Отажонов Шухратжон Эркинжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик ва йирик бизнес субектлари фаолиятида бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 - “Менежмент”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2876
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университетида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Гаибназарова Зумрад Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдушева Нилуфар Абдувахидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника униниверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик ва йирик бизнес субектлари фаолиятида бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик ва йирик бизнес корхоналарида ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, илм-фан ютуқларига, технологиялар трансфери ва рационализаторлик таклифларига асосланган ҳолда, ўзаро ҳамкорлик қилувчи кичик инновацион корхоналар гуруҳини ташкил этиш йўллари асосланган;
қурилиш корхоналари ҳудудий ривожланишини, ривожланиш даражаси (Рдар), кадрлар салоҳияти (Ксал), ресурслар билан минланганлик (Рестам), инновацияларни қўллаш натижадорлиги (Инат) ва иқтисодий самарадорлик (Исам) индексларининг “илғор бошқарув” (ҚКРИи ≥ 0.80), “барқарор бошқарув” (0.65 ≤ ҚКРИи < 0.80), “номутаносиб бошқарув” (0.50 ≤ ҚКРИи < 0.65), ва “танқидий бошқарув” (ҚКРИи <0.50) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилган;
қурилиш соҳасида фаолият юритаётган кичик бизнес субектлари томонидан кластер асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишга асосланган бошқарув механизми ишлаб чиқилган;
қурилиш соҳасида йирик ва кичик бизнес интеграциялашувининг муҳим кўрсаткичалари (фаолият олиб бораётган қурилиш соҳасидаги жами, йирик ва кичик корхоналар сони ҳамда бажарилган қурилиш ишлари реал ҳажми) истиқболдаги 2030 йилларга прогноз қийматларини кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. қурилишда кичик ва йирик бизнес субектлари интеграцияси самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик ва йирик бизнес корхоналарида ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, илм-фан ютуқларига, технологиялар трансфери ва рационализаторлик таклифларига асосланган ҳолда, ўзаро ҳамкорлик қилувчи кичик инновацион корхоналар гуруҳини ташкил этиш йўллари асосланганлиги бўйича илмий янгилиги Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01/ШЙ-1592-03-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган;
қурилиш корхоналари ҳудудий ривожланишини, ривожланиш даражаси (Рдар), кадрлар салоҳияти (Ксал), ресурслар билан минланганлик (Рестам), инновацияларни қўллаш натижадорлиги (Инат) ва иқтисодий самарадорлик (Исам) индекслариининг “илғор бошқарув” (ҚКРИи ≥ 0.80), “барқарор бошқарув” (0.65 ≤ ҚКРИи < 0.80), “номутаносиб бошқарув” (0.50 ≤ ҚКРИи < 0.65), ва “танқидий бошқарув” (ҚКРИи <0.50) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилганлиги бўйича илмий янгилиги Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01/ШЙ-1592-03-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган;
Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган кичик бизнес субектлари томонидан кластер асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишга асосланган бошқарув механизми ишлаб чиқилдиганлиги бўйича илмий янгилиги Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01/ШЙ-1592-03-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган;
Қурилиш соҳасида йирик ва кичик бизнес интеграциялашувининг муҳим кўрсаткичалари (фаолият олиб бораётган қурилиш соҳасидаги жами, йирик ва кичик корхоналар сони ҳамда бажарилган қурилиш ишлари реал ҳажми) истиқболдаги 2030 йилларга прогноз қийматларини кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги илмий янгилиги Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01/ШЙ-1592-03-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган.