Рахматуллаев Фарход Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Коммуникатив компетентлик талабаларни университет таълим муҳитига мослашувининг омили сифатида” мавзусидаги 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология” (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/P1268.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.P.01.18.
Расмий оппонентлар: Д.Р.Абдумаджидова, психология фанлари доктори (DSc); Г.З.Зиявитдинова, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг олий таълим муассасаси муҳитига ижтимоий-психологик мослашуви жараёнида коммуникатив компетентликнинг ўрнини, шунингдек мазкур жараён билан богʻлиқ ижтимоий-демографик ва таълимий омилларни аниқлаш ҳамда эмпирик жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг университетга академик мослашувида шахсий, эмоционал-баҳолаш, когнитив, мотивацион, коммуникатив, ўқув гуруҳига ва ўқув фаолиятига мослашув компонентлари ҳамда коммуникатив компетентликнинг когнитив, ҳиссий, хулқ-атворий ва коммуникатив толерантлик компонентлари аёлларда, психофизиологик мослашув компоненти эса эркакларда юқорироқ намоён бўлиши далилланган;
талабаларнинг таълим йўналиши, аввалги таълим тажрибаси ва яшаш шароитига боғлиқ равишда академик мослашувнинг коммуникатив ва умумий кўрсаткичлари ҳамда коммуникатив компетентликнинг ҳиссий, хулқ-атворий ва интегратив кўрсаткичларида фарқлар мавжудлиги, бунда академик мослашув кўрсаткичларининг табиий фанлар йўналишида таҳсил олаётган ҳамда коллеж ва лицей битирувчиларида, коммуникатив компетентлик кўрсаткичларининг эса ижтимоий-гуманитар йўналиш талабалари ва ўз уйида яшовчи талабаларда юқорироқ намоён бўлиши далилланган;
талабаларнинг ижтимоий-коммуникатив ва коммуникатив компетентлиги таркибидаги келишувга интилиш, ноаниқлик ва фрустрацияга толерантлик, хулқ-атворий ҳамда ҳиссий хусусиятларнинг академик мослашувчанлик ва ўқув фаолиятидан қониқиш билан ўзаро боғлиқлиги, мазкур хусусиятлар билан боғлиқ ҳолда коммуникатив компетентликнинг талабаларнинг университет таълим муҳитига мослашуви ва ўқув фаолиятидан қониқишидаги муҳим психологик омил сифатидаги ўрни эмпирик жиҳатдан асосланган;
эмпирик натижалар асосида талабаларнинг коммуникатив компетентлиги таркибидаги келишувга интилиш, ноаниқлик ва фрустрацияга толерантлик, хулқ-атворий ҳамда ҳиссий хусусиятлар, академик мослашув ва ўқув фаолиятидан қониқиш ўртасидаги ўзаро психологик боғлиқликларни тизимлаштирувчи ижтимоий-психологик модел ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
талабаларнинг университетга академик мослашувида шахсий, эмоционал-баҳолаш, когнитив, мотивацион, коммуникатив, ўқув гуруҳига ва ўқув фаолиятига мослашув компонентлари ҳамда коммуникатив компетентликнинг когнитив, ҳиссий, хулқ-атворий ва коммуникатив толерантлик компонентлари аёлларда, психофизиологик мослашув компоненти эса эркакларда юқорироқ намоён бўлиши далилланганлиги Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг илмий-услубий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш амалиётига жорий этилган.(Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 11-августдаги 3-01-21-5673-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг академик мослашуви ва коммуникатив компетентлигининг психологик хусусиятлари ҳамда уларнинг жинсга кўра намоён бўлишидаги фарқлар илмий жиҳатдан асосланган.
талабаларнинг таълим йўналиши, аввалги таълим тажрибаси ва яшаш шароитига боғлиқ равишда академик мослашувнинг коммуникатив ва умумий кўрсаткичлари ҳамда коммуникатив компетентликнинг ҳиссий, хулқ-атворий ва интегратив кўрсаткичларида фарқлар мавжудлиги, бунда академик мослашув кўрсаткичларининг табиий фанлар йўналишида таҳсил олаётган ҳамда коллеж ва лицей битирувчиларида, коммуникатив компетентлик кўрсаткичларининг эса ижтимоий-гуманитар йўналиш талабалари ва ўз уйида яшовчи талабаларда юқорироқ намоён бўлиши далилланганлиги Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг илмий-услубий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 11-августдаги 3-01-21-5673-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг академик мослашуви ва коммуникатив компетентлигининг таълим йўналиши, аввалги таълим тажрибаси ҳамда яшаш шароитига боғлиқ дифференциал хусусиятлари далилланган.
талабаларнинг ижтимоий-коммуникатив ва коммуникатив компетентлиги таркибидаги келишувга интилиш, ноаниқлик ва фрустрацияга толерантлик, хулқ-атворий ҳамда ҳиссий хусусиятларнинг академик мослашувчанлик ва ўқув фаолиятидан қониқиш билан ўзаро боғлиқлиги, мазкур хусусиятлар билан боғлиқ ҳолда коммуникатив компетентликнинг талабаларнинг университет таълим муҳитига мослашуви ва ўқув фаолиятидан қониқишидаги муҳим психологик омил сифатидаги ўрни эмпирик жиҳатдан асосланганлиги Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг илмий-услубий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш амалиётига жорий этилган.(Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 11-августдаги 3-01-21-5673-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг коммуникатив компетентлиги, академик мослашуви ва ўқув фаолиятидан қониқиши ўртасидаги психологик боғлиқликлар ҳамда коммуникатив компетентликнинг ушбу жараёндаги аҳамияти асосланган.
эмпирик натижалар асосида талабаларнинг коммуникатив компетентлиги таркибидаги келишувга интилиш, ноаниқлик ва фрустрацияга толерантлик, хулқ-атворий ҳамда ҳиссий хусусиятлар, академик мослашув ва ўқув фаолиятидан қониқиш ўртасидаги ўзаро психологик боғлиқликларни тизимлаштирувчи ижтимоий-психологик модел ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг илмий-услубий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 11-августдаги 3-01-21-5673-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг коммуникатив компетентлиги, академик мослашуви ва ўқув фаолиятидан қониқиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни тизимли равишда ифодаловчи ижтимоий-психологик модел ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish