Рахимова Ферузахон Тўлқин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида антонимларнинг социопрагматик ва лингвокултурологик аспектлари (ўзбек ва инглиз киноссценарийлари матни асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5353. 
Илмий раҳбар: Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тошпўлатова Дилноза Холмирза қизи, филология фанлари доктори доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тиллари киноссеннарийлари матни асосида антонимларнинг социопрагматик ва лингвокултурологик аспектларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз киноссценарий матнларида антонимларнинг социопрагматик хусусиятлари илк маротаба қиёсий-тизимли равишда тадқиқ этилиб, уларнинг ижтимоий муносабатларни шакллантириш, гендер стереотипларини акс эттириш ва нутқий контраст яратишдаги функциялари исботланган;
кинематографик дискурсда антонимларнинг лингвокултурологик хусусиятлари ўзбек ва инглиз тиллари материаллари асосида биринчи бор таҳлил қилиниб, уларнинг миллий-маданий қадриятлар (ватанпарварлик, оилавий садоқат, жанубий аристократия идеаллари, лост cаусе мифологияси) ва ижтимоий иерархияни рамзий даражада ифодалаш механизмлари асосланган;
метафорик ва символик антонимларнинг киноссценарий матнларидаги фразеологик ва контекстуал шакллари биринчи марта лингвокултурологик ва психологик нуқтайи назардан ўрганилиб, уларнинг қаҳрамон руҳий ҳолатидаги кескин ўзгаришлар, умр ўткинчилиги фалсафаси ва ички драматизмни кучайтиришдаги марказий ролини очиб берилган;
антонимларнинг креолизацияланган (вербал-визуал) киноссценарий матндаги семиотик механизмлари (кадр ва кинофраза даражасидаги қутбланиш) ўзбек ва инглиз тилларида қиёсий жиҳатдан биринчи бор тизимли тадқиқ этилиб, миллий дунёқарашдаги ички зиддиятларни лингвистик ва иконик даражада бир вақтда намоён этишнинг янги жиҳатлари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида антонимларнинг социопрагматик ва лингвокултурологик аспектлари натижаларини илмий тадқиқ этиш натижалари:
ўзбек ва инглиз киноссценарий матнларида антонимларнинг социопрагматик хусусиятлари илк маротаба қиёсий-тизимли равишда тадқиқ этилиб, уларнинг ижтимоий муносабатларни шакллантириш, гендер стереотипларини акс эттириш ва нутқий контраст яратишдаги функциялари асосида чиқарилган  хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 29-апрелдаги №04/4637 маълумотномаси). Натижада антонимларнинг ижтимоий ва прагматик омилларнинг роли, икки тилли муҳитда яшовчи халқларнинг жамият, оила ва ижтимоий ҳаётга ўзига хос қарашлари, шунингдек, мулоқот жараёнида юзага чиқадиган тил хусусиятлари – айниқса семантик ва структуравий шакллар бойитишда муҳим таянч вазифасини ўтади;
ўзбек ва инглиз киноссценарий матнларида антонимларнинг социопрагматик хусусиятлари хусусиятлари ҳамда прагматик жиҳатдан ўрганилиши бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари ва улардан келиб чиққан хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2023-2025-йилларда амалга оширилган  “Мусиқа ва санъат” ўқув муассасалари учун “Болалар рагслари”  фанидан интерактив  ўқув-методик қўлланмалар яратиш" фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореографияси академиясининг 2026-йил 15-апррелдаги 1/04-26–сон маълумотномаси). Натижада, киноссценарий матнларида антонимларнинг социопрагматик хусусиятлари биринчи марта қиёсий-тизимли равишда тадқиқ этилиб, уларнинг ижтимоий муносабатларни шакллантириш, гендер стереотипларини акс эттириш ва нутқий контраст яратишдаги функциялари бўйича олинган илмий хулосалар лойиҳа доирасида ўқув луғатлари яратишнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш ва матн таҳлили методологиясини янги назарий қарашлар билан бойитишда муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
кинематографик дискурсда антонимларнинг лингвокултурологик хусусиятлари ўзбек ва инглиз тиллари материаллари таҳлили, уларнинг миллий-маданий қадриятлар (ватанпарварлик, оилавий садоқат, жанубий аристократия идеаллари, Lost Cause мифологияси) ва ижтимоий иерархияни рамзий даражада ифодалаш механизмлари ҳамда метафорик ва символик антонимларнинг киноссценарий матнларидаги фразеологик ва контекстуал шаклларига оид тушунчалардан Фарғона давлат университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги АЛМ -202304076-05 сонли, “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 29-апрелдаги 04/4637-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнида ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган назарий ёндашувлар сезиларли даражада бойитилди ҳамда янги илмий асослар билан мустаҳкамланган;
ўзбек ва инглиз киноссценарийлари персонажлари нутқидаги фразеологик ва контекстуал шакллари лингвокултурологик ва психологик нуқтаи назардан ўрганилиб, уларнинг қаҳрамон руҳий ҳолатидаги кескин ўзгаришлар, умр ўткинчилиги фалсафаси ва ички драматизмни кучайтиришдаги марказий роли бўйича хулосаларидан О'збекистон телерадиокомпанияси "Маданият ва маърифат" телеканали ижодкорлар томонидан эфирга узатилган "Агар"номли теледастур ссценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 5-майдаги 1520/314-сонли маълумотномаси). Натижада, тилшуносликнинг замонавий йўналишлари, хусусан, компютер лингвистикаси ва корпус лингвистикаси соҳасидаги дастурий таъминотлар ҳамда илмий ишланмаларни яратиш юзасидан ўқувчиларга кенг маълумотлар етказилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish