Кдырбаев Амир Марат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt5979.
Илмий раҳбар: Кудияров Кишибай Раматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберган, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Файзиев Ойбек Рахимович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш даражасини ишлаб чиқарувчиларни субсидиялар, солиқ имтиёзлари, имтиёзли кредитлар ва нарх воситасида қўллаб-қувватлаш молиявий дастаклари кесимида ҳисобга олиниши ҳамда PSE даражасининг 10 фоизгача бўлиши паст, 10–20 фоиз оралиғи ўртача ва 20 фоиздан юқори бўлиши фаол давлат қўллаб-қувватлови даражаси сифатида баҳоланиши таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалигида ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотларини субсидиялаш ҳудудларнинг табиий-иқлим шароити ва хавф даражасига мувофиқ табақалаштирилган тартибда қоплашда “паст хавфли ҳудудлар” (СМ ≤ 30%), “ўрта хавфли ҳудудлар” (СМ ≤ 50%), “юқори хавфли ҳудудлар” (СМ ≤ 70%) бўйича давлат томонидан қопланувчи қисмининг мақбул чегаралари таклиф этилган;
фермер хўжаликларига солиқ имтиёзларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, инвестицион ва инновацион фаоллиги ҳамда аҳоли бандлиги кўрсаткичлари асосида табақалаштирилган тартибда қўллашда паст ривожланган ҳудудларда солиқ юкини 20 фоизгача, ўрта ривожланган ҳудудларда 10 фоизгача камайтириш ва юқори натижа кўрсатган фермер хўжаликларини устувор қўллаб-қувватлаш тоифаси сифатида ажратиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни эконометрик моделлаштириш асосида қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот қиймати динамикасининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш даражасини ишлаб чиқарувчиларни субсидиялар, солиқ имтиёзлари, имтиёзли кредитлар ва нарх воситасида қўллаб-қувватлаш молиявий дастаклари кесимида ҳисобга олиниши ҳамда PSE даражасининг 10 фоизгача бўлиши паст, 10–20 фоиз оралиғи ўртача ва 20 фоиздан юқори бўлиши фаол давлат қўллаб-қувватлови даражаси сифатида баҳоланиши таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 октябрдаги 03/016-3966-сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндошувнинг жорий этилиши фермер хўжаликларни ривожлантиришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини баҳолаш жараёнларини соддалаштириш имконини берган;
қишлоқ хўжалигида ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотларини субсидиялаш ҳудудларнинг табиий-иқлим шароити ва хавф даражасига мувофиқ табақалаштирилган тартибда қоплашда “паст хавфли ҳудудлар” (СМ ≤ 30%), “ўрта хавфли ҳудудлар” (СМ ≤ 50%), “юқори хавфли ҳудудлар” (СМ ≤ 70%) бўйича давлат томонидан қопланувчи қисмининг мақбул чегаралари таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 октябрдаги 03/016-3966-сон маълумотномаси). Ушбу механизмни амалиётга жорий этилиши натижасида фермер хўжаликларининг табиий ходисалар бўйича рискларни суғурталашдаги суғурта мукофотларининг 100 фоиз давлат бюджетидан тўлаб берилиши ҳисобига молиявий барқарорликни ошириш имконини яратган;
фермер хўжаликларига солиқ имтиёзларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, инвестицион ва инновацион фаоллиги ҳамда аҳоли бандлиги кўрсаткичлари асосида табақалаштирилган тартибда қўллашда паст ривожланган ҳудудларда солиқ юкини 20 фоизгача, ўрта ривожланган ҳудудларда 10 фоизгача камайтириш ва юқори натижа кўрсатган фермер хўжаликларини устувор қўллаб-қувватлаш тоифаси сифатида ажратиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 октябрдаги 03/016-3966-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши фермер хўжаликларининг соф фойдасини ўртача 20-28 фоизга ўсишига олиб келишига, инвестицион маблағлар кўпайишига, инновацион технологиялар кенг жорий этиш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини ошишига имкон яратган;
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни эконометрик моделлаштириш асосида қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот қиймати динамикасининг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 октябрдаги 03/016-3966-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали келусида қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда мақсадли дастурлар ишлаб чиқишнинг илмий асосланганлигини таъминлаш имкони яратилган.