Абдурахмонов Шерали Шарифжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt2058.
Илмий раҳбар: Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), в.б.профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Жўрабаев Илхомжон Камолиддин ўғли иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантириш шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишини чуқур ўрганиш, унинг аҳамиятини ошириш йўлларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериш ҳамда амалиёт учун амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий функсияларини бандлик (Б = 0,30), даромад шаклланиши (ДШ = 0,23), маҳаллий бозор фаоллиги (БФ = 0,19) ва ижтимоий барқарорликка (ИБ = 0,28) таъсири бўйича баҳолаш даражасини интеграл шкала орқали аниқлаш тартиби ишлаб чиқилган;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларининг экспорт салоҳиятини бошқаришда экспорт ҳажмини шакллантирувчи иқтисодий, молиявий, меҳнат ва ташкилий омилларнинг таъсирини эластиклик коеффициенти 1,00 дан юқори бўлган омилларни экспорт ўсишининг фаол драйверлари сифатида белгилаш асосида такомиллаштирилган;
кичик тадбиркорлик ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш меҳнат, молиявий, ташкилий ва бозор омилларининг таъсир даражасини стандартлаштирилган коеффициентлар, эластиклик кўрсаткичлари ва нисбий таъсир улуши асосида рейтинглашда 30 фоиздан юқори нисбий таъсир улушига эга омилларни устувор детерминантлар сифатида ажратиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик экспорти динамикасининг вақт қаторларига асосланган барқарор эконометрик модели ёрдамида 2030-йилга қадар ўсиш траекториясининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик субектларининг ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишида олиб борилган тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий функсияларини бандлик (Б = 0,30), даромад шаклланиши (ДШ = 0,23), маҳаллий бозор фаоллиги (БФ = 0,19) ва ижтимоий барқарорликка (ИБ = 0,28) таъсири бўйича баҳолаш даражасини интеграл шкала орқали аниқлаш тартиби ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 9-июндаги №01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга татбиқ этиш орқали кичик бизнес субектлари фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий натижаларини баҳолаш имконияти кенгайиб, Наманган вилоятида ихтисослашган тадбиркорлик субектларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашга имкон яратилди;
кичик тадбиркорлик ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш меҳнат, молиявий, ташкилий ва бозор омилларининг таъсир даражасини стандартлаштирилган коеффициентлар, эластиклик кўрсаткичлари ва нисбий таъсир улуши асосида рейтинглашда 30 фоиздан юқори нисбий таъсир улушига эга омилларни устувор детерминантлар сифатида ажратиш орқали такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 9-июндаги № 01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция ресурсларини устувор йўналишларга йўналтириш, тадбиркорлик субектларининг инвестицион фаоллигини ошириш имконияти яратилди;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларининг экспорт салоҳиятини бошқаришда экспорт ҳажмини шакллантирувчи иқтисодий, молиявий, меҳнат ва ташкилий омилларнинг таъсирини эластиклик коеффициенти 1,00 дан юқори бўлган омилларни экспорт ўсишининг фаол драйверлари сифатида белгилаш асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 9-июндаги № 01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятидаги кичик бизнес субектлари томонидан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт географиясини кенгайтиришга қаратилган манзилли дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилмоқда;
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик экспорти динамикасининг вақт қаторларига асосланган барқарор эконометрик модели ёрдамида 2030-йилга қадар ўсиш траекториясининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 9-июндаги № 01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти кичик бизнес ва тадбиркорлик экспортининг 2030-йилгача бўлган ривожланиш тенденсияларини олдиндан баҳолаш имконияти яратилиб, экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва инвестиция ресурсларини самарали режалаштиришга хизмат қилмоқда.