Атаханов Абдумутолиб Абдупатто ўғлининг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта-, микрокристаллик- ва наноцеллюлозанинг олиниши, тузилиши, хоссалари ва ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.05–Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси; 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т210.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Саримсаков Абдушкур Абдухалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети, 16.07.2013.K/T.14.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахмонбердиев Гаппар, кимё фанлари доктори, профессор; Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўлчам омилларининг пахта-, микрокристаллик- ва наноцеллюлозанинг тузилиши, хоссалари, реакцион фаоллигига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, уларни ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини яратиш ва мавжуд технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор пахта момиғи толасини узунлиги ва узунлик бўйича тақсимланишининг целлюлоза сифати ва реакцион фаоллигига таъсири кўрсатилган. Кимёвий қайта ишлашга мўлжалланган юқори сифатли пахта целлюлозаси олиш учун пахта момиғи ифлослиги, пишганлик даражаси ҳамда тола узунлиги ва узунлик бўйича тақсимланишига қўйиладиган талаблар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
илк бор яратилган янги маҳаллий барқарорлаштирувчилар иштирокида водород пероксидининг парчаланиш тезлигини камайтириш ва барқарорлаштириш орқали қоғоз ишлаб чиқаришга йўналтирилган пахта целлюлозаси олишнинг узлуксиз технологияси такомиллаштирилган;
биринчи маротаба зарралар ўлчами ва ўлчам бўйича тақсимланишига боғлиқ ҳолда техника ва тиббиёт мақсадлари учун мўлжалланган микрокристаллик целлюлоза олиш технологияси яратилган ва оптимал шароитлари ишлаб чиқилган;
илк бор юқори частотали нурланиш таъсирида микрокристаллик целлюлоза олиш имкониятлари аниқланган, принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган ҳамда оптимал технологик шароити таклиф қилинган;
целлюлозанинг наноўлчамли заррачалар олишнинг асосий қонуниятлари аниқланган, уларнинг тузилиши, хоссалари ва биопарчаланиши исботланган. Наноцеллюлоза асосида янги материаллар яратиш имкониятлари илмий асосланган;
пахта целлюлозаси, микрокристаллик целлюлоза ва наноцеллюлоза ўлчамлари, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ўзгариши билан ноёб хусусиятларга эга бўлган янги маҳсулотлар олиш имкониятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яратилган микрокристаллик целлюлоза олиш технологияси асосида ишлаб чиқилган фильтрловчи материалга Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг “Фильтрловчи материал” (№IAP 04425 – 2011й. №10) ихтирога патенти олинган ва бу маҳаллий хомашё асосида импорт ўрнини босувчи янги маҳсулот турини яратиш имконини берган;
хлорат-магний дефолианти ишлаб чиқариш жараёнида тузли эритмани тозалашда фильтрловчи материал сифатида қўлланилаётган микрокристаллик целлюлоза олишнинг яратилган технологияси «Farg’onaazot» АЖда жорий этилган («Farg’onaazot» АЖнинг 01.06.2015 йилдаги 37/2878 сон хулосаси). Мазкур ишланманинг жорий этилиши чет элдан келтириладиган фильтрматериалнинг тўлиқ ўрнини қоплаш ҳисобига иқтисодий самарадорлик 314,4 млн.сўмни ташкил этган;
тозаланган микрокристаллик целлюлоза «Ўзфармсаноат» АК тизимига, жумладан, «Orom-biopreparat» МЖЧда иммобилизацияланган биопрепаратлар ишлаб чиқаришда тўлдирувчи сифатида қўлланишга жорий этилган («Ўзфармсаноат» АКнинг 28.01.2016 йилдаги МД-06/190-сон хулосаси). Ушбу маҳсулотнинг қўлланилиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик 100,0 млн.сўмни ташкил этган.