Sayt test rejimida ishlamoqda

Кошанова Бибигул Турганбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон сульфатли тузларидан буркеит олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Т168.
Илмий раҳбар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Таджиев Сайфиддин Мухитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Курбаниязов Рашид Қалбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистоннинг сульфатли тузларини аммоний карбонати билан конверcия қилиш орқали натрий бикарбонат, буркеит ва аммоний сульфат олишнинг чиқиндисиз ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Na+, NH4+//2SO42--H2O, 2NH4+, 2Na+//2SO42-, 2НСО--H2O эрувчанлик системаларининг термодинамикаси асосида компонентларнинг ўзаро боғлиқлиги ва сульфат тузларидан натрий бикарбонат, буркеит ва аммоний сульфат олиниши асосланган;
табиий сульфат тузларини оҳакли усулда таркибида карбонат-сульфат тутган эритмалар ёрдамида тозалашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
табиий натрий сульфат эритмаларини аммоний бикарбонат билан конверсия қилиб бикарбонат натрий, буркеит ва аммоний сульфат олиш жараёнига технологик параметрларнинг таъсири исботланган;
кальцинацияланган содага натрий сульфат билан тузлаш усули орқали буркеит олиш жараёнининг оптимал технологияси ишлаб чиқилган;
табиий сульфат тузлари ва аммоний карбонат асосида сода маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясининг назарий ва технологик ечимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Конверсион ва тузлаш усуллари ёрдамида Қорақолпоғистон сульфат тузларини комплекс қайта ишлаб буркеит, натрий бикарбонат ва аммоний сульфат олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
буркеитни олиш усулига Ўзбекистон Республикaси Интеллектуaл мулк aгентлигининг ихтиро пaтенти олингaн (№IAP05634, 2018 й.). Нaтижaдa натрий сульфат эритмаларини кальцинацияланган сода билан тузлаш натижасида буркеит олиш имконини берган;
натрий сульфат эритмаларини конверсия қилиш усули билан буркеит ва аммоний сульфат ишлаб чиқариш технологияси «Қўнғирот сода заводи» МЧЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил
15 апрелдаги 03-2133/К-сон маълумотномаси). Натижада Қорақолпоғистон сульфатли тузларидан ювувчи воситалар ишлаб чиқариш учун хомашё олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish