Толибеков Исламбек Махсетовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қисқа ротацияли алмашлаб экишда сидерациянинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1506
Илмий раҳбар Исмаилов Узакбай Эмбергенович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.10.01.
Расмий оппонентлар: Насиров Бахтиёр Салахиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори профессор; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистоннинг шўрланган тупроқлар шароитида қисқа ротацияли (1:2) алмашлаб экиш тизимида сидерациянинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари, кластер, фермер хўжаликларига тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси шўрланган тупроқлари шароитида кузги буғдойдан бўшаган майдонларга сидерат экинларини етиштириш ва сидерация сифатида қўллаш ва келгуси йилларда ғўза парваришлаш агротехнологияси ишлаб чиқилган;
ҳар хил турдаги сидерат экинларни яшил ўғит сифатида қўлланилиши тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий хоссаларига ижобий таъсири аниқланган;
қисқа алмашлаб экиш тизимидаги кузги буғдойдан сўнг уч компонентли мош+соя+арпа сидерат экинлари ва қўшимча равишда 10 т/га гўнг қўлланилганда куз мавсумида тупроқнинг 0-30 см қатламида гумус миқдори нисбатан 0,184%, умумий азот 0,017%, фосфор 0,013% ва калий 0,100% ортганлиги аниқланган;
қисқа алмашлаб экиш (кузги буғдой + сидерат : ғўза) 1:2 тизимида сидерация ҳисобига учинчи йил вегетация даври охирида ҳайдов ва ҳайдов ости қатламида ялпи азот захираси 25%га ошиб, 500 кг/га ни, фосфор захираси эса 12,5% га ошиб, 900 кг/га ни ташкил этганлиги аниқланди;
озиқланишнинг энг мақбул шароитлари қисқа алмашлаб экиш тизимида уч компонентли (мош, соя, арпа) сидерат экинлари ва қўшимча равишда 10 т/га гўнг қўлланилиши ҳисобига калийнинг максимал даражада тупроққа кириши (603,6 кг/га) ҳисобига ижобий баланс (+58,4 кг/га) таъминланган. Бу нафақат ғўзанинг максимал генетик потенсиалини рўёбга чиқаришга (икки йилда ўртача 34,8 с/га), балки алмашлаб экиш ротацияси якунига келиб тупроқнинг алмашинувчан калий билан юқори даражада таъминланганлигини (1359,7 кг/га) сақлаб қолиш имконини берилиши аниқланди;
ғалла-ғўза (1:2) қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида нисбатан юқори кўрсаткич уч компонентли (мош+соя+арпа) сидерат ва қўшимча равишда 10 т/га гўнг қўлланилиши ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилиб, ўсимлик бош поя баландлиги 96,1 см, ҳосил шохлари ва умумий кўсаклар сони (1.09) 12,5 дона, битта кўсакдаги пахта вазни 4,35 г.ни ташкил этганлини аниқланган;
қисқа навбатли алмашлаб экиш (1:2 - кузги буғдой:ғўза) тизимида кузги буғдойдан кейин сидерат (мош, соя, арпа) экин ва қўшимча равишда 10 т/га гўнг қўллаш орқали ғўза ҳосилдорлиги ўртача 34,8 с/га ни ташкил этиб, қўшимча 6,6 с/га пахта ҳосили олинишини таъминлаб, пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичлари яхшиланиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда сидерат экинлар, органик ўғитлар киритилган қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Кластер, қишлоқ хўжалиги корхоналари фермер хўжаликлари учун ҳудуднинг ўтлоқи аллювиал, шўрланган тупроқлар шароитида “Қисқа ротацияли алмаслап эгиwде сидерат эгинлерди қолланиw арқали топирақ ўнимдарлиғи ҳаъм ғаwаша зуъраатлигин арттириw бойинша усинис” номли тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 12 майдаги 02/022-1968-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ҳозирги кунда пахта ва буғдой етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириб бориш ва ғалладан бўшаган ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олинишида қўлланма сифатида хизмат қилади;
Кузги буғдойдан кейин сидерат (мош+соя+арпа) экинларга қўшимча равишда 10 т/га гўнг қўллаш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани фермер хўжаликларида жами 44 гектар майдонда, Тахиатош тумани фермер хўжаликларида жами 31 гектар майдонда ва Қонликўл тумани фермер хўжаликларида жами 33 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 12 майдаги 02/022-1968-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдойдан кейин бўшаган майдонга сидерат (мош+ соя+арпа) учун экинлар экилиб, унга қўшимча 10 т/га гўнг қўлланилиб, ишлаб чиқариш шароитига нисбатан ғўзада 2,6-4,6 с/га қўшимча ҳосил етиштирилган;
Қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:2, (ғалла:ғўза:ғўза) тизимида кузги буғдой+сидерат экин мош, соя, арпа биргаликда экилиб, унга қўшимча 10 т/га гўнг солиб ғўза:ғўза тизимини қўлланилиши Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани фермер хўжаликларида жами 44 га, Тахиатош тумани фермер хўжаликларида жами 31 га ва Қонликўл тумани фермер хўжаликларида жами 33 га, умумий 108 га майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 12 майдаги 02/022-1968-сон маълумотномаси). Натижада, сидерат экинлари + 10 т/га гўнг қўлланилиб етиштирилганда ишлаб чиқариш шароитига нисбатан рентабеллик даражаси 13,5-14,1% га юқори бўлган.