Абдуллаев Асилжон Қахрамоновичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлиши, шаклланиши ва кучайиб боришида гиперурикемиянинг клиник-патофизиологик аҳамияти», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib410.
Илмий маслахатчи: Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/27.12.2025.Tib.29.01. 
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Козловский Владимир Иосифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белорусь Республикаси); Собиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гиперурикемия билан боғлиқ юрак-қон томир патологияси патогенезида қон зардоби альбуминининг ролини илмий жиҳатдан асослаш ҳамда унинг клиник-прогностик аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подагра билан оғриган беморларда қон альбуминларининг транспорт функцияси ўрганилиб, уларнинг транспорт “сиғими”нинг камайишини гиперурикемия ривожланишидаги иштироки аниқланган;
гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подаграда сийдик кислотаси миқдорини ошиши ушбу касалликларда қатор клиник-патофизиологик бузилишлар шаклланиши билан боғлиқлиги, ҳамда симптомсиз гиперурикемияни турли касаллик нозологик шаклларига трансформациясидаги ўрни исботланган;
гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подаграда гемоглобин ва эритроцитлар, нейтрофилл ва тромбоцитлар, сийдик кислотаси ва умумий холестерин миқдорларининг қон альбуминлари миқдорига нисбати кўрсатгичларини диагностик ва прогностик аҳамияти, ҳамда уларни ушбу касалликлар кечувини клиник кечишини баҳолаш мезони сифатида қўллаш имконияти исботланган;
оксидланиш ва яллиғланиш, гиперурикемия ва дислипидемия, қон ивиши тизими омилларини гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подагранинг шаклланиши ва ривожланишини баҳоловчи махсус биомаркерлар сифатида қўллаш имконияти исботланган;
қон альбуминларининг транспорт фунциясини бузилиши гиперурикемия ортиши ҳамда гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда ва подагра клиник белгилари ривожланиши билан боғлиқ бўлган миқдорий чегара қийматлари аниқланди ва альбумин билан боғлиқ интеграл прогностик индекс ишлаб чиқилди, ҳамда симптомсиз гиперурикемиянинг гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подаграга трансформацияси модели аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Носимптоматик гиперурикемиянинг гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги ва подагра ривожланишидаги клиник-патогенетик аҳамиятини аниқлаш, метаболик ва функционал бузилишларни эрта ташхислаш ҳамда касалликларнинг ривожланиш хавфини прогноз қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подагра билан оғриган беморларда қон альбуминларининг транспорт функцияси ўрганилиб, уларнинг транспорт “сиғими”нинг камайишини гиперурикемия ривожланишидаги иштироки аниқланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 20 декабрдаги 3-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Носимптоматик гиперурикемиянинг нозологик шаклларга трансформациясини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 97-сонли, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 13 сентябрдаги 192-сонли ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 179-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 1-сонли йиғилиши баённомасига асосан, илмий-тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўриб чиқилган ва уларнинг клиник аҳамияти муҳокама қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: носимптоматик гиперурикемиянинг гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги ва подаграга трансформацияланишининг патогенетик моделини клиник амалиётга жорий этиш орқали юқори хавф гуруҳига мансуб шахсларда касалликларнинг клиник белгилари намоён бўлишидан 2–4 йил олдин патологик ўзгаришларни аниқлаш, уларни динамик кузатувга олиш ва мақсадли профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида бошлаш имконияти яратилади. Бу эса юрак-қон томир ва метаболик касалликларнинг оғир шакллари ривожланишининг олдини олиш, подагра, юрак ишемик касаллиги ва гипертония касаллиги билан боғлиқ ногиронлик ҳолатларини 15–20% гача камайтириш, бирламчи тиббий-бўғин муассасаларида скрининг ва диспансер кузатув самарадорлигини 75–80% гача ошириш ҳамда аҳолининг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини сақлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: носимптоматик гиперурикемиянинг нозологик шаклларга трансформацияланиш хавфини эрта аниқлаш орқали беморларда гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги ва подагранинг оғир асоратлари ривожланишининг олдини олиш, такрорий лаборатор ва инструментал текширувлар сонини мақбуллаштириш, режадан ташқари госпитализациялар ҳамда узоқ муддатли стационар даволанишга сарфланадиган харажатларни камайтириш имконияти яратилади. Хавф гуруҳларини эрта шакллантириш ва профилактик тадбирларни мақсадли ташкил этиш тиббиёт муассасаларининг моддий-техник ва молиявий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, асоратларни даволаш билан боғлиқ қўшимча харажатларни қисқартириш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик туфайли юзага келадиган иқтисодий йўқотишларни камайтиришга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подаграда сийдик кислотаси миқдорини ошиши ушбу касалликларда қатор клиник-патофизиологик бузилишлар шаклланиши билан боғлиқлиги, ҳамда симптомсиз гиперурикемияни турли касаллик нозологик шаклларига трансформациясидаги ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 20 декабрдаги 3-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Носимптоматик гиперурикемиянинг нозологик шаклларга трансформациясини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 96-сонли, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 13 сентябрдаги 192-сонли ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 179-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сийдик кислотаси/зардоб альбумини (СК/ЗА), эритроцитлар/зардоб альбумини (Er/ЗА), гемоглобин/зардоб альбумини (Hb/ЗА), нейтрофиллар/зардоб альбумини (N/ЗА), тромбоцитлар/зардоб альбумини (Tr/ЗА), умумий холестерин/зардоб альбумини (ОХ/ЗА), гиперурикемик фактор/оксидатив стресс фактори (GUF/OSF) ва гиперурикемик фактор/дислипидемик фактор (GUF/DLF) каби интегратив диагностик коэффициентларни клиник амалиётга жорий этиш гиперурикемия билан боғлиқ метаболик, гематологик ва яллиғланиш ўзгаришларини эрта аниқлаш, касалликнинг клиник кечишини объектив баҳолаш ва индивидуал мониторингни такомиллаштириш имконини беради. Ушбу ёндашув эрта ташхислаш аниқлигини 20–30% га ошириш, кечиккан ёки нотўғри ташхис қўйиш ҳолатларини 1,5–2 баравар камайтириш, туман ва вилоят тиббиёт муассасаларида мавжуд лаборатор текширувлар асосида комплекс баҳолашни амалга ошириш ҳамда беморларнинг асоратлар ривожланиш хавфини ўз вақтида аниқлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: интегратив диагностик коэффициентларни ҳисоблашда асосан умумий қон таҳлили, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ва липид алмашинувини баҳолаш натижаларидан фойдаланиш қўшимча қимматбаҳо диагностик текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини беради. Мавжуд лаборатор маълумотларни ягона диагностик тизимда комплекс таҳлил қилиш орқали такрорий текширувлар сонини қисқартириш, ташхис қўйиш жараёнини мақбуллаштириш, лаборатор реагентлар ва тиббий сарф материалларидан самарали фойдаланиш ҳамда беморларнинг қўшимча диагностика учун сарфлайдиган маблағларини тежаш имконияти яратилади. Шунингдек, метаболик ва яллиғланиш бузилишларини эрта аниқлаш касалликларнинг оғир шаклларини даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подаграда гемоглобин ва эритроцитлар, нейтрофилл ва тромбоцитлар, сийдик кислотаси ва умумий холестерин миқдорларининг қон альбуминлари миқдорига нисбати кўрсатгичларини диагностик ва прогностик аҳамияти, ҳамда уларни ушбу касалликлар кечувини клиник кечишини баҳолаш мезони сифатида қўллаш имконияти исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 20 декабрдаги 3-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Носимптоматик гиперурикемиянинг хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича методик тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 97-сонли, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 13 сентябрдаги 192-сонли ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 70-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: гиперурикемия шароитида буйрак тубулоэпителиал тузилмаларининг шикастланишини ифодаловчи фукоза, оксипролин, гексозамин ва лактатдегидрогеназа (ЛДГ) каби биокимёвий маркерларни комплекс баҳолаш орқали буйрак функциясининг субклиник бузилишларини эрта аниқлаш имконияти яратилади. Ушбу ёндашув қон зардобида креатинин миқдори ва ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлигида клиник аҳамиятли ўзгаришлар юзага келишидан 1–2 йил олдин буйрак шикастланишининг дастлабки белгиларини аниқлаш, сурункали буйрак касаллиги ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида ажратиш ва нефропротектив профилактика чораларини бошлашга хизмат қилади. Натижада сурункали буйрак касаллигининг прогрессияланишини 20–25% га секинлаштириш, буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ оғир асоратларнинг олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини сақлаш имконияти кенгаяди. Иқтисодий самарадорлиги: гиперурикемия билан боғлиқ буйрак тубулоэпителиал шикастланишини субклиник босқичда аниқлаш ва ўз вақтида нефропротектив чора-тадбирларни амалга ошириш сурункали буйрак касаллигининг оғир босқичларга ўтишини кечиктириш орқали стационар даволаниш, такрорий инструментал ва лаборатор текширувлар ҳамда буйрак етишмовчилиги асоратларини даволашга сарфланадиган харажатларни камайтириш имкониятини яратади. Буйрак функциясини эрта мониторинг қилиш ва даволашни ўз вақтида мувофиқлаштириш юқори харажат талаб қилувчи буйрак ўрнини босувчи терапияга эҳтиёж пайдо бўлишини кечиктиришга хизмат қилиши мумкин. Бу эса тиббиёт муассасалари ресурсларидан самарали фойдаланиш, беморлар ва уларнинг оилалари зиммасига тушадиган молиявий юкни камайтириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг узоқ муддатли иқтисодий харажатларини мақбуллаштириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: оксидланиш ва яллиғланиш, гиперурикемия ва дислипидемия, қон ивиши тизими омилларини гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подагранинг шаклланиши ва ривожланишини баҳоловчи махсус биомаркерлар сифатида қўллаш имконияти исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 20 декабрдаги 3-сонли баённомаси билан тасдиқланган услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 96-сонли, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 13 сентябрдаги 192-сонли ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 179-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: носимптоматик гиперурикемиянинг гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги ва подаграга трансформацияланиш хавфини баҳолашга мўлжалланган комплекс стратификация тизими ва кўп параметрли прогнозлаш алгоритмини клиник амалиётга жорий этиш беморларни хавф даражасига мувофиқ гуруҳларга ажратиш, индивидуал диспансер мониторингини ташкил этиш ҳамда профилактик ва даволаш чора-тадбирларини дифференциал танлаш имкониятини яратади. Мазкур ёндашув амбулатор-поликлиника шароитида юрак ишемик касаллиги ва гипертония касаллигининг кеч аниқланадиган шакллари ривожланиш хавфини 18–25% га камайтириш, беморларнинг профилактик тавсиялар ва белгиланган даволашга риоя қилиш даражасини 70–80% гача ошириш, касалликларнинг оғир асоратларини олдини олиш ҳамда узоқ муддатли клиник натижаларни яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: гиперурикемия мавжуд беморларни хавф даражаси бўйича стратификация қилиш ва индивидуал прогнозлаш алгоритмидан фойдаланиш орқали лаборатор-инструментал текширувлар, диспансер кузатувлар ва профилактик чора-тадбирларнинг ҳажми ҳамда даврийлигини беморнинг хавф даражасига мувофиқ белгилаш имконияти яратилади. Бу паст хавф гуруҳидаги беморларда клиник жиҳатдан асосланмаган ортиқча текширувларни камайтириш, юқори хавф гуруҳидаги беморларга тиббий ресурсларни мақсадли йўналтириш, касалликларнинг кеч ташхисланиши ва оғир асоратларини даволаш билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга хизмат қилади. Шунингдек, режадан ташқари госпитализациялар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва узоқ муддатли реабилитация билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни камайтириш ҳамда амбулатор тиббий хизматнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятини беради.
бешинчи илмий янгилик: қон альбуминларининг транспорт фунциясини бузилиши гиперурикемия ортиши ҳамда гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда ва подагра клиник белгилари ривожланиши билан боғлиқ бўлган миқдорий чегара қийматлари аниқланди ва альбумин билан боғлиқ интеграл прогностик индекс ишлаб чиқилди, ҳамда симптомсиз гиперурикемиянинг гипертония ва юрак ишемик касалликлари, ҳамда подаграга трансформацияси модели аниқланганлиги бўйича таклифлар тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган.Мазкур илмий янгиликнинг амалий аҳамияти қон альбуминларининг транспорт функциясини баҳолаш, альбумин билан боғлиқ интеграл прогностик индексни ҳисоблаш ва олинган натижалар асосида беморларнинг гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги ҳамда подагa ривожланиши бўйича хавф даражасини аниқлашдан иборат. Ушбу ёндашув носимптоматик гиперурикемия мавжуд беморларни хавф гуруҳлари бўйича стратификация қилиш ва уларнинг клиник ҳолатини индивидуал баҳолаш имконини беради. Ижтимоий самарадорлиги: альбуминнинг транспорт функцияси билан боғлиқ миқдорий чегара қийматлари ва интеграл прогностик индексдан фойдаланиш гиперурикемия мавжуд беморларда патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш, касалликларнинг клиник аҳамиятга эга шаклларга трансформацияланиш хавфини баҳолаш ва индивидуал диспансер кузатувини ташкил этишга хизмат қилади. Бу юқори хавф гуруҳидаги беморларни ўз вақтида аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни мақсадли ташкил этиш ҳамда гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги ва подагa билан боғлиқ асоратларнинг олдини олиш имкониятларини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: альбумин билан боғлиқ интеграл прогностик индекс ва миқдорий чегара қийматларидан фойдаланиш беморларни хавф даражасига мувофиқ кузатиш, лаборатор ва инструментал текширувлар даврийлигини индивидуал белгилаш ҳамда тиббий ресурсларни мақсадли тақсимлаш имконини беради. Бу асоратлар ривожланишининг олдини олиш, режадан ташқари госпитализациялар ва узоқ муддатли даволаниш билан боғлиқ харажатларни камайтириш ҳамда амбулатор тиббий хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish