Ходжиев Фарход Батировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ис газининг сурункали таъсири натижасида ошқозон морфологик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва коррекциялашда янгича ёндашувлар”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib5785.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали ис гази таъсирида 3 ва 9 ойлик оқ зотсиз каламушлар ошқозонида ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни қиёсий баҳолаш ҳамда гулимахсар ўсимлиги дамламаси ва қушқўнмас ўсимлиги мойининг коррекцияловчи самарадорлигини морфологик мезонлар асосида асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали ис гази таъсирида 3 ва 9 ойлик эркак жинсга мансуб оқ зотсиз каламушлар ошқозонида ривожланадиган морфологик ҳамда морфометрик ўзгаришлар назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасида қиёсий баҳоланиб, уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари аниқланган;
сурункали ис гази таъсири натижасида ошқозон шиллиқ қавати, без аппарати ва стромал тузилмаларда кузатиладиган дистрофик, атрофик ҳамда яллиғланишга хос морфологик ўзгаришларнинг морфометрик мезонлари аниқланган;
гулимахсар ўсимлиги дамламаси қўлланилганда сурункали ис гази таъсири натижасида ошқозонда юзага келган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг камайиш даражаси морфологик мезонлар асосида аниқланган;
қушқўнмас ўсимлиги мойи қўлланилганда сурункали ис гази таъсири натижасида ривожланган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг қай даражада бартараф бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ис газининг сурункали таъсири натижасида ошқозон морфологик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва коррекциялашда янгича ёндашувлар  асосида олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали ис гази таъсирида 3 ва 9 ойлик эркак жинсга мансуб оқ зотсиз каламушлар ошқозонида ривожланадиган морфологик ҳамда морфометрик ўзгаришлар назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасида қиёсий баҳоланиб, уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24-сентябр 2025-йилдаги 201-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24-сентябр 2025-йилдаги 330-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар сурункали ис гази таъсирида ошқозон тўқимасида юзага келадиган морфологик ўзгаришларнинг шаклланиши ва ёшга боғлиқ хусусиятларини чуқурроқ англаш имконини беради. Бу эса CO таъсири билан боғлиқ патологик ҳолатларни эрта аниқлаш, уларнинг ривожланиш механизмларини баҳолаш ва келгусида профилактика ҳамда коррекция чораларини такомиллаштириш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали ис гази таъсирида ошқозонда ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг 3 ва 9 ойлик ҳайвонларда қиёсий баҳоланиши патологик жараёнларнинг эрта ва кечки босқичларини аниқлаш имконини бериб, морфологик диагностика ва экспериментал коррекция усулларини мақсадли танлашга асос яратади. Ёшга боғлиқ морфологик ўзгаришларни аниқ белгилаш эса экспериментал тадқиқотларда диагностик ва морфометрик баҳолаш жараёнларини оптималлаштириш, ортиқча тадқиқот ва ресурс сарфини камайтириш имконини беради. Хулоса: 3 ва 9 ойлик эркак жинсига мансуб оқ зотсиз каламушлар ошқозонида сурункали ис гази таъсирида ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасида қиёсий баҳолаш натижасида патологик жараёнларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари аниқланди. Мазкур натижалар сурункали CO таъсирида ошқозон тўқимасининг морфофункционал ўзгаришларини баҳолаш ва кейинги коррекцион тадқиқотлар учун морфологик асос яратади.
иккинчи илмий янгилик: сурункали ис гази таъсири натижасида ошқозон шиллиқ қавати, без аппарати ва стромал тузилмаларда кузатиладиган дистрофик, атрофик ҳамда яллиғланишга хос морфологик ўзгаришларнинг морфометрик мезонлари аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24-сентябр 2025-йилдаги 201-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24-сентябр 2025-йилдаги 330-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган морфометрик мезонлар сурункали ис гази таъсирида ошқозон тўқимасидаги шикастланишларни баҳолаш, уларнинг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш ва профилактика ҳамда коррекция усулларини такомиллаштириш учун илмий асос яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозондаги морфологик ўзгаришларнинг аниқ морфометрик мезонлар асосида баҳоланиши патологик жараёнларни объектив аниқлаш ва экспериментал тадқиқотларда диагностик ёндашувларни мақсадли қўллаш имконини беради. Хулоса: сурункали ис гази таъсирида ошқозон тўқимасидаги дистрофик, атрофик ва яллиғланишга хос ўзгаришларнинг объектив морфометрик мезонлари аниқланиб, уларни баҳолаш имконияти яратилди.
учинчи илмий янгилик: гулимахсар ўсимлиги дамламаси қўлланилганда сурункали ис гази таъсири натижасида ошқозонда юзага келган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг камайиш даражаси морфологик мезонлар асосида аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 
24-сентябр 2025-йилдаги 201-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24-сентябр 2025-йилдаги 330-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган натижалар гулимахсар дамламасининг ошқозон тўқимасидаги патологик ўзгаришларни камайтиришдаги самарадорлигини баҳолаш ва сурункали ис гази таъсири билан боғлиқ зарарланишларни коррекциялашнинг янги ёндашувларини илмий асослашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: гулимахсар дамламасининг коррекцион таъсирини морфологик мезонлар асосида баҳолаш сурункали ис гази таъсирида ошқозон шикастланишларини камайтиришга қаратилган мақбул табиий коррекция усулини асослаш имконини беради. Хулоса: гулимахсар дамламаси қўлланилганда ошқозондаги морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг камайиш даражаси аниқланиб, унинг коррекцион самарадорлиги морфологик мезонлар асосида баҳоланди.
тўртинчи илмий янгилик: қушқўнмас ўсимлиги мойи қўлланилганда сурункали ис гази таъсири натижасида ривожланган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг қай даражада бартараф бўлиши аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24-сентябр 2025-йилдаги 201-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24-сентябр 2025-йилдаги 330-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қушқўнмас мойининг ошқозондаги патологик ўзгаришларни бартараф этишдаги самарадорлигини аниқлаш сурункали ис гази таъсиридаги зарарланишларни коррекциялаш бўйича янги ёндашувларни илмий асослашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: қушқўнмас мойининг коррекцияловчи таъсирини гулимахсар дамламаси билан қиёсий баҳолаш самарали табиий коррекция воситасини танлаш ва экспериментал даволаш ёндашувларини мақбуллаштириш имконини беради. Хулоса: қушқўнмас мойининг коррекцияловчи самарадорлиги аниқланиб, гулимахсар дамламаси билан қиёсий баҳоланди. Олинган натижалар юзасидан «Ис газининг сурункали таъсири натижасида ошқозон морфологик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва коррекциялашда янгича ёндашувлар» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026-йил 5-июндаги 09/60-сонли ягона хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish