Бабаханова Дилдора Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банклари молиявий фаолияти самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt5913
Илмий раҳбар: Тўраев Шавкат Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари доктори, проф.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: И.ф.д., проф. Ишманова Динора Нурмамад қизи, (PhD) доцент Гаипов Жасур Бахром ўғли
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё технология институти тавсия этилсин.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Трансформация жараёнларида банклар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансформация жараёнида банкларнинг харажатлар самарадорлигини ошириш мақсадида “операцион харажатларни рақамли оптималлаштириш”га асосланган инновацион бошқарув механизми таклиф этилган;
банк тизимида трансформация жараёнларининг ривожланганлик даражаси ва унинг самарадорликка таъсирини рақамли хизматлар улуши, операцион самарадорлик, РОА, РОЕ, хизмат сифати ва инновацион ривожланиш индикаторларини интеграциялаш асосида комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
банклардаги трансформация жараёнларининг капитал етарлилиги, активлар сифати, ликвидлилик ва рентабеллик кўрсаткичларига таъсирини комплекс баҳолаш орқали уларнинг молиявий барқарорлик ва самарадорликка таъсирини аниқлаш имконини берувчи таҳлилий ёндашув ишлаб чиқилган;
трансформация жараёнида банклар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида банк рискларини бошқариш, активлар сифати мониторинги ҳамда кредит портфели барқарорлигини таъминлашга қаратилган банк рискларини бошқаришнинг такомиллаштирилган механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари молиявий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
трансформация жараёнида банкларнинг харажатлар самарадорлигини ошириш мақсадида “операцион харажатларни рақамли оптималлаштириш”га асосланган инновацион бошқарув механизмига доит таклифи “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 26-мартдаги 12/03-30-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йилда банкнинг операцион харажатлари 2024-йилга нисбатан 2 фоизга қисқаришига, Cост-то-Инcоме коеффициенти 63 фоиздан 52 фоизгача камайишига, бир операция таннархи 28 фоизга пасайишига эришилган;
банк тизимида трансформация жараёнларининг ривожланганлик даражаси ва унинг самарадорликка таъсирини рақамли хизматлар улуши, операцион самарадорлик, РОА, РОЕ, хизмат сифати ва инновацион ривожланиш индикаторларини интеграциялаш асосида комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқишга доир таклифи “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 26-мартдаги 12/03-30-сон маълумотномаси). Натижада, банк трансформацияси интеграл индекси 2021-йилда 0,579, 2022-йилда 0,533, 2023-йилда 0,869, 2024-йилда 0,816 ва 2025-йилда 0,741 даражасида шакллангани аниқланган;
банклардаги трансформация жараёнларининг капитал етарлилиги, активлар сифати, ликвидлилик ва рентабеллик кўрсаткичларига таъсирини комплекс баҳолаш орқали уларнинг молиявий барқарорлик ва самарадорликка таъсирини аниқлаш имконини берувчи таҳлилий ёндашувга доир таклифи “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 26-мартдаги 12/03-30-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг капитал етарлилиги, активлар сифати, оператив ликвидлилик, активлар рентабеллиги ва капитал рентабеллиги кўрсаткичларини ягона аналитик контурда баҳолаш ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида молиявий барқарорлик ва фаолият самарадорлиги ҳолатини тизимли аниқлаш имконияти яратилган;
трансформация жараёнида банклар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган банк рискларини бошқариш, активлар сифати мониторинги ҳамда кредит портфели барқарорлигини таъминлашга қаратилган банк рискларини бошқаришнинг такомиллаштирилган механизми “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 26-мартдаги 12/03-30-сон маълумотномаси). Натижада, кредит портфели ўсиши, Стаге 1, Стаге 2 ва Стаге 3 кредитлар миграцияси, ЭCЛ резервлари, Стаге 3 кредитларининг қопланиш даражаси, капитал етарлилиги ва капитал буферини ягона мониторинг тизимида баҳолаш имконияти яратилган ҳамда банк рискларини бошқариш самарадорлиги интеграл индекси 2021-йилдаги 0,62 дан 2025-йилда 0,87 гача ошиб, 0,25 пунктлик ижобий ўзгариш қайд этилган.