4 гектар, Хоразм вилоятида жами 341,8 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 26 февралдаги 05/05-03-116-сон маълумотномаси). Натижада, “Йўлдош” навининг ҳосилдорлиги 62,6 с/га ни ташкил этиб, гектаридан 17905,5 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 37,6% ни ҳамда “Ризқ” (Лидер) навининг ҳосилдорлиги 64,6 с/га ни ташкил этиб, гектаридан 19171 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 41,1% бўлишига эришилган;
Тадқиқотлар натижасида яратулган навлар Хоразм вилоятининг Шовот ҳамда Урганч туманида 2024-йилда 140,2 гектар, 2025 йилда 201,6 гектар, жами 341,8 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 26 февралдаги 05/05-03-116-сон маълумотномаси). Натижада, ўртача 63,8 сентнер ҳосилдорликка эришилб, гектаридан 18667,4 минг сўм соф фойда олинган, рентабеллик даражаси 39,7% ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish