Кубаева Мунира Тошмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анғизга экилган ловиянинг тупроқдаги азот ва гумус ҳолатига таъсири”, 06.01.04- Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx1002
Илмий раҳбар: Хашимов Фарҳод Хакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.09.02.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Лутфулло Арибжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдухаликова Барчиной Абдухомитовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Анғизга экилган ловияга минерал ўғитлар ва бактериал препаратлар қўллаш самарадорлигини илмий асослаш, уларнинг тупроқдаги гумус ва азот ҳолати, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши, симбиоз фаолияти, биологик азот фиксацияси, экин ҳосилдорлиги ҳамда маҳсулот сифатига таъсирини аниқлаш ва энг самарали ўғитлаш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стационар тажрибалар асосида тупроқнинг гумус ва азот ҳолатига таъсири аниқланган;
тупроқнинг гумус ва азот ҳолатига сифат ва миқдорий кўрсатличларининг таъсири ҳамда сезгирлиги аниқланган;
анғизда ловия етиштиришда минерал ўғитлар ва бактериал препаратдан фойдаланиш эвазига ўсимлик илдиз ва анғиз қолдиқларининг ортиши тупроқ унумдорлиги ва гумус захирасини 0,85-1,69 т/га ошириши исботланган;
минерал ўғитлар ва бактериал препаратни қўллаш эвазига ловия симбиоз аппаратининг фаол шаклланиши ва симбиоз азотфиксация ҳисобига 14569-187,44 кг/га биологик азот тўпланиши исботланган.
бу кўрсаткичлар билан ловия ҳосилдорлиги ва дон сифати ўртасидаги боғлиқлик характери очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анғизга экилган ловиянинг тупроқдаги азот ва гумус ҳолатига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Фермер хўжаликлари, деҳқонлар ва томорқа ер эгалари  учун “Ангʻизда ловия етиштиришда минерал ва бактериал ўгʻитлардан фойдаланиш” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-октябр  05/05-04-656-сон маълумотномаси). Тавсия  фермер хўжаликлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгалари ерларини  тупроқ унумдорлигини оширишга хизмат қилади;
Ушбу тадқиқот ишлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Барзувон Замини” фермер хўжалигида 6,0 гектар майдонга, “Исахоний Далалари” фермер хўжалигида 4,0 гектар майдонга, “Бегзод Шодиёров” фермер хўжалиги 10,0 гектар майдонга, “Обид Арзиқулов Замини” фермер хўжалиги 4,0 гектар майдонга, “Эшқулов Улуғбек” фермер хўжалиги 4,0 гектар майдонга, “Хатам Хўжа Замини” фермер хўжалиги 3,0 гектар майдонга туманнинг жами 31,0 гектар, Жомбой тумани “Саид Азим Сарвар Барака” фермер хўжалигида 4,0 гектар майдонида вилоятнинг жами 35,0 гектар майдонларда амалиётга жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-октябр 05/05-04-656-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида анғиз ерларидан унумли фойдаланиб ловия ўсимлиги асосида тупроққа минерал ва бактериал препаратлар билан таъминлаш орқали тупроқни агрокимёвий ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар белгилаш имконини берган.
Такрорий экин сифатида етиштирилган ловияга минерал ўғитлар ва бактериал препарат қўллаш технологияси, яъни фосфор ва калий кам меъёрда қўлланилган шароитда (П60К60) азотни 60 кг/га меъёрда БиНитро инокулянти билан биргликда қўллаш агротехнологияси натижасида тупроқ гумуси миқдори 0,134-0,146%, ўзлаштирувчан озиқ моддалар (НПК) миқдори мос равишда 1,2-2,4 мг/кг, 1,7-2,5 мг/кг, 15,6-19,3мг/кг га кўпайиши таъминланилди. Шу билан биргаликда фосфор ва калий юқори меъёрда қўлланилган шароитда (П90К90) эса азотни 30 кг/га меъёрда қўллаш агротехнологияси натижасида тупроқда гумуси миқдори 0,136-0,151 %, ўзлаштирувчан озиқ моддалар (НПК) миқдори мос равишда 1,3-2,5 мг/кг, 1,6-2,5мг/кг, 15,7-19,4 мг/кг га юқори бўлиши таъминланган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-октябр  05/05-04-656-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида етиштирилган ловияга минерал ўғитлар ва бактериал препарат қўллаш технологияси яъни фосфор ва калий кам меъёрда қўлланилган шароитда (П60К60) азотни 60 кг/га меъёрда БиНитро инокулянти билан қўлланилган вариантларда ўртача ҳисобда 26,3 с/га ҳосил, гектаридан 5,75 млн. сўм соф фойда олиниб, 53,7 рентабелликка эришилди. Шу билан биргаликда фосфор ва калий юқори меъёрда қўлланилган шароитда (П90К90) азотни 30 кг/га меъёрда қўллаш агротехнологияси натижасида ўртача ҳисобда 26,5 с/га ҳосил, гектаридан 5,77 млн. сўм соф фойда олиниб, 53,6 рентабеллик даражаси юқори бўлишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish