Мирзарахимова Азиза Азимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банклари томонидан алоқа соҳасини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt5919
Илмий раҳбар: Тўраев Шавкат Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Рузиева Дилобар Исомжоновна, и.ф.д., доцент Холов Набижон Қахрамонович
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари томонидан алоқа соҳасини молиялаштириш амалиётини комплекс таҳлил қилиш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари, алоқа операторлари, технология етказиб берувчилар ва инвестиция фондлари ўртасида инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришга асосланган кластер молиялаштириш механизми ишлаб чиқилган;
алоқа соҳаси лойиҳаларини кредитлашда кредит нархини лойиҳанинг технологик эскириш, инвестиция цикли ва валюта рисклари даражасига мос равишда дифференциал риск премияларини базавий ставкага қўшиш орқали шакллантирувчи рискка асосланган кредит нархлаш модели таклиф этилган.
алоқа соҳаси лойиҳаларида кредит рискини эрта аниқлаш ва кредит қарорларини асослаш учун абонентлар ўсиш суръати, технологик ва бозор барқарорлиги ҳамда РОИC кўрсаткичларини 0–1 оралиғида нормаллаштириб, тенг вазнларда умумлаштиришга асосланган интеграциялашган кредит-риск баҳолаш кўрсаткичи (ИКРБ) таклиф этилган.
тижорат банклари томонидан алоқа соҳасидаги мавжуд инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда лойиҳа даромадлари ва пул оқимларини прогнозлаш асосида кредит қайтими ишончлилигини аниқлаш ҳамда лойиҳа пул оқимлари асосида кредит қайтими барқарорлигини баҳолаш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари томонидан алоқа соҳасини молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
тижорат банклари, алоқа операторлари, технология етказиб берувчилар ва инвестиция фондлари ўртасида инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришга асосланган кластер молиялаштириш механизмини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф АТ “Алоқабанк” фаолиятида алоқа соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш амалиётида фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 8-апрелдаги 05-04/2451-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш орқали кредит портфели рентабеллигини 8–12 фоизга оширишга эришилган;
алоқа соҳаси лойиҳаларини кредитлашда кредит нархини лойиҳанинг технологик эскириш, инвестиция цикли ва валюта рисклари даражасига мос равишда дифференциал риск премияларини базавий ставкага қўшиш орқали шакллантирувчи рискка асосланган кредит нархлаш моделига доир таклиф АТ “Алоқабанк”нинг кредитлаш амалиётида фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 8-апрелдаги 05-04/2451-сон маълумотномаси). Натижада, алоқа инфратузилмаси лойиҳалари бўйича фоиз ставкасини технологик эскириш суръати, инвестиция циклининг давомийлиги ҳамда валюта рискининг эҳтимоллик даражасини ҳисобга олган ҳолда белгилаш ва кредит нархини сектор хусусиятларига мос равишда шакллантириш ҳисобига 2024-йил 1-январ ҳолатига нисбатан 2025-йил 1-январ ҳолатида кредит портфели сифати кўрсаткичини 8 фоизга яхшилашга эришилган;
алоқа соҳаси лойиҳаларида кредит рискини эрта аниқлаш ва кредит қарорларини асослаш учун абонентлар ўсиш суръати, технологик ва бозор барқарорлиги ҳамда РОИC кўрсаткичларини 0–1 оралиғида нормаллаштириб, тенг вазнларда умумлаштиришга асосланган интеграциялашган кредит-риск баҳолаш кўрсаткичи (ИКРБ) таклифи АТ “Алоқабанк”да алоқа соҳасини молиялаштириш билан боғлиқ кредит рискларини баҳолаш ва бошқариш жараёнида фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 8-апрелдаги 05-04/2451-сон маълумотномаси). Натижада, банк кредит рискларини баҳолашда технологик риск, бозор рисклари, абонент ўсиш суръати ва инвестиция қайтими кўрсаткичларини интеграциялаш ҳисобига тижорат банкида алоқа соҳасини молиялаштириш бўйича кредит рискларини бошқариш самарадорлигини ўртача 14–18 фоизга оширишга эришилган;
тижорат банклари томонидан алоқа соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда лойиҳа даромадлари ва пул оқимларини прогнозлаш асосида кредит қайтими барқарорлигини баҳолаш механизмини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф АТ “Алоқабанк”нинг алоқа соҳасидаги лойиҳаларни кредитлаш амалиётида фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 8-апрелдаги 05-04/2451-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа даромадлари ва пул оқимларини аниқ прогнозлаш асосида кредит қайтими ишончлилигини ўртача 12–16 фоизга оширишга эришилган.