Жалилов Достон Муҳиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Туроннинг бронза даври ўтроқ ва кўчманчи аҳолиси иқтисодий ва маданий алоқалари (Ўзбекистон ҳудуди мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tar2538
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, академик; Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туроннинг бронза даври ўтроқ ва кўчманчи чорвадор аҳолиси маданий ва иқтисодий алоқаларнинг Ўзбекистон тарихидаги аҳамиятини тарихий ва археологик манбалар орқали илмий асосида очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туроннинг бронза даври ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чорвадор аҳолиси ўртасидаги иқтисодий-маданий алоқалар динамикаси 320 дан ортиқ ўтроқ ва 350 дан ортиқ дашт туридаги ёдгорликларнинг қиёсий-хронологик таҳлили асосида очиб берилиб, мазкур алоқаларнинг маҳсулот (сопол идишлар, металл буюмлар, тақинчоқлар, қимматбаҳо тошлар) ва маданий унсурлар (дафн маросимлари ва амалиётлари, муҳрлардаги тасвирий сюжетлар, зиккурацимон ибодатхона анъаналари) алмашинувидан ўзаро таъсир ҳамда маданий интеграциягача бўлган босқичларда изчил ривожланганлиги аниқланган;
Туроннинг бронза даври ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чорвадор аҳолиси ўртасидаги иқтисодий (хомашё, металл буюмлар, сопол маҳсулотлар ва қимматбаҳо тошлар алмашинуви) ҳамда маданий (дафн маросимлари, диний тасаввурлар, меъморий ва тасвирий анъаналар) алоқалар аҳоли миграцияси, ҳудудлараро муносабатларнинг кенгайиши ва маданий янгиликлар (металл эритиш, кулолчилик, йилқичилик, транспорт ва ҳарбий технологиялар)нинг тарқалиши билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланганлиги археологик манбаларнинг қиёсий таҳлили асосида аниқланган ҳамда мазкур алоқаларнинг ривожланишини изоҳловчи “миграцион-алоқавий кенгайиш” модели илмий асосланган;
Ўтроқ аҳоли ёдгорликларида даштга хос олов билан боғлиқ иншоотлар, кертикли сополлар, икки тиғли ханжарлар, тош қути қабрлар ва кремация, дашт ёдгорликларида эса чархда ясалган сополлар, ложувард ва халцедон буюмларининг учраши ўзаро маданий таъсир натижаси эканлиги, шунингдек, бу алоқалар ҳудудлараро хомашё ва технологик алмашинувнинг барқарор тизимини шакллантирганлиги аниқланган;
Олтиндепа, Келели, Гонур, Дашли-19 ва Бўстон ёдгорликларида даштга хос йилқичилик унсурлари ҳамда Жарқўтон ибодатхонасида от абзалларининг аниқланиши асосида кўчманчи чорвадорларнинг минтақалараро иқтисодий алоқаларда хомашё етказиб берувчи сифатидаги ўрни билан бирга, йилқичилик, транспорт ва ҳарбий технологияларни воҳа ҳудудларига тарқатишда муҳим воситачи бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турон ҳудудидаги ўтроқ ва кўчманчи чорвадорлар маданий муносабатлари тарихи доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
Туроннинг бронза даври ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чорвадор аҳолиси ўртасидаги иқтисодий-маданий алоқалар динамикаси 320 дан ортиқ ўтроқ ва 350 дан ортиқ дашт туридаги ёдгорликларнинг қиёсий-хронологик таҳлили асосида очиб берилиб, мазкур алоқаларнинг маҳсулот (сопол идишлар, металл буюмлар, тақинчоқлар, қимматбаҳо тошлар) ва маданий унсурлар (дафн маросимлари ва амалиётлари, муҳрлардаги тасвирий сюжетлар, зиккурацимон ибодатхона анъаналари) алмашинувидан ўзаро таъсир ҳамда маданий интеграциягача бўлган босқичларда изчил ривожланганлиги оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 15-январдаги 10/32-сон далолатномаси). Натижада тарғибот тадбирлари мазмуни Турон халқларининг бронза давридаги иқтисодий-маданий алоқалари ва маданий интеграция жараёнларига оид илмий маълумотлар билан бойитилган.
Туроннинг бронза даври ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чорвадор аҳолиси ўртасидаги иқтисодий (хомашё, металл буюмлар, сопол маҳсулотлар ва қимматбаҳо тошлар алмашинуви) ҳамда маданий (дафн маросимлари, диний тасаввурлар, меъморий ва тасвирий анъаналар) алоқалар аҳоли миграцияси, ҳудудлараро муносабатларнинг кенгайиши ва маданий янгиликлар (металл эритиш, кулолчилик, йилқичилик, транспорт ва ҳарбий технологиялар)нинг тарқалиши билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланганлиги археологик манбаларнинг қиёсий таҳлили асосида аниқланган ҳамда мазкур алоқаларнинг ривожланишини изоҳловчи “миграцион-алоқавий кенгайиш” модели илмий асосланганлигига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналиши 23-банди доирасидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 15-январдаги 10/32-сон далолатномаси). Натижада тарғибот мазмуни Туроннинг бронза давридаги иқтисодий-маданий алоқалар ва маданий интеграция жараёнларига оид илмий маълумотлар билан бойитилган.
Ўтроқ аҳоли ёдгорликларида даштга хос олов билан боғлиқ иншоотлар, кертикли сополлар, икки тиғли ханжарлар, тош қути қабрлар ва кремация, дашт ёдгорликларида эса чархда ясалган сополлар, ложувард ва халцедон буюмларининг учраши ўзаро маданий таъсир натижаси эканлиги, шунингдек, бу алоқалар ҳудудлараро хомашё ва технологик алмашинувнинг барқарор тизимини шакллантирганлиги аниқланганига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” ва “Кўҳна манзиллар” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 5-февралдаги 01-33/87-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмуни Туроннинг бронза даври ўтроқ ва кўчманчи аҳолиси ўртасидаги маданий алоқалар, археологик топилмалар ҳамда дафн маросимларидаги ўзаро таъсир жараёнларига оид илмий маълумотлар билан бойитилган.
Олтиндепа, Келели, Гонур, Дашли-19 ва Бўстон ёдгорликларида даштга хос йилқичилик унсурлари ҳамда Жарқўтон ибодатхонасида от абзалларининг аниқланиши асосида кўчманчи чорвадорларнинг минтақалараро иқтисодий алоқаларда хомашё етказиб берувчи сифатидаги ўрни билан бирга, йилқичилик, транспорт ва ҳарбий технологияларни воҳа ҳудудларига тарқатишда муҳим воситачи бўлганлиги асосланганига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” ва “Кўҳна манзиллар” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 5-февралдаги 01-33/87-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмуни Турон бронза даври ўтроқ ва кўчманчи аҳолиси ўртасидаги иқтисодий-маданий алоқалар ҳамда кўчманчи чорвадорларнинг минтақалараро муносабатлардаги ўрнига оид илмий маълумотлар билан бойитилган.