Пазилидинов Мухиддин Махаммадин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожланриришда рақамли технологиялардан фойдаланиш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти ва 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3636.
Илмий раҳбар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисод фанлари доктори, профессор, Оқбоев Алишер Расулжанович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес субектларининг фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Электрон савдо субектларига банк хизматлари кўрсатиш механизми “товарларнинг электрон савдоси” фаолият турини алоҳида тоифа сифатида киритиш ҳамда солиқ ва молиявий назорат органлари билан ахборот алмашинувини таъминловчи махсус ташкилий-иқтисодий тартибни жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари электрон савдо билан шуғулланганда фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича 50 фоиз пасайтирилган имтиёздан фойдаланишлари учун уларни ягона “рақамли платформа” тизимига бирлаштириш таклифи асосланган.
электрон савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари учун йиллик айланмаси ҳажмидан қатъий назар “Электрон савдо соҳасидаги фаолиятга солинадиган солиқ” номли қатъий белгиланган солиқ турини Солиқ кодексига киритиш таклифи асосланган.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик субектлари томонидан ахборот иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳаларида яратилган ялпи қўшилган қийматнинг ЯИМдаги улуши динамикаси таҳлили модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 8-июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4742-сон қарори иловасига «Товарларнинг электрон савдоси» фаолият турини киритиш ҳамда мазкур тоифа учун банкларда ҳисобварақ очиш ва юритиш тартибини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-мартдаги ПФ–50-сон “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 2-иловасининг 33-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасиининг 2026-йил 5-июндаги 01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўзини ўзи банд қилган шахсларга электрон савдо майдончаларида товар ва хизматларни қонуний асосда сотиш имконияти яратилди, уларнинг банк-молия тизимидан фойдаланиш имкониятлари кенгайди ҳамда электрон тижорат фаолиятининг институционал-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларини электрон савдо фаолиятини амалга ошириш жараёнида ягона рақамли платформа тизимига интеграция қилиш ҳамда Солиқ кодексининг 337- ва 467-моддаларида назарда тутилган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича 50 фоиз пасайтирилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 12-августдаги ПҚ–247-сон “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оʻзини оʻзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ИВ бўлими “Давлат томонидан тартибга солиш воситаларини такомиллаштириш” ва В бўлими “Рақамли платформаларни яратиш ва амалиётга жорий этиш”нинг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасиининг 2026-йил 5-июндаги 01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон савдо субектларининг рақамли платформаларда фаолият юритиши кенгайди, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш жараёнининг шаффофлиги ва самарадорлиги ошди ҳамда ҳудудда электрон тижорат айланмаси ҳажмининг ўсишига хизмат қилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 12-августдаги ПҚ-247-сон “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оʻзини оʻзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ИИИ-бўлими «Тадбиркорлик субектлари оʻртасида тенг шароитларни таʼминлаш» бандининг (б) кичик бандини ишлаб чиқишда, электрон савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари учун йиллик айланма ҳажмидан қатъи назар “Электрон савдо соҳасидаги фаолиятга солинадиган солиқ” номли қатъий белгиланган солиқ турини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасиининг 2026-йил 5-июндаги 01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари учун солиқ маъмурчилиги соддалаштирилди, уларнинг фаолиятини расмийлаштириш даражаси ошди ҳамда электрон тижорат субектлари фаолиятини рағбатлантириш учун қулай институционал муҳит шакллантирилди.
Ахборот иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳаларида яратилган ялпи қўшилган қийматнинг ЯИМдаги улуши динамикасини прогнозлашга оид модел асосида ишлаб чиқилган 2030-йилгача мўлжалланган башорат кўрсаткичларидан Наманган вилояти кичик бизнес субектларининг рақамли трансформация стратегиясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасиининг 2026-йил 5-июндаги 01-07-34-5542-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижани амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, интернет қамровини кенгайтириш ҳамда электрон тижоратни қўллаб-қувватлаш бўйича истиқболли йўналишлар аниқлаштирилди.