Элёр Шакирович Хожамбердиевнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туроннинг қадимги даври Эрон тарихшунослигида (20 – 21-юзйилликнинг биринчи чорагидаги тадқиқотлар таҳлили)”. 07.00.08–“Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.4.PhD/Tar1755
Илмий раҳбар: Нигора Ашировна Аллаева, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.05/2025.27.12.Tar.05.01.
Расмий оппонентлар: Азимхўжа Музаффарович Атахўжаев, тарих фанлари доктори, профессор;
Тоҳир Хусанович Норкобилов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эрон туроншунослигидаги Туроннинг қадимги тош, мис-тош ва бронза даврига оид миллий тарихшуносликда мавжуд бўшлиқларни тўлдирувчи ҳамда кейинги тадқиқотлар учун аҳамиятли бўлган илмий маълумотарни муомалага киритиш ва ғоявий қарашлар моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эрон тарихшунослигида Туронга нисбатан Эроннинг тарихий-маданий ҳудуди сифатида қараш мавжудлиги, жумладан, Туроннинг дунёга машхур “Окс сивилизацияси” (БМАМ) форс дунёсига мансублигини даъво қилиш мақсадида “Буюк Хуросон сивилизацияси” шаклида талқин қилинаётгани аниқланиб, мазкур атама ва ёндашув ғоявий ҳамда этимологик жиҳатдан илмий асосланмаганлиги далилланган;
Эрон тарихшунослигида таҳлилга тортилган “Туроннинг тош даври жамоаларида тошбақа ўз косасида пиширилгани ва тошбақа гўшти уларнинг овқатланиш рационига киргани”га доир қарашлар бугунги кунгача миллий археологияда эътибордан четда қолаётган масала бўлиб, Омонқўтон (Самарқанд) ва Оғзи Кичик (ҳозирги жанубий Тожикистон) ғор-маконларидаги брекчия – тошбақа суяк қолдиқларининг зич қатлами қисмини антропология ва палеозоология кесимида чуқур тадқиқ этиш зарурати мавжудлиги ва бу минтақа қадимги аҳолисининг овқатланиш маданияти, жисмоний эврилиши ҳамда ҳаёт тарзи борасида тасаввур ҳосил қилишга имкон яратиши асосланган;
Эрон олимларининг Жойтун ёдгорлиги токенлари – геометрик шаклдаги кичик лой бўлаклари борасидаги қарашлари асосида мазкур лой бўлаклари маҳсулотлар миқдорини (тухумсимони – бир хум ёғ, конуссимони – бир хум дон, цилиндрсимони – 10 бош чорва) билдириб, иқтисодий ва ижтимоий муносабатларда меъёрий унсур сифатида қўлланилганлиги аниқланиб, янги тош даврида Турон аҳолиси ўз саноқ ва ўлчов тизимига эга бўлгани ва бу кейинги босқичларда белгили ёзувнинг шаклланишида хизмат қилгани далилланган;
Эрон тадқиқотчиларининг Туроннинг тош даври учун эпипалеолит тушунчасини мустақил босқич сифатида қўллаш кераклигига оид қарашлари асосли экани совет даври ва ўзбек археологларининг бу босқичга оид тош қуроллар ўзидан олдинги ва кейинги даврларга нисабатан тайёрлаш технологияси ҳамда шакли (геометрик ва геометрик хусусиятга эга эмаслиги)га кўра ўзига хослигига доир хулосалари орқали очиқланиб, мазкур босқич Турон қадимги тарихини даврлаштиришга нисбатан алоҳида қўлланилмаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Эрон тарихшунослигида Туронга нисбатан Эроннинг тарихий-маданий ҳудуди сифатида қараш мавжудлиги, жумладан, Туроннинг дунёга машхур “Окс сивилизацияси” (БМАМ) форс дунёсига мансублигини даъво қилиш мақсадида “Буюк Хуросон сивилизацияси” шаклида талқин қилинаётгани аниқланиб, мазкур атама ва ёндашув ғоявий ҳамда этимологик жиҳатдан илмий асосланмаганлигига доир маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 9-февралдаги 01-33/96-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар Турон тарихининг халқаро миқёсда ёритилиш даражасини кенг оммага тушунтириб беришга хизмат қилган.
Эрон тарихшунослигида таҳлилга тортилган “Туроннинг тош даври жамоаларида тошбақа ўз косасида пиширилгани ва тошбақа гўшти уларнинг овқатланиш рационига киргани”га доир қарашлар бугунги кунгача миллий археологияда эътибордан четда қолаётган масала бўлиб, Омонқўтон (Самарқанд) ва Оғзи Кичик (ҳозирги жанубий Тожикистон) ғор-маконларидаги брекчия – тошбақа суяк қолдиқларининг зич қатлами қисмини антропология ва палеозоология кесимида чуқур тадқиқ этиш зарурати мавжудлиги ва бу минтақа қадимги аҳолисининг овқатланиш маданияти, жисмоний эврилиши ҳамда ҳаёт тарзи борасида тўлиқроқ илмий тасаввур ҳосил қилишга имкон яратишига оид хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 9-февралдаги 01-33/96-сон маълумотномаси). Аниқланган маълумотлар Турон қадимги аҳолисининг овқатланиш маданияти ва ҳаёт тарзи ҳақида кенг оммада тарихий тасаввур ҳосил бўлишига имкон берган.
Эрон олимларининг Жойтун ёдгорлиги токенлари – геометрик шаклдаги кичик лой бўлаклари борасидаги қарашлари асосида мазкур лой бўлаклари маҳсулотлар миқдорини (тухумсимони – бир хум ёғ, конуссимони – бир хум дон, цилиндрсимони – 10 бош чорва) билдириб, иқтисодий ва ижтимоий муносабатларда меъёрий унсур сифатида қўлланилганлиги аниқланиб, янги тош даврида Турон аҳолиси ўз саноқ ва ўлчов тизимига эга бўлгани ва бу кейинги босқичларда белгили ёзувнинг шаклланишида муҳим омил бўлганлигига оид илмий маълумотлардан Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейлар фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 13-февралдаги 02-05/615-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари давлат музейларининг истиқболли режаларини белгилашда, улардаги экспозицияларни таснифлашда услубий-назарий жиҳатдан хизмат қилган.
Эрон тадқиқотчиларининг Туроннинг тош даври учун эпипалеолит тушунчасини мустақил босқич сифатида қўллаш кераклигига оид қарашлари асосли экани совет даври ва ўзбек археологларининг мазкур босқичга оид тош қуроллар ўзидан олдинги ва кейинги даврларга нисабатан тайёрлаш технологияси ҳамда шакли (геометрик ва геометрик хусусиятга эга эмаслиги)га кўра ўзига хослигига доир хулосалари орқали очиқланиб, мазкур босқич Турон қадимги тарихини даврлаштиришга нисбатан алоҳида қўлланилмаганлигини тасдиқловчи илмий таҳлил натижаларидан Маданий мерос агентлиги тизимидаги музей ашёлари тавсифини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 13-февралдаги 02-05/615-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон музейларидаги тош қуроллардан иборат моддий маданият намумаларини даврий жиҳатдан гуруҳлаштириш, уларни тайёрлаш усули ва хусусиятларини белгилашга хизмат қилган.