Тажимуратов Бекполат Дастан улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қумли чўл тупроқларида арпа ўсимлигининг ўсиши ва ривожланишига минерал ўғитлар, гидрогел ва мулчанинг таъсири”, 06.01.04- Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1661
Илмий раҳбар: Жоллибеков Бахтияр, География фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назирбай Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори профессор; Маҳаммадиев Самад Қиличевич,  қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қумли чўл тупроқлари шароитида минерал ўғитлар билан биргаликда мулча ва гидрогел қўллашнинг тупроқ агрокимёвий хоссалари ва намлиги, арпани ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нуқус давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидаги қумли чўл тупроқларида кузги арпада Н150П100К70 кг/га минерал ўғит фонида экиш билан биргаликда 30 кг/га “Мўжиза” гидрогели ва экишдан кейин ер юзаси 8,0 т/га шоли сомони билан мулчаланганда тупроқнинг 0–30 см қатламидаги намлик назорат варианти (5,30%) га нисбатан 13,11 ва 12,51% га ошганлиги, шунингдек, тупроқ намлигининг самарали сақлаш муддати 30–45 кунгача узайганлиги аниқланган;
Н150П100К70 + 30 кг/га гидрогел қўлланилганда арпа ўсимлигининг азот, фосфор ва калийдан фойдаланиш коеффициенти мутаносиб равишда 43,3%; 31,7% ва 43,5% ни, Н150П100К70 + 8,0 т/га мулча ишлатилганда эса мос ҳолда 45,6; 33,9 ва 45,1 % ни ташкил этиши, азот баланси ўғициз назоратда -26,42 кг/га, Н150П100К70 вариантида +26,29 кг/га, гидрогел қўлланилганда -16,43 кг/га ва мулчалашда +8,86 кг/га га тенг бўлиши натижасида қўлланилган минерал ўғитлар ва тупроқда намликни сақловчи агротехник тадбирларнинг арпа ўсимлиги озиқа моддалардан фойдаланиш коеффициентига ҳамда азот балансига табақалашган таъсири илмий асосланган;
Н150П100К70 + 30 кг/га гидрогел ва Н150П100К70 + 8,0 т/га мулча қўлланилганда арпанинг қуруқ биомассаси тегишли равишда 8,93 ва 8,65 т/га, дон ҳосили 34,0 ва 33,7 с/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 18,9 ва 18,6 с/га, Н150П100К70 фонига нисбатан 5,4 ва 5,1 с/га, шунингдек, фақат минерал ўғит Н150П100К70 кг/га меъёрида қўлланилганга нисбатан 1,1 ва 0,8 с/га қўшимча дон ҳосили олинган. Натижада, арпадан юқори ҳосил олган ҳолда, Н200П150К100 кг/га га нисбатан ўғит меъёрини Н50П50К30 кг/га га камайтириш имконини берувчи ресурс тежамкор ўғитлаш ва намликни бошқариш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қумли чўл тупроқларида арпа ўсимлигинини ўсиши, ривожланишига минерал ўғитлар, гидрогел ва мулчанинг таъсири бўйича олинган илмий наътижалар асосида:
“Қумли чўл тупроқларининг агрокимёвий хоссалари ва арпани етиштиришда минерал ўғитлар, гидрогел ва мулчанинг аҳамиятига оид тавсиялар” ишлаб чиқилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси қумли чўл тупроқлари шароитида арпа етиштирувчи ердан фойдаланувчиларга амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026- йили 20-январ 04/017-145-сонли маълумотномаси). Натижада қумли чўл тупроқларда арпа етиштиришда минерал ўғитлар, гидрогел ва мулчадан тўғри ва самарали фойдаланиш учун қўлланма сифатида ҳизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ўрмон хўжалигига қарашли қумли чўл турпоқлар ҳудудидан танланган 24.9 га ер майдонининг 1:10000 масштабли агрокимёвий хаританомаси тузилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026-йили 20-январ 04/017-145-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур қумли чўл тупроқлар шароитида тупроқни агрокимёвий ҳолатини яхшилашга қаратилган агротадбирлар белгилаш имконини берган;
Қумли чўл тупроқларда арпа ўсимлигидан юқори ҳосил олиш ҳамда табиий намликдан самарали фойдаланиш учун минерал ўғитлар Н150П100К70 кг/га меъёрда ва 30 кг/га миқдорда гидрогел билан биргаликда қўллаш  агротадбирлари ишлаб чиқилган ва Нукус ўрмон хўжалигига қарашли 30 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026-йили 20-январ 04/017-145-сонли маълумотномаси). Натижада қумли чўл тупроқларининг табиий намлик тўплаш ҳисобига  НПК ўғитидан самарали фойдаланиш орқали арпа ўсимлигидан 34 с/га ҳосил олишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish