Эрназаров Дилмурод Зухриддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Ўзбекистонда халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётини модернизация қилишдаги иштироки”.
Ихтисослик шифри: 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Ss51
Илмий раҳбар: Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Сиёсий фанлар доктори, профессор Ж.Мавлонов.
Сиёсий фанлар доктори, доцент Б. Якубов
Юридик фанлар доктори, профессор Г.Маткаримова.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ХННТларининг давлат бошқаруви органлари, фуқоролик жамияти институтлари билан истиқболдаги ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХННТларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлардаги иштироки самарадорлигини “Ўзбекистондаги ХННТлар миллий рейтинги”ни (Натионал ратинг оф ИНГОс ин Узбекистан) ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ижобий ўзгаришлардаги (ижтимоий ҳаётимизнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, коррупсияга қарши курашиш, уларга халқ ва давлат ишончи, ислоҳотларга даҳилдорлик ҳисси ва натижадорлик кабиларда) иштирокининг индикаторлари ишлаб чиқилди;
жамиятимиз ижтимоий-сиёсий модернизация жараёнларига (давлат-ХННТ-ННТлар) тамойили асосида ҳамкорликни амалга ошириши “Учинчи секторда” пассионарликни вужудга келтириб, улар фаолияти конструктивизм, манфаатлар уйғунлиги ва аккумляцияси, ижтимоий мобилликни келтириб чиқариб, Янги Ўзбекистон Стратегияси доирасида туб ислоҳотларни амалга оширишга “янги импулс” бериши асосланган;
ХННТларга нисбатан давлатнинг сиёсий толерант бўлиши ижтимоий-сиёсий трансфрмацион жараёлардаги зиддиятлар, конфронтациялар, эски стереотипларни ўзгаришларига олиб келиши, давлатнинг сиёсий турғунлиги, сиёсий биқиқлигининг изоляцион элементлардан воз кечиши натижасида, замонавий қадриятлар, демократик тамойилларни шаклланиши, ҳуқуқий-демократик давлат, фуқаролик жамиятини жадал ривожланиши натижасида “Ўзбекистон имиджини” ошишига олиб келиши асосланган;
ХННТлар “прогрессив дипломатия” субъекти сифатида мамлакат ички ва ташқи сиёсат векторларини жаҳон стандартлари асосида шаклланиши, сиёсий қарорларни қабул қилишда консултатив маслаҳатларини инобатга олиниши, глобал муаммоларни ҳал қилиш, демократик институтларни ривожланиши, сиёсий институтлар фаолияти самарадорлиги ва жамият фаровонлигини оширишда интеграция, адаптация жараёнларида фаол иштирок этишини таъминлаши натижасида “Ўзбекистоннинг ХННТлар билан истиқболдаги ҳамкорлик стратегияси” ва “Миллий модели” шаклланишига олиб келиши асосланган;
Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари контекстида давлатнинг ХННТлар билан муносабатларида “сиёсий ва мафкуравий дистанция”да бўлиши, яъни уларнинг анъанавий жамиятларга ёт бўлган ғоялар, мафкуралар, диний экспансия, ғарбона демократик қадриятлар, ҳуқуқий тенгликни (ноанъанавий жинсий тенглик) лоббизм асосида имплементация қилиш, сиёсий институтларга нисбатан рақобатчига айланиши орқали давлат миллий хавфсизликка таҳдидларни келтириб чиқарши мумкинлиги даллиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётини модернизация қилишдаги иштирокига оид илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
ХННТларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлардаги иштироки самарадорлигини “Ўзбекистондаги ХННТлар миллий рейтинги”ни (Натионал ратинг оф ИНГОс ин Узбекистан) ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ижобий ўзгаришлардаги (ижтимоий ҳаётимизнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, коррупсияга қарши курашиш, уларга халқ ва давлат ишончи, ислоҳотларга даҳилдорлик ҳисси ва натижадорлик кабиларда) иштирокининг индикаторлари ишлаб чиқилди;
жамиятимиз ижтимоий-сиёсий модернизация жараёнларига (давлат-ХННТ-ННТлар) тамойили асосида ҳамкорликни амалга ошириши “Учинчи секторда” пассионарликни вужудга келтириб, улар фаолияти конструктивизм, манфаатлар уйғунлиги ва аккумляцияси, ижтимоий мобилликни келтириб чиқариб, Янги Ўзбекистон Стратегияси доирасида туб ислоҳотларни амалга оширишга “янги импулс” бериши асосланган таклифлардан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ХННТлар билан ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 23.12.2020 йил 04/06-156-20 сон Далолатномаси) ҳамда Юксалиш Умуммиллий ҳаракатиннг (Далолатномаси). Натижада, диссертация натижаларидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2021 йилдаги маҳаллий ННТлар ва ХННТлар билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, уларнинг илғор тажрибалардан фойдаланиш, маҳаллий ННТлар фаолиятини самарадорлигини янада ошириш борасида таклифларидан Ассоциациянинг маҳаллий ННТлар вакиллари учун ташкил этилган семинар-тренингларида фойдаланилган.
ХННТларга нисбатан давлатнинг сиёсий толерант бўлиш ижтимоий-сиёсий трансфрмацион жараёлардаги зиддиятлар, конфронтациялар, эски стереотипларни ўзгаришларига олиб келиши, давлатнинг сиёсий турғунлиги, сиёсий биқиқлигининг изоляцион элементлардан воз кечиши натижасида, замонавий қадриятлар, демократик тамойилларни шаклланиши, ҳуқуқий-демократик давлат, фуқаролик жамиятини жадал ривожланиши натижасиди “Ўзбекистон имиджини” ошишига олиб келишига оид таклифлардан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом Сивилизацияси Маркази томонидан йиллик иш режалари ва ҳаракат дастурларини ишлаб чиқилда фойдаланилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом Сивилизацияси Маркази 2022 йил 8 феврал 59/22 сон Далолатномаси). Натижада, хорижий экспертлар ва олимларни мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизациялаш ҳаракатларига фаол жалб этиш мақсадида маҳаллий ННТларнинг ХННТлар билан конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигини амалга ошириш бўйича илмий асосланган назарий-амалий таклиф, тавсиялар ишлаб чиқилган.