Шодмонова Гулноза Эркиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Г.ҳирсутум Л. тури навлари селекциясида трансген (БТ) намунаси асосида ғўза тунлами ва вертициллиоз вилтга бардошлиликни илмий асослаш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Qx391
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Сирожиддин Турдиқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Аманова Махфурат Эшмурадовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Анорбоев Азимжон Раимқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Дармонов Мухтар Муҳамадович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғўзанинг БТ генли намуна ва маҳаллий навлар иштирокида олинган юқори дурагай авлодларидан тезпишар, маҳсулдор, тола чиқими ва сифати юқори ҳамда Ҳелиcоверпа армигера ва Вертиcиллиум даҳлиае Клеб га бардошли янги бошланғич ашёлар ва нав яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўзанинг кўсак қурти ва вилт касаллигига бардошли бўлган трансгрессив генотипларни ажратиб олишда БТ генли намуна ва маҳаллий навларни реципрок дурагайлаш услубининг самарадор эканлиги аниқланган;
Ҳиндистоннинг БТ генли намунаси ва маҳаллий навлар иштирокидаги юқори авлод дурагайларини тезпишарлик, кўсаклар вазни, бир туп ўсимликдаги пахта вазни, тола чиқими ва сифати, Ҳелиcоверпа армигера ҳашорати ва Вертиcиллиум Даҳилеае Клеб замбуруғига бардошлилиги каби асосий қимматли хўжалик белгилари таҳлили асосида янги генотиплар танлаш мақбуллиги асосланган;
ғўзанинг хорижий БТ генли намуна ва маҳаллий навларни дурагайлаш услуби асосида тезпишарлик, кўсак қурти ва вилт касаллигига бардошлилик белгиси билан асосий қимматли хўжалик белгилари орасида аниқланган коррелятив боғлиқликлар асосида юқори авлод дурагайларидан иқтисодий самарадор янги тизмалар ажратиш мумкинлиги илмий асосланган;
ғўзанинг Ҳелиcоверпа армигера ҳашорати ва Вертиcиллиум Даҳилеае Клеб замбуруғига бардошли, тезпишар, кўсаклар очилиш суръати юқори, йирик кўсакли, маҳсулдор, тола чиқими ва сифати юқори бўлган янги 17 та тизмалар ҳамда С-2625 нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Г.ҳирсутум Л. тури навлари селекциясида трансген (БТ) намунаси асосида ғўза тунлами ва вертициллиоз вилтга бардошлиликни илмий асослаш мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ғўзада (С-6524хБТ) комбинациясидан Т-209,Т-217 ва Т-220 тизмалари ҳамда
(С-2610хБТ) комбинациясидан Т-254, Т-262 ва Т-265 тизмалари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг Сирдарё илмий-тажриба станциясининг 0,4 гектар майдонида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/04-04-459-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур янги тизмалар синалиб, тезпишарлиги 112-114 кун, бир дона кўсакдаги пахта вазни 5,7-6,0 граммни, тола чиқими 42,5-43,5 фоиз, толаси ИВ-типга мансуб бўлиб, ҳосилдорлиги 46,0-49,0 с/гани ташкил этган ҳолда назорат (C-6524) навига нисбатан қўшимча 9,0-10,0 сентнер ҳосил олишга эришилган.
гўзанинг янги Т-201, Т-222, Т-232, Т-249 тизмалари ва янги С-2625 нави Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг Оққўрғон илмий-тажриба станцияси 0,5 майдонида мазкур яратилган янги синалган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/04-04-459-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тизмалар 111-115 кунда пишиб етилиб, бир дона коʻсакдаги пахта вазни 5,5-6,2 граммни, тола чиқими 41,0-42,0 фоизни, тола сифати ИВ саноат типини, ҳосилдорлик 45,0-48,0 с/гани ташкил этган ҳолда назорат (C-6524) навига нисбатан қўшимча 7,5-9,5 сентнер ҳосил олишга, шунингдек, янги С-2625 навини тезпишарлиги 110-113 кун, бир дона кўсакдаги пахта вазни 5,8-6,5 грамм, тола чиқими 42,5-43,5 фоиз, тола сифати ИВ типга мансуб бўлиб, умумий ҳосилдорлиги 46,0-49,0 с/гани ташкил этган ҳолда назорат (C-6524) навига нисбатан қўшимча 8,5-11,5 с/га ҳосил олишга эришилган.
ғўзанинг (С-6524хБТ) комбинациясидан бир неча йиллик тадқиқотлар натижасида яратилган янги С-2625 нави ҳамда Т-207 тизмаси, шунингдек, (БТхШодиёна) комбинациясидан олинган Т-235 ва Т-244 ҳамда (С-2610хБТ) комбинациясидан олинган Т-253, Т-261 ва Т-271 тизмалари Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги “Абдурасул Худойқулов” фермер хўжалигида 3,0 га майдонига янги жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/04-04-459-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хўжаликда янги С-2625 навининг тезпишарлиги 112-113 кунни, бир дона коʻсакдаги пахта вазни 5,7-6,4 граммни, тола чиқими 43,0-44,0 фоизни, тола сифати ИВ типга мансуб бўлиб, умумий ҳосилдорлиги 48,5-45,0 с/гани ташкил этган ҳолда андоза навига нисбатан қоʻшимча 8,5-12,5 с/га юқори ҳосил олишга, тизмалар 111-115 кунда пишиб етилиб, бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,2 граммни, тола чиқими 39,8 фоиз, тола сифати ИВ саноат типни, ҳосилдорлик 45,8 с/га ни ташкил этган ҳолда андоза Султон навига нисбатан қўшимча 8,5-10,5 сентнер ҳосил олишга эришилган.
янги С-2625 ғўза нави ҳамда Т-235, Т-244, Т-261 ва Т-271 тизмалари Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 2,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/04-04-459-сон маълумотномаси). Натижада, янги С-2625 навининг тезпишарлиги 110-111 кунни, бир дона кўсакдаги пахта вазни 5,6-6,3 граммни, тола чиқими 42,0-44,0 фоизни, тола сифати ИВ типга мансуб, умумий ҳосилдорлиги 48,0-44,0 с/гани ташкил этган ҳолда андоза навига нисбатан қўшимча 7,5-11,5 с/га ҳосил олишга, тизмаларда тезпишарлиги 111-113 кунни, бир дона кўсакдаги пахта вазни 5,9-6,2 граммни, тола чиқими 39,7-41,8 фоиз, тола сифати ИВ саноат типни, ҳосилдорлик 44,3-45,6 с/га ни ташкил этган ҳолда андоза Бухоро 6 навига нисбатан 8,9-10,2 сентнер юқори ҳосил олишга эришилган.