Кудаибергенов Азамат Шамуратовичнинг
 докторлик (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарида корпоратив ахборот тизимларидан фойдаланиш услубиётини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)». 08.00.16 – «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграсия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1176
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бегалов Баходир Абдусаломович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тураев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Шерзод Абдуқодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кенжабаев Аман Тургунович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Компаниялар ичида ишлаб чиқариш, бошқарув ва бизнес жараёнларини режалаштиришда корхона ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёни методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖ ҚК компаниясида корпоратив ахборот тизимларини лойиҳалаштириш ва амалиётида кенг фойдаланишдаги ёндашувлар, катта маълумотларни сақлаш ва уларга мурожаат қилиш бўйича маълумотлар базасини тўғри юритиш ва КАТнинг таркибий қисми ҳисобланмиш цемент маҳсулотларини етказиб берувчилари, дистрибюторлари ва истеъмолчилари учун бошқарув ахборотларини қўллаб-қувватлашнинг тўлиқ тўпламини шакллантириш йўллари таклиф қилинган; 
корпоратив ахборот тизимининг ахборот таъминотини шакллантириш ва улар асосида қарорларни қабул қилиш масаласини ечиш технологияси таклиф қилиниб, харидорларни ишлаб чиқариш, бошқарув ва бизнес-жараёнларига интеграсия қилиш, интеграциялашган маълумотлар базасининг таркибий тузилиши ва маълумотлар базаси компонентларининг ўзаро ҳаракатлари технологияси ишлаб чиқилган; 
компанияларнинг корпоратив ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнлари, уларни лойиҳалаштириш усуллари таснифи ва компания ишлаб чиқариш, бошқарув ва бизнес жараёнларини КАТлар асосида қайта ташкил қилиш, «КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖ ҚК компаниясида рақамлаштириш жараёнларини бошқаришнинг илмий ёндашуви ишлаб чиқилган;
корпоратив ахборот тизими доирасида катта маълумотлар технологиясидан фой-даланишнинг услубий жиҳатлари, «КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖ ҚК компаниясида КАТнинг фаолият кўрсатиши ва унинг доирасида маҳсулот сифатини бошқаришнинг йўлга қўйилиши, КАТ фаолият кўрсатишининг умумий кўриниши, катта маълумотлар технологияларини корхонадаги технологик, бошқарув ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришда қўллашнинг умумий ёндашуви ишлаб чиқилган;
блокчейн технологияси асосида, корпоратив ахборот тизимлари негизида харидорлар билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш механизмлари, транзакция тизимида турли ахборот тизимларини қўлланилишининг қиёсий таҳлили ва блокчейн технологиялар асосида КАТнинг фаолияти алгоритми ва блокчейн технологиясини қўллаш асосида ички назорат тизимларидаги рисклар очиб берилган;
сунъий интеллект технологияси асосида корпоратив ахборот тизимининг функсионал жиҳатларини такомиллаштириш амалга оширилиб, сунъий интеллект тизимининг умумлаштирилган таркиби, сунъий интеллект технологияси асосида КАТни ташкил қилиш бўйича илмий ёндашув ҳамда сунъий интеллект технологияси модулини қамраб олган КАТнинг консептуал модели ишлаб чиқилган;
компания бизнес жараёнларини реинжиниринг қилишда замонавий ахборот таъминотини шакллантириш ва корпоратив ахборот тизимларини танлаш масалалари очиб берилган, бошқарув тизимининг замонавий ахборот таъминоти хусусиятлари тавсифланган ва функсиялари келтирилган, КАТнинг компания маҳсулоти рақобатбардошлигига таъсири ифодалаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
«КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖ ҚК компаниясида корпоратив ахборот тизимларини лойиҳалаштириш ва амалиётида кенг фойдаланишдаги ёндашувлар, катта маълумотларни сақлаш ва уларга мурожаат қилиш бўйича маълумотлар базасини тўғри юритиш ва КАТнинг таркибий қисми ҳисобланмиш цемент маҳсулотларини етказиб берувчилари, дистрибюторлари ва истеъмолчилари учун бошқарув ахборотларини қўллаб-қувватлашнинг тўлиқ тўпламини шакллантириш йўллари таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 1-майдаги №04-07/01-1580-сон маълумотномаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026-йил    6-июлдаги №04-04/387-сон маълумотномаси). Натижада саноат корхоналарида катта маълумотларни сақлаш ва уларга мурожаат қилиш бўйича маълумотлар базасини тўғри юритиш даражаси 5,12 % ошган;
корпоратив ахборот тизимининг ахборот таъминотини шакллантириш ва улар асосида қарорларни қабул қилиш масаласини ечиш технологияси таклиф қилиниб, харидорларни ишлаб чиқариш, бошқарув ва бизнес-жараёнларига интеграсия қилиш, интеграциялашган маълумотлар базасининг таркибий тузилиши ва маълумотлар базаси компонентларининг ўзаро ҳаракатлари технологияси Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил            1-майдаги №04-07/01-1580-сон маълумотномаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги №04-04/387-сон маълумотномаси). Натижада КАТнинг ахборот таъминотини шакллантириш ва улар асосида қарорларни қабул қилиш, бошқарув ва бизнес-жараёнларига интеграсия қилиш самарадорлиги 16% га ошишига эришилган;
компанияларнинг корпоратив ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнлари, уларни лойиҳалаштириш усуллари таснифи ва компания ишлаб чиқариш, бошқарув ва бизнес жараёнларини КАТлар асосида қайта ташкил қилиш, «КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖ ҚК компаниясида рақамлаштириш жараёнларини бошқаришнинг илмий ёндашуви Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил            1-майдаги №04-07/01-1580-сон маълумотномаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги №04-04/387-сон маълумотномаси). Натижада саноат корхоналарида рақамлаштириш жараёнларини бошқаришнинг самарадорлиги 14,2% га ортган;
корпоратив ахборот тизими доирасида катта маълумотлар технологиясидан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари, «КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖ ҚК компаниясида КАТнинг фаолият кўрсатиши ва унинг доирасида маҳсулот сифатини бошқаришнинг йўлга қўйилиши, КАТ фаолият кўрсатишининг умумий кўриниши, катта маълумотлар технологияларини корхонадаги технологик, бошқарув ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришда қўллашнинг умумий ёндашуви Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 1-майдаги №04-07/01-1580-сон маълумотномаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги №04-04/387-сон маълумотномаси). Натижада катта маълумотлар технологияларини корхонадаги технологик, бошқарув ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш даражаси 12% га ошишига эришилган;
блокчейн технологияси асосида, корпоратив ахборот тизимлари негизида харидорлар билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш механизмлари, транзакция тизимида турли ахборот тизимларини қўлланилишининг қиёсий таҳлили ва блокчейн технологиялар асосида КАТнинг фаолияти алгоритми ва блокчейн технологиясини қўллаш асосида ички назорат тизимларидаги рисклар Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил            1-майдаги №04-07/01-1580-сон маълумотномаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги №04-04/387-сон маълумотномаси). Натижада КАТнинг фаолияти алгоритми ва блокчейн технологиясини қўллаш асосида ички назорат тизимларидаги рисклар ва харидорлар билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш даражаси 14% га ортган;
сунъий интеллект технологияси асосида корпоратив ахборот тизимининг функсионал жиҳатларини такомиллаштириш амалга оширилиб, сунъий интеллект тизимининг умумлаштирилган таркиби, сунъий интеллект технологияси асосида КАТни ташкил қилиш бўйича илмий ёндашув ҳамда сунъий интеллект технологияси модулини қамраб олган КАТнинг консептуал модели Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил            1-майдаги №04-07/01-1580-сон маълумотномаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги №04-04/387-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарда сунъий интеллект технологияси асосида КАТни ташкил қилиш 6,4 % га ортишига эришилган;
компания бизнес жараёнларини реинжиниринг қилишда замонавий ахборот таъминотини шакллантириш ва корпоратив ахборот тизимларини танлаш масалалари очиб берилган, бошқарув тизимининг замонавий ахборот таъминоти хусусиятлари тавсифланган ва функсиялари келтирилган, КАТнинг компания маҳсулоти рақобатбардошлигига таъсири Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 1-майдаги №04-07/01-1580-сон маълумотномаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026- йил 6-июлдаги №04-04/387-сон маълумотномаси). Натижада бошқарув тизимининг замонавий ахборот таъминоти амалиётининг такомиллашишига олиб келинган компания корпоратив ахборот тизимининг маҳсулоти рақобатбардошлигига таъсир қилиш унумдорлиги ортади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish