Кудратов Бахтиёр Арипжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ижтимоий-ҳуқуқий давлат қуриш принциплари ва унинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fal1712
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Журакулов Фуркат Норйигитович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Мусаев Фахриддин Абдусаттарович фалсафа фанлари доктори, профессор, Ҳайдаралиев Шухрат Абдулазизович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ижтимоий-ҳуқуқий давлат принциплари ва фалсафий хусусиятларини мазмун – моҳиятини очиб бериш ҳамда демократик ҳуқуқий давлат қуришдаги ўрни ва аҳамиятини асослаб беришдан иборат.. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув шароитида ижтимоий-ҳуқуқий давлат принципларининг полисубстансионал жиҳатларини (ҳуқуқийлик, инсонийлик, барқарорлик) ривожлантириш, ижтимоий адолат, тенглик, ижтимоий ҳимоя, инклюзивлик ва ҳамжиҳатликнинг демократик институтлар билан тизимли интеграциясини таъминлаши орқали давлат, жамият ва шахс муносабатларининг рационаллашувини таъминловчи конституциявий-ҳуқуқий механизм эканлиги фалсафий асосланган;
жамиятда аҳолининг турмуш даражасини юксалтирувчи моддий (экзоген) ва инсон капиталига асосланган (эндоген) компонентларини давлатнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи прагматик сиёсати билан ўзаро пропорсионал шаклда ривожлантириш, давлат ва шахс муносабатларида ижтимоий-ҳуқуқий мувозанатнинг шаклланишига олиб келиши аниқланган;
ижтимоий-ҳуқуқий давлат қуриш принципларини такомиллаштириш, ёшларда демократик ислоҳотларга нисбатан ижтимоий муносабатларни шакллантирувчи ҳуқуқий таълим, институционал давлат, аксиологик қадриятлар тизимига асосланиши орқали жамиятда ҳуқуқий онг, фуқаролик иштироки ва инсон қадри ғоясини мустаҳкамлаб, демократик ислоҳотларни ижтимоий қадрият даражасига кўтариши очиб берилган;
Янги Ўзбекистон миллий демократик тараққиётининг консептуал асосини ташкил этувчи “инсон қадри учун” тамойилини мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий кафолат, рақамли тенглик, ижтимоий барқарорлик ва фуқаровий бурч мезонларининг уйғунлигини таъминлаш орқали ижтимоий-ҳуқуқий давлатнинг институционал тизими ва конституциявий механизмларини ривожлантириши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ижтимоий-ҳуқуқий давлат принципларини амалга ривожлантиришнинг фалсафий хусусиятлари бўйича:
глобаллашув шароитида ижтимоий-ҳуқуқий давлат принципларининг полисубстансионал жиҳатларини (ҳуқуқийлик, инсонийлик, барқарорлик) ривожлантириш, ижтимоий адолат, тенглик, ижтимоий ҳимоя, инклюзивлик ва ҳамжиҳатликнинг демократик институтлар билан тизимли интеграциясини таъминлашига доир илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2026-йил 3-июндаги № БМ-05/257-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда ижтимоий-ҳуқуқий давлат қуриш принципларини амалга оширишнинг ижтимоий-ҳуқуқий хусусиятлари масалаларини ёритишга, давлат, жамият ва шахс муносабатларининг рационаллашувини таъминловчи конституциявий-ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
жамиятда аҳолининг турмуш даражасини юксалтирувчи моддий (экзоген) ва инсон капиталига асосланган (эндоген) компонентларини давлатнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи прагматик сиёсати билан ўзаро пропорсионал шаклда ривожлантиришга доир хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон “Адолат” СДП истиқболли ва стратегик мақсадларига мўлжалланган дастурларини тарғибот-ташвиқот ишларини илмий таҳлил қилишга доир иш режаси асосий йўналишларини амалга ошириш жараёнларида тизимдаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишлардаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий қўлланмаларни илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштиришда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2026-йил 19-июндаги 01-03/191-01-сон маъумотномаси). Натижада, давлат ва шахс муносабатларида ижтимоий-ҳуқуқий мувозанатнинг шаклланишига хизмат қилган;
ижтимоий-ҳуқуқий давлат қуриш принципларини такомиллаштириш, ёшларда демократик ислоҳотларга нисбатан ижтимоий муносабатларни шакллантирувчи ҳуқуқий таълим, институционал давлат, аксиологик қадриятлар тизимига асосланишига оид илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2026-йил 3-июндаги № БМ-05/257-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда ижтимоий-ҳуқуқий давлат қуриш принципларини амалга оширишнинг ижтимоий-ҳуқуқий хусусиятлари масалаларини ёритишга ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг, фуқаролик иштироки ва инсон қадри ғоясини мустаҳкамлаш ва демократик ислоҳотларни ижтимоий қадрият даражасига кўтаришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон миллий демократик тараққиётининг консептуал асосини ташкил этувчи “инсон қадри учун” тамойилини мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий кафолат, рақамли тенглик, ижтимоий барқарорлик ва фуқаровий бурч мезонларининг уйғунлигини таъминлашига доир хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон “Адолат” СДП истиқболли ва стратегик мақсадларига мўлжалланган дастурларини тарғибот-ташвиқот ишларини илмий таҳлил қилишга доир иш режаси асосий йўналишларини амалга ошириш жараёнларида тизимдаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишлардаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий қўлланмаларни илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштиришда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2026-йил 19-июндаги 01-03/191-01-сон маъумотномаси). Натижада, ижтимоий-ҳуқуқий давлатнинг институционал тизими ва конституциявий механизмларини ривожлантириши хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish