Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Отабек Толибжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Осиёнинг космоструктуравий объектлари ва уларнинг фойдали қазилмалар жойлашишидаги аҳамияти», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/GM30.
Илмий маслаҳатчи: Турапов Мирали Камолович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДК, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Шухрат Сакиджанович, геология-минералогия фанлари доктори; Карабаев Маматхон Садирович, геология-минералогия фанлари доктори; Султонов Пулатжон Салимович, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиёнинг космоструктуравий объектлари ва уларнинг фойдали қазилмалар жойлашишидаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиё ҳудуди миқёсида, муайян космоструктуравий объектлар аниқланган ва уларнинг турли фойдали қазилма конларни жойлашишидаги аҳамияти асосланган;
«Марказий Осиё ҳалқасимон мегатузилма» таъсир доирасида  жойлашган эндоген ҳалқасимон тузилмалар, унинг йўлдош тузилмалари эканлиги аниқланган;
«Марказий Осиё ҳалқасимон мегатузилма»нинг юзага келиш даври асосланган;
Урал ва Манғистау тузилмаларининг давоми денгиз ости, ёпиқ ва нефть-газ бассейни ҳудудлари бўйлаб тарқалиши асосланган;
Зирабулоқ-Зиёвутдин, Қоратепа-Чақилкалон тоғлари ва Жом ботиғи ҳудудларининг очиқ ва ёпиқ майдонларида линеаментлар, интрузив массивлар ҳамда ҳалқасимон тузилмалар аниқланган;
Талас-Фарғона ер ёриғини юзага келиши, янги космогеологик гипотеза билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Осиёнинг космоструктуравий объектлари ва уларнинг фойдали қазилмаларни жойлашишидаги аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
очиқ ва ёпиқ майдонлар бўйлаб аниқланган линеаментлар ва ҳалқасимон тузилмалар тизими «Регионал геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси» ДУК фаолиятига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 3 майдаги 02/7-сон маълумотномаси). Натижада Зиёвутдин ҳудудида маъданли объектларни ажратишга қаратилган башорат-металлогеник тадқиқотларни самарали олиб бориш имконини берган;
ҳалқасимон мегатузилмаларда жойлашган фойдали қазилма конларнинг космогеологик ва улардаги магнит аномалия майдонларнинг трансформациясини ифодаловчи хариталар «Регионал геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси» ДУК амалиётига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 3 майдаги 02/7-сон маълумотномаси). Натижада Зирабулоқ ҳудудининг геологик, геофизик, тузилмавий ва фойдали қазилмалар хариталарини тузиш ва янгилашда илмий-услубий асос сифатида фойдаланиш имконини берган;  
ёпиқ майдонлар остидаги янги интрузив массивлар ва ёриқлар «Регионал геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси» ДУК амалиётига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 3 майдаги 02/7-сон маълумотномаси). Натижада Зирабулоқ тоғлари ва Жом ботиғи майдонларида геологик-қидирув ишларини олиб боришга асос бўлиб хизмат қилган;  
космоструктуравий объектлар ва геокимёвий ореоллар (Au, As, Hg, Sb, Mo ва ҳ.к.) «Регионал геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси» ДУК амалиётига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 3 майдаги 02/7-сон маълумотномаси). Натижада Қоратепа-Чақилкалон ҳудудларида истиқболли майдонларни аниқлаш бўйича олиб борилаётган геологик-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish