Рахмонов Сиёвуш Туроб уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм корхоналарида хизматлар сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5684
Илмий раҳбар: Усманова Дилафруз Каршиевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12
Расмий оппонентлар: Назарбаев Оринбай, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: туризм корхоналарида хизматлар сифатини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм корхоналарида хизматлар сифатини баҳолаш ёндашуви мижозлар содиқлиги, ресурсларидан фойдаланиш, инновацион бошқариш, истеъмолчилар кутишлари билан боғлиқ жараёнларни миқдорий баҳолашда тегишли кўрсаткичларни сифат мезонларига гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган;
туризм соҳасида меҳмонхона корхоналарида хизматлар сифатини интеграл баҳолаш усули хизматлар сифатига қўйилган талабларни аниқлашни паст (0,246≤ Is <0,401), ўрта (0, 402≤ Is <0,556) ва юқори (0, 557 ≤ Is <0, 712) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда хизматлар сифати кўрсаткичларини алоҳида тоифалар бўйича тизимлаштиришга кўра такомиллаштирилган;
меҳмонхона корхоналарида хизматлар сифатини ошириш модели макро, мезо ва микродаражаларда туризм хизматлари сифатини халқаро стандартлар ва сифатни бошқариш тамойилларига кўра ошириш, инновацияларни жорий этиш асосида туризм индустрияси корхоналарининг барқарор иқтисодий фаолиятини ривожлантириш, истеъмолчилар кутишларини SERVQUAL модели негизида қисқартириш асосида такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида туризм соҳасининг барқарор ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ва ривожлантиришнинг истиқбол талабларидан келиб чиққан ҳолда туризм хизматлари экспорти ҳажми динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм корхоналарида хизматлар сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм корхоналарида хизматлар сифатини баҳолаш ёндашуви мижозлар содиқлиги, ресурсларидан фойдаланиш, инновацион бошқариш, истеъмолчилар кутишлари билан боғлиқ жараёнларни миқдорий баҳолашда тегишли кўрсаткичларни сифат мезонларига гуруҳлаш асосида такомиллаштириш таклифи Туризм қўмитаси томонидан “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини 2026-2030 йилларда янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2026 йил 6 январдаги 03-17/99-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш туризм хизматларининг сифатини назорат қилиш, ривожлантириш ва стратегик бошқарув қарорлари оптималлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
туризм соҳасида меҳмонхона корхоналарида хизматлар сифатини интеграл баҳолаш усули хизматлар сифатига қўйилган талабларни аниқлашни паст (0,246≤ Is <0,401), ўрта (0, 402≤ Is <0,556) ва юқори (0, 557 ≤ Is <0, 712) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда хизматлар сифати кўрсаткичларини алоҳида тоифалар бўйича тизимлаштиришга кўра такомиллаштириш таклифи Туризм қўмитаси томонидан “Туризм соҳасини 2026-2030 йилларда янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026 йил 6 январдаги 03-17/99-сонли маълумотномаси). Таклиф меҳмонхона корхоналари хизматлари сифати даражаларини табақалаштириш орқали уларнинг фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
меҳмонхона корхоналарида хизматлар сифатини ошириш модели макро, мезо ва микродаражаларда туризм хизматлари сифатини халқаро стандартлар ва сифатни бошқариш тамойилларига кўра ошириш, инновацияларни жорий этиш асосида туризм индустрияси корхоналарининг барқарор иқтисодий фаолиятини ривожлантириш, истеъмолчилар кутишларини SERVQUAL модели негизида қисқартириш асосида такомиллаштириш таклифи Туризм қўмитаси томонидан “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини 2026-2030 йилларда янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича” “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2026 йил 06 январь 03-17/99-сонли маълумотномаси). Таклиф туризм корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, хизмат кўрсатиш жараёнларида инновацион ва иқтисодий омилларни уйғунлаштириш ҳамда барқарор рақобат устунлигини таъминлаш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида туризм соҳасининг барқарор ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ва ривожлантиришнинг истиқбол талабларидан келиб чиққан ҳолда туризм хизматлари экспорти ҳажми динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Туризм қўмитаси томонидан тайёрланган “2025-2030-йилларда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлар” дастурлари ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026 йил 06 январдаги 03-17/99-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичлари вилоятда туризм хизматлари экспортини 8,0 %га ва хорижий туристлар сонини 10,0 %га ошириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.