Назарова Вазира Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Шаҳар жамоат транспортининг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (Тошкент шаҳри автобус корхоналари мисолида), 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Ирисбекова Мавлуда Наринбаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раҳманбаева Роза Абдураҳмановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳар жамоат йўловчи транспорти ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар жамоат йўловчи транспорти автобус корхоналарининг бозорга йўналтирилган ишлаб чиқариш салоҳиятини шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг таркибий-функсионал модели ишлаб чиқилиб,унинг жорий этилиши автобусларнинг техник тайёрлиги, ҳаракатини ташкил этиш ва йўналишларни такомиллаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асосланди;
автобус корхонасининг рақамли етуклик индексини киритиш орқали ШЖТ автобус корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини интеграл баҳолаш услубиёти такомиллаштирилиб, рақамли технологияларнинг ресурслардан, ҳаракат таркибидан ва ташиш жараёнларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсирини ҳисобга олиш имконияти яратилди;
шаҳар жамоат йўловчи транспорти жозибадорлигини баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилиб, ушбу кўрсаткични ШЖЙТ ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш режалари ва стратегик кўрсаткичларини шакллантирида баҳолаш воситаси сифатида қўллаш мумкинлиги асосланган;
ШЖЙТ автобус корхоналарида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини “ресурс-техник таъминланганлик – ҳаракат таркибидан фойдаланиш интенсивлиги – ташиш жараёнининг натижадорлиги»га асосланган ҳолда баҳолаш услубиёти таклиф этилиб, у орқали автобус корхоналарининг амалдаги юкланиш даражасини сақлаб қолган ҳолда йўналишларда қатновлар сони ҳамда йўловчи ташиш ҳажмини ошириш бўйича ўсиш захираларини миқдорий жиҳатдан аниқлаш имконига эришиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш шаҳар жамоат йўловчи транспортида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклифлар асосида амалга оширилди:
шаҳар жамоат йўловчи транспорти автобус корхоналарининг бозорга йўналтирилган ишлаб чиқариш салоҳиятини шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг таркибий-функсионал модели «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ фаолиятида жорий этилган (2025-йил 5-июндаги № № 2-10-165/4 -сонли маълумотнома). Ушбу моделни жорий этиш ҳаракатнинг мунтазамлигини ошириш, йўналишлардаги юкланишни камайтириш ва аҳоли, жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун транспорт хизматларидан фойдаланишдаги қулайликларни оширишга хизмат қилди;
ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишни интеграл баҳолаш услубиётига автобус корхоналарининг рақамли етуклик интеграл индекси киритилиши асосида такомиллаштирилган услубиёт «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг таҳлилий ва режа-иқтисодий фаолиятида қўлланилди (2025-йил 5-июндаги № № 2-10-165/4 -сонли маълумотнома). Ушбу услубиётни жорий этиш ҳаракат таркибини эксплуатация қилиш ва бошқарув жараёнларида рақамлаштириш таъсирини ҳисобга олиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини аниқ баҳолаш ҳамда рақамли ривожланиш захираларини аниқлаш имконини берди. Шунингдек, рақамли сервисларни жорий этиш натижасида йўловчиларнинг ахборот билан таъминланганлик даражаси ошди, транспортни кутиш вақти қисқарди ва хизматлардан фойдаланиш қулайлиги яхшиланди;
шаҳар жамоат йўловчи транспорти жозибадорлигини баҳолаш услубиёти «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ фаолиятида 2026-2027-йилллар учун бизнес-режа ва 2030-йилгача ривожланиш стратегияси параметрларини ишлаб чиқишда қўлланилди (2025-йил 5-июндаги № № 2-10-165/4-сонли маълумотнома).  Унинг ижтимоий самараси аҳолининг транспорт хизматларидан қониқиш даражаси ошиши, жамоат транспортига бўлган ишончнинг мустаҳкамланиши ва аҳолининг бир қисми шахсий автотранспортдан жамоат транспортига ўтиши билан намоён бўлди;
шаҳар жамоат йўловчи транспорти автобус корхоналарида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолаш услубиёти «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ фаолитятига жорий этилди (2025-йил 5-июндаги № № 2-10-165/4 -сонли маълумотнома).  Ушбу услубиёт жамоат транспорти фаолиятини комплекс баҳолаш ва уни бошқарув қарорларини қабул қилишда қўллаш имконини берди. Бу эса йўналишлар бўйича йўловчи ташиш ҳажмининг 2-4 % га ўсишига, йўловчиларнинг кутиш вақтларини 3-5 %га қиқаришига ҳамда бир йўловчига тўғри келувчи “келтирилган доимий харажатлар”ни 2-4 %га қисқаришига олиб келди.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish