Хошимов Ҳакимжон Абдуқаххор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Замонавий ёшларнинг иқтисодий тафаккури: ривожланиш динамикаси ва идентлик (ижтимоий фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2026.2.PhD/Fal1932
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович фалсафа фанлари доктори, профессор; Асрақулова Адиба Набиевна фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ёшларнинг иқтисодий тафаккур ва иқтисодий идентликнинг шаклланиши ҳамда ривожланиш динамикасига хос ижтимоий-фалсафий қонуниятлар, омиллар ва механизмларни аниқлаш, таклиф ва тавфсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ёшларда иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши иқтисодий билимларни ўзлаштириш, қадриятли баҳолаш, рефлексив танлов, амалий иқтисодий хулқ-атвор ва эришилган натижаларни қайта англаш босқичларининг ўзаро қайтувчан алоқаси асосида кечувчи ижтимоий-фалсафий жараён эканлиги очиб берилган;
ёшлар иқтисодий тафаккури ривожланишининг институсионал ишонч, оилавий иқтисодий ижтимоийлашув, таълимдаги иқтисодий компетенсиялар ҳамда рақамли платформа ва медиамуҳитнинг ўзаро таъсирига асосланган спиралсимон динамик модели ишлаб чиқилган, унинг таркибий-функсионал алоқалари асосланган;
иқтисодий тафаккур ва иқтисодий идентликнинг ўзаро шартланганлиги иқтисодий ролни танлаш, маънавий-аксиологик ўзини англаш, рақамли муҳитда ўзини тақдим этиш, меҳнат-тадбиркорлик амалиёти ҳамда ижтимоий тан олиниш механизмларининг ўзаро таъсири асосида далилланган;
молиявий саводхонлик, рақамли медиасаводхонлик, меҳнат-ҳуқуқий маданият ва маънавий-аксиологик масъулиятнинг интеграциясига асосланган «масъулиятли иқтисодий субъект» модели ишлаб чиқилиб, унинг таркибий компонентлари, баҳолаш мезонлари ва индикаторлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ёшларнинг иқтисодий тафаккури: ривожланиш динамикаси ва идентлик (ижтимоий фалсафий таҳлил) мавзуси бўйича амалга оширилган илмий ишимизда ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ёшлар иқтисодий тафаккурининг ўзгарувчан ривожланиш динамикасини ифодаловчи адаптив иқтисодий онг, трансформатив иқтисодий рефлекция, когнитив иқтисодий мослашувчанлик ва рақамли иқтисодий компетенсия каби тушунчаларни ўз ичига олган консептуал назарий қарашлар доир тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 19-декабрдаги 10-866-сонли маълумотномаси). Натижалар, ёшларнинг иқтисодий маданиятини шакллантиришнинг самарали парадигмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.
ёшлар иқтисодий тафаккури ривожланишининг институсионал ишонч, оилавий иқтисодий ижтимоийлашув, таълимдаги иқтисодий компетенсиялар ҳамда рақамли платформа ва медиамуҳитнинг ўзаро таъсирига асосланган спиралсимон динамик модели ишлаб чиқилган, унинг таркибий-функсионал алоқалари асосланганига оид илмий хулосалар, таҳлилий ёндашувлар, таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиёкомпанияси “Ўзбекистон-24”ижодий бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Талим ва тараққиёт”, “Халқ билан мулоқот”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Кун мавзуси” номли дастурларида (2024-2025-йилларда) фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси”нинг 2026-йил 30-январдаги 05-09-166-сон Далолатномаси). Натижада кўрсатув ҳамда эшиттиришларнинг илмий-методологик ва амалийдолзарблигини таъминлашга эришилган.
иқтисодий тафаккур ва иқтисодий идентликнинг ўзаро шартланганлиги иқтисодий ролни танлаш, маънавий-аксиологик ўзини англаш, рақамли муҳитда ўзини тақдим этиш, меҳнат-тадбиркорлик амалиёти ҳамда ижтимоий тан олиниш механизмларига доир тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 19-декабрдаги 10-866-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг иқтисодий маданиятини шакллантиришнинг самарали парадигмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.
молиявий саводхонлик, рақамли медиасаводхонлик, меҳнат-ҳуқуқий маданият ва маънавий-аксиологик масъулиятнинг интеграциясига асосланган «масъулиятли иқтисодий субъект» модели ишлаб чиқилиб, унинг таркибий компонентлари, баҳолаш мезонлари ва индикаторларига оид илмий хулосалар, таҳлилий ёндашувлар, таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиёкомпанияси “Ўзбекистон-24”ижодий бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Талим ва тараққиёт”, “Халқ билан мулоқот”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Кун мавзуси” номли дастурларида (2024-2025-йилларда) фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси”нинг 2026-йил 30-январдаги 05-09-166-сон Далолатномаси). Натижада кўрсатув ҳамда эшиттиришларнинг илмий-методологик ва амалийдолзарблигини таъминлашга эришилган.