Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиалиева Шаҳзода Исматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган буғлатилган экстракцион фосфор кислотаси асосида концентрланган фосфорли ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т641.
Илмий раҳбар: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Шамшидинов Исроилжон Турғунович, техника фанлари доктори, профессор; Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқум фосфоконцентратидан олинган буғлатилган экстракцион фосфор кислотаси асосида концентрланган фосфорли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қизилқум кучсиз экстракцион фосфор кислотасини (ЭФК) оралиқ тиндириш орқали 55% Р2О5 гача буғлатиш ва қаттиқ чўкмаларни аммофос ишлаб чиқаришга қайтариш мумкинлиги исботланган;
эркин ҳолатдаги H2SO4 мавжудлиги буғлатилган ЭФК қовушқоқлигига ижобий таъсир кўрсатиши ва фақатгина сувда эрувчан шаклдаги олтингугурт тутган ўғитлар олиш мумкинлиги аниқланган;
тозаланган, концентрланган фосфор кислотадан юқори маркали фосфорли ўғитлар олиш мақсадида ЭФКни сульфатсизлантириш, тиндириш ва буғлатиш шароитлари асосланган;
сульфатсизланган ва концентрланган ЭФКни аммонийлаштириш орқали сифати жаҳон стандартларига мос келадиган 12:52 ва 18:48 маркадаги моно- ва диаммонийфосфатлар (МАФ ва ДАФ) олинган;
карбамид эритмаси ва кристаллик калий хлориди қўллаш орқали фосфат-аммиакли бўтқани карбоаммофос ва карбаммофоскага қайта ишлашнинг мақбул режими аниқланган;
буғлатиган ЭФКни қайта ишлаш йўли билан аммоний фосфатлари ҳамда карбамид тутган мураккаб ўғитлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган буғлатилган ЭФКни қайта ишлаш йўли билан концентрланган фосфорли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Қизилқум фосфоритлари ЮКК-26 дан олинган буғлатилган ЭФК асосида N:P2O5=12:52 ва 18:48 маркалардаги МАФ ва ДАФ олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Оʻzkimyosanoat» АЖнинг 2019 йил 13 июндаги 01/3-3454-сон маълумотномаси). Натижада сифати жаҳон талабларига жавоб берадиган ҳамда томчилаб суғоришда юқори самарали экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
аммофос бўтқаси, карбамид эритмаси ва кукунсимон калий хлориди асосида карбоаммофос ва карбоаммофоска олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Оʻzkimyosanoat» АЖнинг 2019 йил 13 июндаги 01/3-3454-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги асосий озуқа компонентлари бўйича мувозанатлашган юқори концентрацияли мурраккаб ўғитлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish