Даденова Гулхан Кенесбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6909
Илмий раҳбар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Жубанова Байрамгул Аймуратовна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари бўйича илмий-услубий ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш” бу банкларнинг кредит ажратиш жараёнини замонавий ахборот технологиялари асосида автоматлаштириш, тезкор ва аниқ таҳлил қилиш, мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини сунъий интеллект ва катта маълумотлар (Биг Дата) орқали баҳолаш ҳамда кредит рискларини минималлаштиришга қаратилган инновацион механизмлар йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари амалиётига кредит маҳсулотларига сарфланадиган вақт ва ресурсларни қисқартириш тизими “Алтернатив кредит рискини баҳолаш” модели орқали кредит портфели самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
тижорат банклари кредитларининг фоизлари миқдорларини “Динамик кредит ставкалари” механизми орқали белгилаб банкнинг фоизли даромадларини ошириш таклиф этилган;
тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари асосида банкнинг 2030 йилга қадар кредитлар ҳажмининг прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “Кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш” бу банкларнинг кредит ажратиш жараёнини замонавий ахборот технологиялари асосида автоматлаштириш, тезкор ва аниқ таҳлил қилиш, мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини сунъий интеллект ва катта маълумотлар (Биг Дата) орқали баҳолаш ҳамда кредит рискларини минималлаштиришга қаратилган инновацион механизмлар йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилганга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Пул ва банклар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланишда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг обектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “Кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
тижорат банклари амалиётига кредит маҳсулотларига сарфланадиган вақт ва ресурсларни қисқартириш тизими “Алтернатив кредит рискини баҳолаш” модели орқали кредит портфели самарадорлигини ошириш таклифи “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банки фаолиятига жорий этилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 17-октябрдаги № 05-12/22606-сон далолатномаси). Натижада “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкида амалиётга жорий этилиши натижасида Микрокредитбанкнинг 2025 йил 1 январ ҳолатига банкнинг умумий кредит портфели миқдори олдинги йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ошиш имконини берди;
тижорат банклари кредитларининг фоизлари миқдорларини “Динамик кредит ставкалари” механизми орқали белгилаб банкнинг фоизли даромадларини ошириш таклифи “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банки фаолияти амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 17-октябрдаги № 05-12/22606-сон далолатномаси). Мазкур таклиф “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкида таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг 2025 йил 1 январ ҳолатига банкнинг фоизли даромадларининг миқдори олдинги йилга нисбатан ижобий кўрсаткичларга эришилди;
тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари асосида банкнинг 2030 йилга қадар кредитлар ҳажмининг ижобий прогноз ссенарийлари бўйича таклифи “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 17-октябрдаги № 05-12/22606-сон далолатномаси). Мазкур таклиф “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банки томонидан 2030 йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.