Қувваталиев Убайдулла Бегимқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ва илмий жараёнларда Бўлат Солиевнинг тутган ўрни”, 07.00.01– Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tar1556
Илмий раҳбар: Ҳасанов Бахтиёр Вахапович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Рахматова Дилнавоз Журакобиловна тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ва илмий жараёнларда Бўлат Солиевнинг тутган ўрнини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бўлат Солиев Совет ҳокимиятининг мафкуралашган талабларига қарамасдан, Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳарбий-сиёсий фаолиятини аниқ тарихий методлар ёрдамида ёритганлиги, Темур шахсиятига доир болшевиклар томонидан яратилган нохолис фикрларни рад этганлиги аниқланган;
Бўлат Солиев Туркистон, Хитой, Шарқий Туркистон ва Мўғулистонни боғловчи Еттисув савдо тармоғининг илмий аҳамиятини англатган илк ўзбекистонлик тарихчи бўлганлиги ва унинг Ўзбекистон тарихига оид изланишлари Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларидаги тадқиқотлар учун манбавий асос бўлиб хизмат қилганлиги асосланган;
Бўлат Солиев ўзбек-совет олими сифатида Ўзбекистон халқлари тарихини илмий ўрганишнинг замонавий мактаби асосчиларидан бири сифатида илк дарсликлар яратгани ва унинг тарихга оид мақолаларини “Бўлат” (بولات) тахаллуси билан, сиёсий мазмунга эга мақолаларини эса “Сардор” (سردار) тахаллуси билан эълон қилгани аниқланган;
Бўлат Солиев “Ўзбекистон тарихи”ни ёзган илк тарихчи эканлиги, унинг болшевиклар ҳукуматини босқинчилик сиёсатида танқид қилганлиги ҳамда Бухоро амирлиги тарихига оид тадқиқотларида коммунистик партиянинг сиёсий-мафкуравий жиҳатдан таъсир кўрсатганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ва илмий жараёнларда Бўлат Солиевнинг тутган ўрни мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Бўлат Солиев Совет ҳокимиятининг мафкуралашган талабларига қарамасдан, Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳарбий-сиёсий фаолиятини аниқ тарихий методлар ёрдамида ёритганлиги, Темур шахсиятига доир болшевиклар томонидан яратилган нохолис фикрларни рад этганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Замонлар оша” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-апрелдаги 01-30/261-сонли маълумотномаси). Натижалар, томошабинларда Бўлат Солиевнинг Амир Темур шахси бўйича олиб борган илмий тадқиқотлари тўғрисидаги тасаввурлари кенгайишига хизмат қилган.
Бўлат Солиев Туркистон, Хитой, Шарқий Туркистон ва Мўғулистонни боғловчи Еттисув савдо тармоғининг илмий аҳамиятини англатган илк ўзбекистонлик тарихчи бўлганлиги ва унинг Ўзбекистон тарихига оид изланишлари Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларидаги тадқиқотлар учун манбавий асос бўлиб хизмат қилганлиги ҳақидаги илмий маълумотлар Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Замонлар оша” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-апрелдаги 01-30/261-сонли маълумотномаси). Бу эса, томошабинларда Бўлат Солиевнинг Ўзбекистон тарихига қўшган ҳиссаси тўғрисидаги тасаввурлари бойишига хизмат қилган.
Бўлат Солиев ўзбек-совет олими сифатида Ўзбекистон халқлари тарихини илмий ўрганишнинг замонавий мактаби асосчиларидан бири сифатида илк дарсликлар яратгани ва унинг тарихга оид мақолаларини “Бўлат” (بولات) тахаллуси билан, сиёсий мазмунга эга мақолаларини эса “Сардор” (سردار) тахаллуси билан эълон қилгани ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва Термиз давлат университети тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг “Совет мустамлакачилиги даври” номли бўлимини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари музейининг 2025-йил 8-сентябрдаги № 227-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу музейларнинг илмий экспозицияларини мазкур даврдаги фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.
Бўлат Солиев “Ўзбекистон тарихи”ни ёзган илк тарихчи эканлиги, унинг болшевиклар ҳукуматини босқинчилик сиёсатида танқид қилганлиги ҳамда Бухоро амирлиги тарихига оид тадқиқотларида коммунистик партиянинг сиёсий-мафкуравий жиҳатдан таъсир кўрсатганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг илмий-тадқиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари музейининг 2025-йил 8-сентябрдаги № 227-сон маълумотномаси). Бу эса, ушбу музей олиб бораётган илмий тадқиқотларини фактик материаллар билан тўлдиришга хизмат қилган.