Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшқобилова Мавжуда Эргашбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаннинг мониторинги учун кимёвий сенсорлар яратиш», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/К186.
Илмий раҳбар: Насимов Абдулло Муродович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.02.2018.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, доцент; Рахматов Худоёр Бобониёзович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метан газини сезгир ва селектив кимёвий сенсорларини ишлаб чиқиш ва улар асосида табиий газни юқори самарали сигнализаторлари ва газ анализаторларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор метанни термокаталитик сенсорининг ишчи ва таққослаш элементлари учун селектив катализаторларнинг таркиби ва компонентлари нисбати (0,75In2O3-0,25Ag2O ва 0,25Fe3O4-0,75Ni2O3) аниқланган;
илк бор ZnО ва CоО асосида CН4 ни аниқловчи яримўтказгичли сенсорлар учун газ сезгир материал (ГСМ) золь-гель усулида синтез қилинган;
SiО2/ZnО+CоО таркибли газ сезгир материалдан фойдаланиш натижасида яримўтказгичли сенсорнинг табиий газга нисбатан сезувчанлиги ва селективлиги оширилгани аниқланган;
термокаталитик ва яримўтказгичли сенсорлардан фойдаланиб, метанни концентрациянинг кенг диапазонида аниқловчи икки каналли анализатор яратилган;
SiО2/ZnО+CоО асосида яратилган СН4 ни аниқловчи яримўтказгичли сенсорларнинг метрологик, эксплуатацион ва бошқа параметрларига турли омилларнинг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атмосфера ҳавосининг таркибидан метанни мониторинг қилиш учун кимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яримўтказгичли сенсорлар ва уларнинг асосида ишлаб чиқарилган автоматик газ анализатори «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 29 апрелдаги 605/GК-19-04-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган сенсорлар ёпиқ экологик тизимлар (саноат ва маиший бинолари) атмосфера ҳавоси таркибидан метанни концентрациянинг кенг диапазонида аниқлашнинг тезкорлиги ва аниқлигини ошириш имконини берган;
метаннинг сизиб чиқиши ва тўпланишининг назорати учун қўлланиладиган термокаталитик сенсор ва сигнализатор «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 22 майдаги 682/GK-19-05-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган сенсор метаннинг сизиб чиқиши ва тўпланишини кузатиш учун фойдаланиладиган сигнализатор таркибида ишлаб чиқариш шароитида ёнғин ва портлаш ҳолатларининг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish