Авезов Иброҳим Илхомовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларини ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5376
Илмий раҳбар: Абдурахимова Дилора Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Куллиев Истам Янгимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларини ривожлантиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар самарадорлигини ошириш, операцион рискларни 30 фоизгача камайтириш, таҳлил, ҳисобот тайёрлашга ва ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфланадиган вақт 95 фоизгача камайтириш мақсадида мазкур операцион жараёнларни роботлаштирилган автоматлаштириш технологиялари (РПА) асосида ташкил этиш таклиф этилган;
банк мижозлари орасида чакана инвесторларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва қондириш мақсадида инвестицион қарорлар қабул қилиш сифатини 15 фоизга яхшилаш ҳамда инвесторлар фаоллигини 17 фоизга ошириш мақсадида ҳар бир чакана инвестор учун шахсий кабинет орқали шаффоф қимматли қоғозлар таҳлили ва персоналлаштирилган инвестицион портфелни шакллантириш имконини берувчи “рақамли инвестор тадқиқот платформаси”ни жорий этиш таклиф этилган; 
банкнинг қимматли қоғозларга инвестицияларида барқарор фоизли даромадларни таъминлаш, фоиз ставкалари ўзгариши билан боғлиқ рискларни олдиндан баҳолаш, капиталнинг иқтисодий қийматига салбий таъсир даражасини 16 фоизга камайтириш мақсадида, фоиз ставкалари ўзгаришининг банк капитали иқтисодий қийматига таъсирини (Эcономиc Валуе оф Эқуитй – ЭВЕ) комплекс баҳоловчи стресс-тестлаш механизмини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
банкнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини барқарор ривожлантириш, капитал бозорларига интеграция даражаси ва инвесторлар ишончини ошириш мақсадида 400 млн АҚШ доллари миқдоридаги яшил еврооблигасиялар эмиссиясини ЭСГ стандартлари ҳамда манфаатдор томонлар манфаатларини бошқарув ёндашувини акс эттирувчи халқаро капитал бозори ассоциациясининг яшил облигациялар принциплари асосида чиқариш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банкнинг узоқ ва ўрта муддатли инвестисиялари сифатида ҳисобга олинадиган давлат ва корпоратив облигасиялар ҳамда бошқа инвестисия қимматли қоғозлари бўйича операсиялар жараёнларини роботлаштирилган автоматлаштириш технологиялари асосида жорий этиш таклифи асосида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2026-йил 6-январдаги 11-04/237 сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши натижасида қимматли қоғозлар билан операсиялар жараёнларида инсон омили билан боғлиқ хатолар тахминан 30 фоизга қисқартирилди, таҳлил, ҳисобот тайёрлашга ва ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфланадиган вақт 95 фоизгача камайтирилди ҳамда инвестисия портфели бўйича маълумотлар шаффофлиги таъминланган;
тижорат банки таркибида чакана инвесторларнинг эҳтиёж ва хатти-ҳаракатларини рақамли таҳлил қилувчи “рақамли инвестор тадқиқот маркази”ни ташкил этиш ҳамда ушбу марказ натижалари асосида ҳар бир чакана инвестор учун Интернет-банкингдаги шахсий кабинет орқали шахсийлаштирилган, адолатли ва шаффоф қимматли қоғозлар бўйича рақамли маслаҳат ва хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш таклифи асосида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2026-йил 6-январдаги 11-04/237 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида инвестисион портфел шакллантириш мақсадида ҳисобрақам очган мижозлар сони 15 фоизга фаол чакана инвесторлар улуши 17 фоизга ортган;
банкнинг узоқ ва ўрта муддатли инвестисияларида барқарор фоизли даромадларни олиш ва баланс ликвидлигига эришишига қаратилган инвестисия қимматли қоғозлари портфелининг ўртача муддат давомийлиги ҳамда бозор фоиз ставкалари ўзгаришининг банк капитали иқтисодий қийматига таъсирини (Эcономиc Валуе оф Эқуитй – ЭВЕ) биргаликда баҳоловчи стресс-тестлаш механизмини ишлаб чиқиш таклифи асосида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2026-йил 6-январдаги 11-04/237 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида фоиз ставкалари ўзгариши билан боғлиқ рисклар олдиндан баҳоланиши, портфел тузилмасини оптималлаштириш имконияти яратилиши ҳамда капиталнинг иқтисодий қийматига салбий таъсир даражаси тахминан 76 млрд сўм билан чекланиши таъминланган. 
банкнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини барқарор ривожлантириш, инвесторлар ишончини ошириш ҳамда халқаро капитал бозорларига интеграсияни чуқурлаштириш мақсадида ЭСГ стандартлари ҳамда манфаатдор томонлар манфаатларини бошқарув ёндашувини акс эттирувчи Халқаро Капитал Бозорлари Ассоциациясининг яшил облигасиялар тамойиллари асосида еврооблигасияларни чиқариш таклифи асосида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2026-йил 6-январдаги 11-04/237 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида банк томонидан чиқарилаётган корпоратив қимматли қоғозлар бўйича ахборот ошкоралиги таъминланди, рискларни комплекс баҳолаш механизми такомиллаштирилди ҳамда инвестисия қарорларини қабул қилиш жараёни халқаро стандартларга мослаштирилди. Натижада 2024 йил июл ойида 400 млн АҚШ доллари миқдоридаги яшил еврооблигасиялар муваффақиятли чиқарилди ва муваффақиятли жойлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish