Карамирзаев Ёмғир Худойназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар шароитида ингичка толали ғўзани томчилатиб суғоришда макро ва микро ўғитларни қўллашнинг самарадорлиги”, 06.01.04- Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Qx1182
Илмий раҳбар: Тиллабеков Ботир Хасанович, қишлоқ хоъжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.09.02.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Машрабов Мансур Ибрагимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қислоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Глобал иқлим ўзгариши шароитида Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир-ўтлоқ тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзани томчилатиб суғоришда макро ва микро ўғитларни мақбул меъёр ва муддатларда қўллашнинг самарадорлигини илмий асослаш ҳамда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда тола сифат кўрсаткичларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзада томчилатиб суғоришда макроўғитларни мақбул меъёрларида микроўғитларни қўллаш агротехнологиялари илмий жиҳатдан асосланган;
Макро ва микро ўғитлар ингичка толали ғўзани томчилатиб суғоришда қўллаш орқали тупроқ таркибидаги (0-30 см) нитратли азот, ҳаракатчан фосфор, алмашинувчи калий ва микроелементлар миқдорининг ортишига таъсири аниқланган; 
Ингичка толали ғўза органларидаги НПК миқдорини ўзгаришига, ўсимлик томонидан олиб чиқиб кетиладиган миқдори  ва 1 тонна ҳосил учун сарфланишига қўлланилган макро ва микро (Б, Мн, Зн, Cу, Мо, Фе) ўғитларни ҳамда томчилатиб суғоришнинг таъсири борлиги илмий асосланган; 
Н220П155К110 кг/га фонида микроўғит – ЭНТО МИCРО (Б, Мн, Зн, Cу, Мо, Фе) 7,5 кг/га миқдорда томчилатиб суғоришда қўлланилганда ингичка толали ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, пахта ҳосили ва тола сифатига ижобий таъсир кўрсатиши ҳамда сувнинг эгатлаб суғоришга нисбатан 34,2 % га тежалиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзада макро ва микро ўғитларни томчилатиб суғоришда қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида;
“Макро ва микро ўғитларни ингичка толали ғўзани томчилатиб суғоришда қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган ва чоп этилган (ҚХБИММ нинг 2026 йил 30-январ 05/04-04-145-сон маълумотномаси). Бугунги кунда ушбу тавсиянома ингичка толали ғўза етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Ингичка толали ғўзани томчилатиб суғоришда минерал ўғитларни Н220П155К110 кг/га ва ЭНТО МИCРО - микроўғит (Б, Мн, Зн, Cу, Мо, Фе) 7,5 кг/га миқдорда қўллаш Сурхондарё вилояти Термиз туманида Кунчиқар миришкор ф/х 8 га, Музробот туманида Исмоилбек Агро Класс ф/х 19 га, Акабой Азимов ф/х 18 га, вилоят бўйича жами 45 га майдонда жорий этилган (ҚХБИММ нинг 2026 йил 30-январ 05/04-04-145-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ таркибидаги НПК нинг ҳаракатчан шакллари миқдори ортган, ингичка толали ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашган, мақбул озиқланиш шароити яратиш имконини берган ҳолда пахта ҳосили 5,7 с/га ортиб, рентабеллик даражаси 37,1% ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish