Наркузиев Анвар Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Давлат қарзи ва инфлациянинг ўзаро тасирини ҳисоблашнинг услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt 990
Илмий маслаҳатчи: Саидахмедова Нодира Илхомовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Рахмонов Дилшод Алижонович, и.ф.д., профессор Турсунов Жахонгир Пўлатович, DSc., доц. Султанмуродов Бобур Боходирович тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Давлат қарзи ва инфлациянинг ўзаро тасирини ҳисоблашнинг услубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон учун ҚИРИ интеграллашган риск индекси ишлаб чиқилди ва унинг эмпирик интерваллари аниқланиб, ҚИРИ>1.0 критик фискал-молиявий риск зонаси, 0-1.0 ошган хавф зонаси, -0.5-0 эҳтиёткор мониторинг зонаси ҳамда -0.5 дан паст қийматлар нисбатан барқарор зона сифатида талқин қилиниши асосланган;
давлат қарзи ва инфляция ўртасидаги ўзаро таъсирни комплекс баҳолаш мақсадида вақтлараро бюджет чеклови ва фискал барқарорлик назарияларига асосланган ҳолда АРДЛ, ВАР, тҳрешолд регрессия ҳамда чидамлилик-тест методларини ўзаро интеграциялаган янги эконометрик ёндашув ишлаб чиқилиб, у орқали фискал ва монетар омилларнинг инфляция динамикасига таъсир механизми тизимли равишда аниқланган;
ВАР модели, Грангер cаусалитй тести ҳамда импулсе респонсе функсиялари асосида олиб борилган эмпирик таҳлиллар натижасида Ўзбекистон иқтисодиётида давлат қарзи ва инфляция ўртасида икки томонлама сабабий боғлиқлик мавжудлиги ҳамда қарз шокларининг инфляция динамикасига қисқа муддатли, аммо сезиларли таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асосланган; 
Трешҳолд регрессия модели ёрдамида Ўзбекистон иқтисодиётида давлат қарзи ва инфляция ўртасидаги боғлиқлик нолинеар характерга эга эканлиги эмпирик равишда аниқланиб, давлат қарзининг ЯИМга нисбатан тахминан 35 фоиз даражаси инфляцион босим кучайиши мумкин бўлган критик чегаравий нуқта сифатида белгиланиши илмий асосланган;
эконометрик таҳлил натижалари асосида давлат қарзи ва инфляция ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олувчи прогноз ВАР модели ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида Ўзбекистон иқтисодиётида 2030 йилгача давлат қарзи ва инфляция динамикасининг эҳтимолий траекториялари баҳоланди ҳамда давлат қарзи барқарор даражада сақланган шароитда инфляциянинг ўрта муддатда барқарор пасайиш тенденсиясига эга бўлиши мумкинлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат қарзи ва инфлациянинг ўзаро тасирини ҳисоблашнинг услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистон учун ҚИРИ интеграллашган риск индекси ишлаб чиқилди ва унинг эмпирик интерваллари аниқланиб, ҚИРИ>1.0 критик фискал-молиявий риск зонаси, 0-1.0 ошган хавф зонаси, -0.5-0 эҳтиёткор мониторинг зонаси ҳамда -0.5 дан паст қийматлар нисбатан барқарор зона сифатида талқин қилинишига оид илмий натижадан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 210-сон қарорининг 11 ҳамда 13-банди билан тасдиқланган “2025–2030-йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси”да назарда тутилган фискал хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва давлат қарзининг барқарорлигини мониторинг қилиш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2026-йил 25-мартдаги 08-06/118-сонли маълумотномаси). Натижада, 2025-йил 1-апрел ҳолатига 42,4 млрд долларга етган давлат қарзи шароитида фискал хатарларни ўз вақтида аниқлаш ва мониторинг қилиш механизмлари “2025–2030-йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси”га мувофиқ такомиллаштирилиши таъминланган;
Давлат қарзи ва инфляция ўртасидаги ўзаро таъсирни комплекс баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган вақтлараро бюджет чеклови ва фискал барқарорлик назарияларига асосланган ҳолда АРДЛ, ВАР, тҳрешолд регрессия ҳамда чидамлилик-тест методларини ўзаро интеграциялаган янги эконометрик ёндашувга оид илмий натижадан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 210-сон “2025–2030-йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2026-йил 25-мартдаги 08-06/118-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йил декабрда йиллик 9,8 фоизни ташкил этган инфляция ва давлат қарзи ЯИМга нисбатан 35,5 фоиз даражасида шаклланган шароитда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 210-сон қарорида фискал таҳлилий салоҳиятни оширишга қаратилган йўналишлар ишлаб чиқилиши таъминланган;
ВАР модели, Грангер cаусалитй тести ҳамда импулсе респонсе функсиялари асосида олиб борилган эмпирик таҳлиллар натижасида Ўзбекистон иқтисодиётида давлат қарзи ва инфляция ўртасида икки томонлама сабабий боғлиқлик мавжудлиги ҳамда қарз шокларининг инфляция динамикасига қисқа муддатли, аммо сезиларли таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асосланиши билан боғлиқ илмий натижадан Мазкур илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 210-сон қарорида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2026-йил 25-мартдаги 08-06/118-сонли маълумотномаси). Натижада, давлат қарзи ЯИМга нисбатан улуши 34,4 фоиздан 35 фоизга ошган ва 2025-йил феврал ойида йиллик инфляция 10,1 фоизни ташкил этган Ўзбекистон иқтисодиёти шароитида давлат молиясининг барқарорлигини мониторинг қилиш ва макрофискал таҳлил тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилиши таъминланган;
Трешҳолд регрессия модели ёрдамида Ўзбекистон иқтисодиётида давлат қарзи ва инфляция ўртасидаги боғлиқлик нолинеар характерга эга эканлиги эмпирик равишда аниқланиб, давлат қарзининг ЯИМга нисбатан тахминан 35 фоиз даражаси инфляцион босим кучайиши мумкин бўлган критик чегаравий нуқта сифатида белгиланишининг асосланишига доир илмий натижадан Мазкур илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 210-сон қарорида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2026-йил 25-мартдаги 08-06/118-сонли маълумотномаси). Натижада, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2024-йилда 35 фоизга етиб, 2025-йилда 36,7 фоизга кўтарилиши прогноз қилинган шароитда фискал рискларни камайтириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган бошқарув механизмлари такомиллаштирилиши таъминланган;
Эконометрик таҳлил натижалари асосида давлат қарзи ва инфляция ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олувчи прогноз ВАР модели ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида Ўзбекистон иқтисодиётида 2030 йилгача давлат қарзи ва инфляция динамикасининг эҳтимолий траекториялари баҳоланди ҳамда давлат қарзи барқарор даражада сақланган шароитда инфляциянинг ўрта муддатда барқарор пасайиш тенденсиясига эга бўлиши мумкинлигига оид илмий натижадан Мазкур илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 210-сон “2025–2030-йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2026-йил 25-мартдаги 08-06/118-сонли маълумотномаси). Натижада, инфляцияни 2025-йилда 7 фоизгача, 2026-йилда 5–6 фоизгача, 2027-йилда 5 фоизгача тушириш ва давлат қарзини 2028-йилга келиб ЯИМнинг 40 фоизи даражасида барқарорлаштириш бўйича ўрта муддатли макрофискал прогнозлаш тизими ва давлат қарзининг барқарорлигини баҳолаш механизмлари ишлаб чиқилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish