Исмаилов Абдували Абдумаликовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим муассасалари раҳбар кадрларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш воситасида таълим сифатини ошириш стратегиялари”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Ped1369.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик  илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мустафоева Дурдона Асиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хўжаев Алижон Атабекович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ураков Шерзод Рахмонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим муассасалари раҳбар кадрларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш воситасида таълим сифатини ошириш стратегияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим муассасалари раҳбарларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш воситасида таълим сифатини ошириш стратегияларининг ўқув натижаларига таъсири латент омилларни идентификациялаш, миқдорий диагностик моделлаштириш ҳамда интеграцион динамика асосида намоён бўлаётган самарадорликни миқдорий-прогностик баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
раҳбарларнинг касбий карера поғоналари билан узвий боғлиқликда бошқарув компетенсиясини ривожлантиришнинг консептуал модели коллаборатив тажриба майдонида шахсий салоҳиятни фаоллаштириш ва ички харизматик қувватни жамоавий траекторияни бошқаришга йўналтира оладиган педагогик технологияларни жорий этишга кўра миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ сифатини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим муассасалари раҳбар кадрларининг мустақил бошқарув компетенсияларини ва таълим сифатини ошириш муҳитини ташкилий-педагогик механизмлари таълим жараёнларини адаптив бошқариш, сифат кўрсаткичларини аналитик диагностикасига кўра прогнозлаш, педагогик фаолиятни синергетик координасиялаш ва таълим муҳитини конгетив-инновасион салоҳиятини ва индвидуал таълим траекторияларини моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
умумтаълим муассасалари раҳбар кадрларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш даражалари адаптив-кластер ёндашувга кўра раҳбарлик салоҳиятини когнитив, стратегик ва коммуникатив индикаторлар орқали босқичли диагностика этишнинг компетенсиявий йўналишлари базавий, тизимли, интегратив ва етуклик босқичларини эмергент ривожлантириш континуумлари асосида такомиллаштирилган;
мактаб таълими сифатини ошириш стратегияларининг самарадорлиги комплекс диагностик таҳлил, адаптив мониторинг ва натижавий индикаторлар интеграциясига кўра педагогик фаолиятнинг функсионал динамикасини аналитик баҳолаш, ўқув натижаларини когнитив-прогностик моделлаштириш ва стратегияларнинг ижтимоий-педагогик резонанси функсионал сифати ва барқарорлиги уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. умумтаълим муассасалари раҳбар кадрларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш воситасида таълим сифатини ошириш стратегиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
умумтаълим муассасалари раҳбарларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш воситасида таълим сифатини ошириш стратегияларининг ўқув натижаларига таъсири латент омилларни идентификациялаш, миқдорий диагностик моделлаштириш ҳамда интеграцион динамика асосида намоён бўлаётган самарадорликни миқдорий-прогностик баҳолаш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-декабрдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 681-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-майдаги 03-33-2635-сон маълумотномаси). Натижада “Менежерлик ўқув курси”нинг ўқув дастурларига бошқарув компетентликни ривожлантириш, таълимдаги инновацион жараёнларни бошқаришга қаратилган модуллар киритилган;
раҳбарларнинг касбий карера поғоналари билан узвий боғлиқликда бошқарув компетенсиясини ривожлантиришнинг консептуал модели коллаборатив тажриба майдонида шахсий салоҳиятни фаоллаштириш ва ички харизматик қувватни жамоавий траекторияни бошқаришга йўналтира оладиган педагогик технологияларни жорий этишга кўра миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ сифатини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Таълим менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-майдаги 03-33-2635-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар кадрларининг касбий карерасини ривожлантиришнинг мазкур тузилмаси умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг кўп босқичли узлюксиз малака ошириш тизимини ишлаб чиқишда қўлланилган;
умумтаълим муассасалари раҳбар кадрларининг мустақил бошқарув компетенсияларини ва таълим сифатини ошириш муҳитини ташкилий-педагогик механизмлари таълим жараёнларини адаптив бошқариш, сифат кўрсаткичларини аналитик диагностикасига кўра прогнозлаш, педагогик фаолиятни синергетик координасиялаш ва таълим муҳитини конгетив-инновасион салоҳиятини ва индвидуал таълим траекторияларини моделлаштириш асосида ишлаб чиқишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-декабрдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 681-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-майдаги 03-33-2635-сон маълумотномаси). Натижада мактаб бошқарувида амалий самарадорлик тизимлаштирилди ва таълим сифатининг барқарорлиги таъминланди;
умумтаълим муассасалари раҳбар кадрларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш даражалари адаптив-кластер ёндашувга кўра раҳбарлик салоҳиятини когнитив, стратегик ва коммуникатив индикаторлар орқали босқичли диагностика этишнинг компетенсиявий йўналишлари базавий, тизимли, интегратив ва етуклик босқичларини эмергент ривожлантириш континуумлари асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Таълимда лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-майдаги 03-33-2635-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар кадирларнинг бошқарув қарорларни қабул қилиш ҳамда таълим жараёнида стратегик ва инновацион бошқарув элементларини амалий қўллаш имконияти кенгайган;
мактаб таълими сифатини ошириш стратегияларининг самарадорлиги комплекс диагностик таҳлил, адаптив мониторинг ва натижавий индикаторлар интеграциясига кўра педагогик фаолиятнинг функсионал динамикасини аналитик баҳолаш, ўқув натижаларини когнитив-прогностик моделлаштириш ва стратегияларнинг ижтимоий-педагогик резонанси функсионал сифати ва барқарорлиги уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир тасялар “Таълим менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-майдаги 03-33-2635-сон маълумотномаси). Натижада мактаб бошқаруви самарадорлигини ошириш, таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish