Жабборов Жамшид Азимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Ўсмирлар маънавий қиёфасини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик асослари», 19.00.05 – «Ижтимоий психология. Этнопсихология» (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/P294.
Илмий маслаҳатчи: Расулов Абдимумин Ибрагимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.P.01.18.
Расмий оппонентлар: Саломова Гули Шодимуродовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Маҳмудов Ибрагимжон Исмаилович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирлар маънавий қиёфасини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик асосларини ўрганиш ҳамда уни такомиллатиришга оид зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлар маънавий қиёфасининг ривожланишида уларнинг ҳиссий-иродавий ва хулқ-атвор хусусиятлари шаклланишига оила, мактаб ва маҳалла каби обектив ҳамда ўзини ўзи англаш ва баҳолаш, ҳиссий сезгирлик, шахсий қадриятлар ва стрессга чидамлилик каби субектив омилларнинг дифференциал таъсири асосланиб, ўғил болаларда шахс ривожланишининг очиқлик, экстраверсия ва маскулинлик билан тавсифланувчи ижтимоий-идентификацион йўналганлиги, қизларда еса дилкашлик, ҳиссий барқарорлик ва киришимлиликни ифодаловчи аффектив-коммуникатив йўналганлик устувор эканлиги гендер тафовутлари асосида далилланган;
ўсмирларнинг маънавий ва ҳаётий йўналишлари ривожланишида қадриятларга ижобий муносабат, юксак ахлоқий туйғулар, эзгуликка мойиллик ҳамда маънавий-ахлоқий сифатларнинг кучайиши муҳим психологик омил эканлиги асосланиб, когнитив-аксиологик етуклик ва шахс ички тузилмаларининг интеграл уйғунлиги ўсмирнинг ёши ортиб бориши билан изчил ривожланиши ёш динамикасига кўра аниқланган;
ўсмир шахси ривожланишининг когнитив, ҳиссий, хулқий ва рефлексив соҳаларига мақсадли ҳамда тизимли ижтимоий-психологик таъсир кўрсатиш натижасида маънавий-ахлоқий қадриятларга ижобий муносабат шаклланиши асосланиб, ушбу муносабатнинг барқарор хулқ-атворни таъминлаш, рефлексив қобилиятларни ривожлантириш ва шахснинг ички ўзини ўзи бошқариш механизмларини такомиллаштиришдаги детерминантлик хусусияти эканлиги исботланган;
ўсмирларда ўзини ўзи намоён қилишнинг когнитив, ҳиссий-иродавий, ахлоқий-хулқий ва рефлексив компонентларига ижтимоий-психологик тренинг дастури асосида комплекс таъсир кўрсатиш орқали маънавий-психологик сифатларнинг ўзаро уйғун ривожланиши ҳамда ўзини англаш салоҳиятининг ижобий динамикасини таъминлаш мумкинлиги далилланиб, ўсмирлик даврида ўзини ўзи актуаллаштириш жараёни когнитив, аффектив, хулқий ва рефлексив компонентларнинг ўзаро интеграциялашуви асосида изчил ривожланиш қонуниятига эгалиги илмий асосланган;
ўсмирларнинг индивидуал хусусиятларини белгиловчи интеллектуал, ҳиссий-иродавий ва коммуникатив соҳаларга психологик таъсир механизмларини мақсадли қўллаш ҳиссий бефарқлик, скептицизм, субдепрессив ҳолат, ипохондрияга мойиллик, қўрслик, асабийлик ва агрессивлик каби салбий психологик ҳамда маънавий-ахлоқий хусусиятларни бартараф этиш имконини бериши асосланиб, ўсмирларнинг маънавий қиёфасини ривожлантиришга йўналтирилган ижтимоий-психологик модел ва тренинг дастури мазмунан такомиллаштирилган ҳамда унинг психокоррексион самарадорлиги тажриба-синов натижалари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
«Ўсмирлар маънавий қиёфасини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик асослари» юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
ўсмирлар маънавий қиёфасининг ривожланишида уларнинг ҳиссий-иродавий ва хулқ-атвор хусусиятлари шаклланишига оила, мактаб ва маҳалла каби обектив ҳамда ўзини ўзи англаш ва баҳолаш, ҳиссий сезгирлик, шахсий қадриятлар ва стрессга чидамлилик каби субектив омилларнинг дифференциал таъсири асосланиб, ўғил болаларда шахс ривожланишининг очиқлик, экстраверсия ва маскулинлик билан тавсифланувчи ижтимоий-идентификацион йўналганлиги, қизларда еса дилкашлик, ҳиссий барқарорлик ва киришимлиликни ифодаловчи аффектив-коммуникатив йўналганлик устувор эканлиги гендер тафовутлари асосида далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий, хулқ-атвор хусусиятларини такомиллаштириш имкониятлари очиб берилган; 
ўсмирларнинг маънавий ва ҳаётий йўналишлари ривожланишида қадриятларга ижобий муносабат, юксак ахлоқий туйғулар, эзгуликка мойиллик ҳамда маънавий-ахлоқий сифатларнинг кучайиши муҳим психологик омил эканлиги асосланиб, когнитив-аксиологик етуклик ва шахс ички тузилмаларининг интеграл уйғунлиги ўсмирнинг ёши ортиб бориши билан изчил ривожланиши ёш динамикасига кўра аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон маълумотномаси). Натижада, кичик ёшдаги ўсмирларда қадриятларга муносабат, хулқни маънавий-ахлоқий тамойилларга мувофиқлаштира олиш хусусиятини шакллантирувчи технологиялар қўллаш имконияти яратилган; 
ўсмир шахси ривожланишининг когнитив, ҳиссий, хулқий ва рефлексив соҳаларига мақсадли ҳамда тизимли ижтимоий-психологик таъсир кўрсатиш натижасида маънавий-ахлоқий қадриятларга ижобий муносабат шаклланиши асосланиб, ушбу муносабатнинг барқарор хулқ-атворни таъминлаш, рефлексив қобилиятларни ривожлантириш ва шахснинг ички ўзини ўзи бошқариш механизмларини такомиллаштиришдаги детерминантлик хусусияти эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-ахлоқий қадриятларга ижобий муносабатни шакллантириш орқали ўсмирлар хулқ-атвор, рефлекция ва ички бошқарув механизмларининг ривожланишига хизмат қилган; 
ўсмирларда ўзини ўзи намоён қилишнинг когнитив, ҳиссий-иродавий, ахлоқий-хулқий ва рефлексив компонентларига ижтимоий-психологик тренинг дастури асосида комплекс таъсир кўрсатиш орқали маънавий-психологик сифатларнинг ўзаро уйғун ривожланиши ҳамда ўзини англаш салоҳиятининг ижобий динамикасини таъминлаш мумкинлиги далилланиб, ўсмирлик даврида ўзини ўзи актуаллаштириш жараёни когнитив, аффектив, хулқий ва рефлексив компонентларнинг ўзаро интеграциялашуви асосида изчил ривожланиш қонуниятига эгалиги илмий асосланганлигига оид маълимотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон буйруғи билан «Консултатив психология ва психокоррексия» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларнинг интеграл ривожланиш ва ўзини англаш салоҳиятида ижобий динамик ўсиш аниқланган;
ўсмирларнинг индивидуал хусусиятларини белгиловчи интеллектуал, ҳиссий-иродавий ва коммуникатив соҳаларга психологик таъсир механизмларини мақсадли қўллаш ҳиссий бефарқлик, скептицизм, субдепрессив ҳолат, ипохондрияга мойиллик, қўрслик, асабийлик ва агрессивлик каби салбий психологик ҳамда маънавий-ахлоқий хусусиятларни бартараф этиш имконини бериши асосланиб, ўсмирларнинг маънавий қиёфасини ривожлантиришга йўналтирилган ижтимоий-психологик модел ва тренинг дастури мазмунан такомиллаштирилган ҳамда унинг психокоррексион самарадорлиги тажриба-синов натижалари асосида далилланганлиги тўғрисидаги таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 9-июндаги ПМ-116-сон маълумотномаси). Натижада,  ўсмирлар маънавий қиёфасида учрайдиган маънавий-ахлоқий нуқсонларни бартараф этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish