Мусирмонов Шоҳбоз Усмон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш тармоқларида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда рақамли хизматлардан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари (Шаҳрисабз шаҳри мисолида)” 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2026.2.PhD/Iqt6833
Илмий раҳбар: Қодиров Фаррух Эргаш ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессори Эштаев Алишер Абдуғаниевич; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошев Нурбек Жанон ўғли
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Хизмат кўрсатиш тармоқларида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда рақамли хизматлардан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ҳамда Шаҳрисабз шаҳри мисолида туризм хизматларини рақамлаштириш самарадорлигини баҳолаш асосида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шаҳрисабз шаҳрида туризм хизматларини рақамлаштириш жараёнида мобил иловалар, электрон бронлаш тизимлари, ҚР-кодли ахборот хизматлари ва электрон тўлов платформаларидан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи “Смарт Тоурисм Шаҳрисабз” (СЦ) интеграл модели такомиллаштирилган ҳамда унинг самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган.
Туризм хизматларида экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида транспорт қатновлари, чиқинди ҳажми, энергия сарфи ва атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар кўрсаткичларини ГПС, ИоТ технологиялари ва рақамли мониторинг воситалари орқали кузатиш асосида “Яшил туризм иқтисодий индекси” ишлаб чиқилган ҳамда унинг интеграл баҳолаш механизми таклиф этилган.
Туризм-логистика хизматларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда даромад келтирувчи ёндашув ва дисконтланган пул оқимлари усулларини қўллаш асосида Ҳудудий туризм даромадлари индекси (Регионал Тоурисм Ревенуе Индех – РТРИ) бўйича барқарор пул оқимларини ҳисоблаш, якуний бозор қийматини аниқлаш ва инвестицион жозибадорликни баҳолаш услубияти ишлаб чиқилган.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида туризм хизматлари ривожланишига таъсир этувчи демографик, иқтисодий, инфратузилмавий ва рақамли омилларни ҳисобга олган ҳолда 2026-2030-йилларга мўлжалланган туризм ва хизмат кўрсатиш тармоқларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг ривожланиш ссенарийлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларинг жорий қилиниши: Хизмат кўрсатиш тармоқларида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда рақамли хизматлардан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
Шаҳрисабз шаҳрида туризм хизматларини рақамлаштириш жараёнида мобил иловалар, электрон бронлаш тизимлари, ҚР-кодли ахборот хизматлари ва электрон тўлов платформаларидан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи “Смарт Тоурисм Шаҳрисабз” (СЦ) интеграл модели такомиллаштирилган ҳамда унинг самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-июндаги 06-06/6698-сон маълумотномаси). Натижасида шаҳарда туризм хизматлари самарадорлигини комплекс баҳолаш, устувор ривожланиш нуқталарини аниқлаш ҳамда марказий ва чекка ҳудудлар учун дифференциал рақамли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш асослаб берилган;
Туризм хизматларида экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида транспорт қатновлари, чиқинди ҳажми, энергия сарфи ва атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар кўрсаткичларини ГПС, ИоТ технологиялари ва рақамли мониторинг воситалари орқали кузатиш асосида “Яшил туризм иқтисодий индекси” ишлаб чиқилган ҳамда унинг интеграл баҳолаш механизми бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-июндаги 06-06/6698-сон маълумотномаси). Натижасида туризм хизматларида экологик мониторинг тизимини жорий этиш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда “яшил туризм” тамойилларига асосланган ҳудудий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Туризм-логистика хизматларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда даромад келтирувчи ёндашув ва дисконтланган пул оқимлари усулларини қўллаш асосида Ҳудудий туризм даромадлари индекси (Регионал Тоурисм Ревенуе Индех – РТРИ) бўйича барқарор пул оқимларини ҳисоблаш, якуний бозор қийматини аниқлаш ва инвестицион жозибадорликни баҳолаш услубияти ишлаб чиқилган бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-июндаги 06-06/6698-сон маълумотномаси). Натижасида туризм обектларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, инвестиция лойиҳаларини аниқ баҳолаш ҳамда шаҳарда хизмат кўрсатиш тармоқларининг рақамли трансформациясини жадаллаштириш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида туризм хизматлари ривожланишига таъсир этувчи демографик, иқтисодий, инфратузилмавий ва рақамли омилларни ҳисобга олган ҳолда 2026-2030-йилларга мўлжалланган туризм ва хизмат кўрсатиш тармоқларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг ривожланиш ссенарийлари асосланганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-июндаги 06-06/6698-сон маълумотномаси). Натижасида ҳудудий туризм ресурсларидан самарали фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва туризм тармоқлари ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, инвестиция қарорларининг самарадорлигини ошириш ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида замонавий ва барқарор туризм инфратузилмасини шакллантиришга хизмат қилувчи амалий бошқарув асослари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish