Sayt test rejimida ishlamoqda

Умиров Фарход Эргашовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида физиологик актив моддалар тутган комплекс самарали дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Т271.
Илмий маслаҳатчи: Закиров Бахтияр Сабиржанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Усмонов Султон Усмонович, техника фанлари доктори, профессор; Хамдамова Шохиста Шерзодовна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хлорат натрий, суюқ хлорат магнийли дефолиант, натрий учкарбамидхлорат, карбамид сақлаган гуанидиннитрати, 4-амино-1,2,4-триазол, 3-оксипиридазон-6 этаноламмонийли тузлари ва сирт фаол моддали бирикмалари асосида физиологик фаолликка эга бўлган дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбамид ва нитрат аммоний ҳамда 3-оксипиридазон-6 ва моно-, ди-, учэтаноламинлар асосида таркибида карбамид сақлаган гуанидин нитрати ва 3-оксипиридазон-6 нинг этаноламмонийли тузларини синтезини амалга ошириш мумкинлиги исботланган;
натрий, магний, кальций, учкарбамидхлорат натрий, магний хлорат ва карбамид сақлаган гуанидин нитрати, 4-амино-1,2,4-триазоли, 3-оксипиридазон-6 этаноламмонийли тузлари иштирокидаги сувли системалар гетероген фазавий мувозанати, уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари тузилган ва 15 та эрувчанлик диаграммаларида 7 та янги бирикмаларнинг ҳосил бўлиши исботланган;
натрий хлорати ва карбамид сақлаган гуанидин нитрати,хлорат натрий ва 4-амино-1,2,4-триазолисувли эрувчанлик диаграммалари асосида суюқ ва қаттиқ дефолиантлар, учкарбамидхлорат натрий ва 3-оксипиридазон-6 учэтаноламмонийли тузи, магний хлорат ва 3-оксипиридазон-6 моноэтаноламмонийли тузлари эрувчанлик диаграммалари асосида суюқ дефолиантлар олиш имконияти асосланган;
сирт фаол модда қўшилган натрий учкарбамидхлорати ишлаб чиқариш жараёнига ёғ-мой саноати чиқиндиси – соапстокни қўшишнинг ҳароратга, намликка ва вақтга боғлиқлигини аниқлаш асосида физиологик фаол хоссага эга бўлган дефолиант олишнинг янги технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида физиологик фаол моддалар тутган комплекс самарали дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида карбамид сақлаган гуанидин нитрати ва натрий хлорати, 4-амино-1,2,4-триазол ва натрий хлорати асосида суюқ ва қаттиқ дефолиантлар, натрий учкарбамидохлорати ва магний хлорат-хлориди асосида, таркибида физиологик фаол модда 3-оксипиридазон-6 нинг этаноламмонийли бирикмалари бўлган суюқ дефолиантлар олиш технологиялари «Электрохимзавод» ҚК АЖнинг «2020-2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 21 июндаги 01/3-3666-сон маълумотномаси). Натижада суюқ хлорат магний дефолиантига нисбатан ғўза баргларининг 2–3% га самаралироқ тўкилиш имконини беради;
таркибида сирт фаол модда тутган натрий учкарбамидхлорати асосида қаттиқ дефолиантлар олиш технологияси «Электрохимзавод» ҚК АЖнинг «2020-2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 21 июндаги 01/3-3666-сон маълумотномаси). Натижада суюқ хлорат магний дефолиантига нисбатан ғўза баргларининг 4–5% га самаралироқ тўкилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish