Мирзабдуллаев Ҳожиакбар Махаммадали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сабзавотчилик кластерлари учун машиналар ва таъмирлаш-хизмат кўрсатиш базаси таркибларини асослаш”, 05.07.02 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5142.
Илмий раҳбар: Худайкулиев Ражаббай Рузматович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.13.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Қахромон Қаршибоевич – техника фанлари доктори, доцент; Джиянов Маъоруф Рашидович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади модел сабзавотчилик кластерида сабзавот экинларини етиштириш учун талаб этиладиган машиналарнинг рационал сонларини асослаш, рационал таркибли сабзавотчилик агрегатларини тузиш ва таъмирлаш - ТХК базасини ташкил этиш орқали машина-трактор паркини созлигини таъминлаш ва самарасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1000 гектар сабзавотчилик майдони учун талаб этиладиган машиналар таркиблари ҳамда миқдорларини аниқлашнинг агротехник мавсумлар давомийлиги ва машиналарнинг ўртача иш унуми каби мезонларга таянган меъёрий методи ишлаб чиқилган;
сабзавотчилик кластериниг бош модели ишлаб чиқилган ҳамда бош модел ер майдонида сабзавот экинлари етиштириш учун талаб этиладиган техника воситаларининг таркиблари ва сонлари асосланган;
ТТЗ-100СП сабзавотчилик тракторининг қувват баланси чиқарилган, сабзавотчилик ва картошкачилик машиналарининг ушбу тракторининг илмоғдаги қувватга мос параметрлари танланган;
сабзавотчилик кластери бош моделининг таъмирлаш-хизмат кўрсатиш базаси ва технологик қурилмалар таркиби асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сабзавотчилик кластерлари учун машиналар ва таъмирлаш-хизмат кўрсатиш базаси таркибларини асослаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда олинган илмий натижалар асосида:
сервис марказ таркибидаги кўчма устахонанинг рационал сонини аниқлаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субектлар учун зарур бўлган МТП таркиби ва миқдорларини аниқлаш методикалари “МУҲАММАДАЛИ ҲАМКОР БИЗНЕС” МЧЖ техник сервис амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 5-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-170-сон маълумотномаси). Натижада 1546 гектар бўлган модел сабзавотчилик кластерида сабзавот етиштиришни механизациялаш учун 18 турдаги 237 дона техника воситалари талаб этилишини кўрсатди, барча техникаларни жалб қилиш ҳисобига модел кластер бир мавсумда оладиган тушум 793 058 700 сўмни ташкил этган;
бириктирилган ер майдонида сабзавот етиштириш учун талаб этиладиган техника воситаларининг таркиблари ва сонларини аниқлашнинг ҳисобий методи; қишлоқ хўжалиги машиналарига сервис кўрсатувчи устахонанинг рационал сонини аниқлаш ва сабзавот машиналарини таъмирлаш цехининг технологик лойиҳаси, қурилма ва ускуналар таркибини танлаш усуллари “Дўстлик Агросервис МТП” МЧЖ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 5-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-170-сон маълумотномаси). Натижада умумий ишлар устахонасида техник хизмат кўрсатиш ишлари ўз муддатида ўтказилганда ва таъмирлаш ишлари сифатли бажарилганда сабзавотчлик машиналарининг бузилиш частоталари 2-3 мартага камаяди, ёнилғи – мойлаш материаллари сарфи 3-5 фоизга ва таъмирлаш харажатлари 20-30 фоизга тежалган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish