Бобожонова Зарнигор Шокировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспортида сингуляр ва амалий иқтисодиётни такомиллаштириш методологияси”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинова Камола Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09.
Расмий оппонентлар: Гаибназарова Зумрат Талатовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Саидахрор Саидахмедович иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Умаров Илҳом Ихтиёрович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институте .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорти соҳаси корхоналарида сингуляр ва амалий иқтисодиёт асосида иқтисодий самарадорликни ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти тизимида оптимум автоматлаштириш нуқтаси асосида сингуляр (технологик) ва амалий (иқтисодий) парадигмаларнинг ўзаро уйғунлашган СЕС моделини баҳолаш модели таклиф этилган; 
халқаро ГоА шкаласи асосида темир йўл юк ташиш тизимини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали кўп даражали технологик-иқтисодий трансформациянинг сингуляр интеграция методологияси такомиллаштирилган;
хусусий секторнинг молиявий ва технологик ресурсларини давлат лойиҳаларига жалб қилиш ҳамда давлат бюджетига тушадиган юкни камайтириш мақсадида “ППП инвестиция стратегияси” ишлаб чиқилган;
темир йўл транспорти корхоналарида рақамли трансформация шароитида ресурслардан оқилона фойдаланиш ва техник-иқтисодий самарадорликни таъминлашга қаратилган сингуляр трансформация механизми такомиллаштирилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятининг узоқ муддатли барқарор ривожланишини прогнозлашнинг юк ҳажми динамикасига асосланган Гоогле ДеепМинд томонидан ишлаб чиқилган чуқур ўрганишга асосланган Темпорал Фусион Трансформер (ТФТ) модели ёрдамида 2031-йилгача кутиладиган қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспорти соҳаси корхоналарида сингуляр ва амалий иқтисодиёт асосида иқтисодий самарадорликни ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида қуйидаги натижаларга эришилди:
темир йўл транспорти тизимида оптимум автоматлаштириш нуқтаси асосида сингуляр (технологик) ва амалий (иқтисодий) парадигмаларнинг ўзаро уйғунлашган СЕС моделини баҳолаш модели таклиф этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 8-июлдаги № 07/3302-26-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятида қўллаш натижасида эксплуатацион харажатлар тузилмаси 1,2 фоизга оптималлаштирилган;
халқаро ГоА шкаласи асосида темир йўл юк ташиш тизимини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали кўп даражали технологик-иқтисодий трансформациянинг сингуляр интеграция методологияси такомиллаштирилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 8-июлдаги № 07/3302-26-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятида “Смарт Раил” лойиҳасининг бир қисми сифатида жорий этилиб, инсон хатосининг 0,2 фоизга қадар камайишига эришилган;
хусусий секторнинг молиявий ва технологик ресурсларини давлат лойиҳаларига жалб қилиш ҳамда давлат бюджетига тушадиган юкни камайтириш мақсадида “ППП инвестиция стратегияси” ишлаб чиқилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 8-июлдаги № 07/3302-26-сонли маълумотномаси). Ушбу стратегиянинг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятида самарали қўлланилиши натижасида 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган;
темир йўл транспорти корхоналарида рақамли трансформация шароитида ресурслардан оқилона фойдаланиш ва техник-иқтисодий самарадорликни таъминлашга қаратилган сингуляр трансформация механизми такомиллаштирилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 8-июлдаги № 07/3302-26-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида 2025-йилда 2 та муҳандислик пилот лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Ангрен–Поп йўналишида синов тарзида қўлланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятининг узоқ муддатли барқарор ривожланишини прогнозлашнинг юк ҳажми динамикасига асосланган Гоогле ДеепМинд томонидан ишлаб чиқилган чуқур ўрганишга асосланган Темпорал Фусион Трансформер (ТФТ) модели ёрдамида 2031-йилгача кутиладиган қийматлари ишлаб чиқилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 8-июлдаги № 07/3302-26-сонли маълумотномаси). Натижада 2026-йил якунига келиб жамият даромадининг 1,2 фоизга ошиши кутилмоқда. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish