Абатов Асқар Реймбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик Собир Камаловнинг илмий-педагогик ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tar2384.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Сапарниязов Азизбек Турганбаевич тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримивич, тарих фанлари доктори, профессор; Бердиев Жамиет Торемуратович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидагиУрганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: академик Собир Камаловнинг ҳаёти, ижоди, илмий-педагогик ва ижтимоий-сиёсий фаолиятининг асосий босқичларини ХХ-ХХИ асрлардаги Қорақалпоғистон тарихи ва қорақалпоқ халқи ҳаётида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда комплексли тарзда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Миллий тарихшуносликда илк бор академик Собир Камаловнинг ҳаёти, илмий-педагогик ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тарихи ХХ асрнинг 30-йилларидан ХХИ аср бошларигача бўлган даврда Қорақалпоғистонда кечган ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар контекстида комплекс тарзда очиб берилган;
академик С.Камаловнинг илмий ва ижтимоий-сиёсий қарашларининг шаклланиши, унинг мазмун-моҳияти ва эволюцияси собиқ иттифоқнинг мафкуравий, маъмурий ҳамда ижтимоий-иқтисодий тўсиқларини енгиб ўтиш қобилияти билан боғлиқлиги кўрсатилган, олимнинг мураккаб ҳаёт йўли ва илмий-педагогик фаолияти ёш авлоднинг маънавий юксалиши учун намуна ва ибрат мактаби бўлиши мумкинлиги кўрсатилган;
маҳаллий халқ орасидан етишиб чиққан дастлабки тарихчи олимлардан бири бўлган Собир Камаловнинг илмий-педагогик меҳнати Қорақалпоғистон халқининг мафаний меросига айланган матнли манбаларни тўплаш ва ёзиш ҳамда жамиятда умуминсоний қадриятлар ва фуқаролик сифатларини шакллантиришдаги аҳамияти исботланган;
академик С.Камаловнинг ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, миллий тарих ва маданиятни ҳамда ривожлантиришга оид илмий ғояларининг “Янги Ўзбекистон” шароитида фан ва таълимни ривожлантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги долзарблиги асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот материалларидан музейлар, архивлар ва кутубхоналарнинг илмий-маърифий фаолиятини такомиллаштиришда, тарихий-маданий меросни асраш ва тарғиб қилишга қаратилган муассасалар фаолиятида, шунингдек, олий таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи, Қорақалпоғистон тарихи, тарихшунослик ва биографика йўналишлари бўйича махсус курслар, ўқув дастурлари ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.
Шу билан бирга, тадқиқот натижалари Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти давлат музейининг ХХ–ХХИ аср тарихий шахсларига бағишланган экспозицияларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, академик Собир Камаловнинг ҳаёти, илмий мероси ва жамоатчилик фаолиятини ёритишга бағишланган экспозиция материалларини тайёрлашда мазкур тадқиқот муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилади. Бу эса ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижалари, илмий хулосалари ва умумлаштирмалари Қорақалпоғистон тарихи, миллий тарихшунослик ҳамда илм-фан тарихи бўйича фундаментал ва умумлаштирувчи асарлар, илмий-оммабоп нашрлар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, улар академик Собир Камаловнинг ҳаёти, илмий мероси ва жамоатчилик фаолиятини чуқур ўрганишга доир кейинги тадқиқотлар учун назарий-методологик асос бўлиши мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти қўлланилган илмий ёндашув ва тадқиқот усулларининг мақсад ва вазифаларга мувофиқлиги, манбаларнинг ўзаро қиёсий таҳлили асосида чиқарилган хулосаларнинг асосланганлиги, шунингдек, тадқиқот натижаларининг республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференцияларда апробациядан ўтказилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан тавсия этилган илмий журналлар ва хорижий нашрларда эълон қилинган илмий мақолалар орқали тасдиқланганлиги билан таъминланади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Академик Собир Камаловнинг илмий-педагогик ва ижтимоий-сиёсий фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, натижалар ва амалий тавсиялар қуйидаги йўналишларда амалиётга татбиқ этилган:
академик Собир Камаловнинг илмий ва ижтимоий-сиёсий қарашларининг шаклланиши, уларнинг мазмун-моҳияти ва эволюцияси собиқ иттифоқ даврининг мафкуравий, маъмурий ҳамда ижтимоий-иқтисодий тўсиқларини енгиб ўтиш қобилиятига боғлиқ бўлганлиги, олимнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти ёш авлоднинг маънавий юксалиши учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги ҳақидаги хулоса ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2018–2020-йилларда бажарилган “Қорақалпоғистон жамиятида ижтимоий кўрсатмаларнинг трансформацияси: тарих ва амалиёт” (ПЗ–20170915198) амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 20-февралдаги 66/1-сонли маълумотномаси);
маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан дастлабки тарихчи олимлардан бири бўлган Собир Камаловнинг илмий-педагогик меҳнати Қорақалпоғистон халқининг маданий меросига айланган матнли манбаларнинг тўпланиши ва ёзилиши, шунингдек, жамиятимизда юксак умуминсоний қадриятлар ва фуқаролик сифатларини қарор топтириш жараёнларидаги аҳамияти ҳақидаги фикрлар Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида ўтказилган илмий семинар материалларини тайёрлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2026-йил 19-февралдаги 19-сонли маълумотномаси);
академик Собир Камаловнинг ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, миллий тарих ва маданиятни асраш ҳамда ривожлантиришга оид илмий ғояларининг Янги Ўзбекистон шароитида фан ва таълимни ривожлантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги долзарб аҳамияти ҳақидаги илмий хулосалар Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида 2025-йил 24-октябр ва 2026-йил 9-феврал кунлари ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртининг 2026-йил 4-мартдаги 20/26-03-сонли маълумотномаси);
академик Собир Камаловнинг ҳаёти, илмий-педагогик ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тарихи ХХ асрнинг 30-йилларидан ХХИ аср бошларигача бўлган даврда Қорақалпоғистонда кечган ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар контекстида комплекс тарзда баён этилган матнидан Қорақалпоғистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ассалому алайкум Қорақалпоғистон”, “Хабар” ахборот дастури ва “Ёшлар учун” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали давлат маҳкамасининг 2026-йил 17-февралдаги 05-22/88-сонли маълумотномаси).