Хакимов Исматулла Саъдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Беморларнинг септопластика муолажасидан кейинги даврининг реабилитасиясини оптималлаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib5821.
Илмий раҳбар: Хайдарова Гавҳар Саидахматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Медилюкс хусусий клиникаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc. 06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Воҳидов Улуғбек Нуриддинович тиббиёт фанлари доктори, досент; Рязансев Сергей Валентинович тиббиёт фанлари доктори, профессор. (Россия Федерасияси).
Етакчи ташкилот: А. Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ажратиладиган марказий ҳаво ўтказгичли септал сплинт ва бурун тўқималари регенерасияси стимуляторини қўллаш орқали септопластикадан кейинги реабилитасияни оптималлаштириш ҳамда беморлар ҳаёти сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
марказий ҳаво йўлига ега сплинтни тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи восита билан комплекс қўллаш жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда яллиғланиш медиаторлари ва ўткир фаза оқсиллари даражасининг 5,0±1,5 мг/Л гача пасайиши билан боғлиқ екани аниқланган;
тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи дори воситасини марказий ҳаво ўтказгичли сплинт билан комплекс қўллаш жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда организмнинг яллиғланиш жавоби пасайиши ва ФНО-α даражасининг 10,0±1,27 пг/мл гача камайиши билан боғлиқ екани кўрсатилган;
марказий ҳаво ўтказгичли сплинтни декспантенол билан комплекс қўллаш бурун бўшлиғи микробиологик профилининг ўзгариши, жумладан, 2-гуруҳда 1-гуруҳга нисбатан С. ауреус даражасининг 1500±117 КФУ/мл гача пасайиши ҳамда С. епидермидис, Cорйнебаcтериум спп. ва Долосигранулум пигрум кўрсаткичларининг юқори бўлиши билан боғлиқ екани кузатилган;
тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи дори воситасини марказий ҳаво ўтказгичли сплинт билан комплекс қўллаш реабилитасия даврида нейтрофил ҳужайралар сонининг камайиши ҳамда бурун шиллиқ қаватининг функсионал кўрсаткичлари ме'ёрий диапазонга яқинлашиши, жумладан, мукосилиар клиренснинг 14,0±0,12 дақ., шиллиқ қаватнинг сўриш қобилиятининг 34,0±0,11 дақ. ва секретор функсиясининг 9,0±0,12 мг ни ташкил етиши билан боғлиқ екани белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда беморларни реабилитасия қилиш хусусиятларини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025-йил 28-майдаги 10-23/92-х-сонли хулосаси билан тасдиқланган.
Биринчи илмий янгилик: марказий ҳаво ўтказгичли сплинтни тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи восита билан комплекс қўллаш жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда яллиғланиш медиаторлари ва ўткир фаза оқсиллари даражасининг пасайиши билан боғлиқ эканлиги асосланган. Кузатувнинг 10-кунига келиб, С-реактив оқсил даражаси 2-гуруҳда 5,0±1,5 мг/л гача пасайгани қайд этилган. Мазкур илмий натижа Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 28-майдаги 10-23/92-х-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент вилояти Янгийўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети қошидаги Ю. Отабеков номидаги клиника амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: марказий ҳаво ўтказгичли сплинтни тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи восита билан комплекс қўллаш операсиядан кейинги яллиғланиш жараёнининг камайишига, реабилитасия даврининг мақбул кечишига ва беморларнинг умумий ҳолати яхшиланишига хизмат қилган. Ииқтисодий самарадорлиги: комплекс ёндашув асосида операсиядан кейинги реабилитасия тактикасини такомиллаштириш даволашга сарфланадиган бевосита харажатларни камайтириш имконини берган. Ҳисоб-китобларга кўра, анъанавий ёндашувда бир беморнинг 10 кунлик даволаш харажати 60 000 сўмни ташкил этган бўлса, такомиллаштирилган сплинт қўлланилганда ушбу харажат 30 000 сўмгача камайган. Натижада бир бемор ҳисобига 30 000 сўм маблағ тежалиб, мазкур ёндашув 50 нафар беморга татбиқ этилганда ҳисобий иқтисодий самара 1 500 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: марказий ҳаво ўтказгичли сплинтни тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи восита билан биргаликда қўллаш операсиядан кейинги яллиғланиш жараёнини камайтириш, реабилитасия самарадорлигини ошириш ва даволашга сарфланадиган харажатларни мақбуллаштириш имконини берган.
Иккинчи илмий янгилик: жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда марказий ҳаво ўтказгичли сплинт ва декспантенолни комплекс қўллаш қоннинг биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларида ижобий динамика юзага келиши билан боғлиқ эканлиги кўрсатилган. Кузатувнинг 10-кунига келиб, С-реактив оқсил даражаси 5,0±1,5 мг/л ни, ўсма некрози омили-алфа (ЎНО-α) миқдори эса 10,0±1,27 пг/мл ни ташкил этган. Олинган натижалар алоҳида сплинт ёки алоҳида препарат таъсири сифатида эмас, балки уларни комплекс қўллаш билан боғлиқ клиник-лаборатор динамика сифатида баҳоланган. Мазкур илмий натижа Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 28-майдаги 10-23/92-х-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент вилояти Янгийўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети қошидаги Ю. Отабеков номидаги клиника амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: марказий ҳаво ўтказгичли сплинт ва декспантенолни комплекс қўллаш яллиғланиш жараёнининг фаоллигини камайтириш, операсиядан кейинги тикланиш жараёнини яхшилаш ҳамда беморларнинг реабилитасия даврини самарали ташкил этишга хизмат қилган. Ииқтисодий самарадорлиги: комплекс реабилитасия усулини қўллаш натижасида клиник яхшиланиш анъанавий ёндашувга нисбатан 6 кун эртароқ кузатилиши даволаш муддатини қисқартириш ва қўшимча харажатларни камайтириш имконини берган. Бир кунлик реабилитасия харажати 3 000 сўм ҳисобидан бир бемор учун 18 000 сўм маблағ тежалиб, 50 нафар бемор ҳисобида ҳисобий иқтисодий самара 900 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: марказий ҳаво ўтказгичли сплинт ва декспантенолни комплекс қўллаш операсиядан кейинги яллиғланиш жавобини камайтириш, клиник-лаборатор кўрсаткичларни яхшилаш, тикланиш муддатини қисқартириш ва реабилитасия харажатларини камайтириш имконини берган.
Учинчи илмий янгилик: марказий ҳаво ўтказгичли сплинт ва декспантенолни комплекс қўллаш жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда бурун шиллиқ қаватининг микробиологик профилига таъсир қилиши қайд этилган. Кузатувнинг 10-кунига келиб, С. ауреус миқдори 2-гуруҳда 1500±117 КФУ/мл ни ташкил этиб, 1-гуруҳга нисбатан пастроқ бўлган, бироқ бошланғич ва назорат кўрсаткичларига нисбатан юқорилигича сақланиб қолган. С. эпидермидис, Cорйнебаcтериум спп. ва Долосигранулум пигрум кўрсаткичларининг 2-гуруҳда юқори бўлиши натижани умумий бактериал колонизасиянинг тўлиқ камайиши сифатида эмас, балки бурун бўшлиғи микробиотаси таркибининг қайта шаклланиши сифатида баҳолашга асос бўлган. Мазкур илмий натижа Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 28-майдаги 10-23/92-х-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент вилояти Янгийўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети қошидаги Ю. Отабеков номидаги клиника амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бурун бўшлиғи микробиологик профилидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда операсиядан кейинги даврни олиб бориш микробиологик ҳолатни тўғри баҳолаш, асоратлар хавфини назорат қилиш, реабилитасия чораларини индивидуал режалаштириш ҳамда беморларнинг меҳнат фаолиятига эртароқ қайтишига хизмат қилган. Ииқтисодий самарадорлиги: реабилитасия жараёнини такомиллаштириш натижасида вақтинчалик меҳнат самарадорлиги билан боғлиқ иқтисодий йўқотишлар камайтирилган. Ҳисоб-китобларга кўра, анъанавий реабилитасияда бир бемор ҳисобига меҳнат самарадорлиги йўқотилиши 173 250 сўмни ташкил этган бўлса, такомиллаштирилган ёндашувда бу кўрсаткич 28 875 сўмгача камайган. Натижада бир бемор ҳисобига 144 375 сўм, 50 нафар беморда эса 7 218 750 сўм миқдорида ҳисобий ижтимоий-иқтисодий самарага эришиш имконияти яратилган. Хулоса: марказий ҳаво ўтказгичли сплинт ва декспантенолни комплекс қўллаш бурун бўшлиғи микробиотасининг қайта шаклланишига таъсир кўрсатиб, операсиядан кейинги реабилитасия тактикасини такомиллаштириш, асоратлар хавфини назорат қилиш ва меҳнат самарадорлиги билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини берган.
Тўртинчи илмий янгилик: жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда такомиллаштирилган марказий ҳаво ўтказгичли сплинтни тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи дори воситаси билан комплекс қўллаш бурун шиллиқ қаватининг ситологик ва функсионал кўрсаткичларини ме'ёрий диапазонга яқинлаштириши асосланган. Кузатувнинг 10-кунида мукосилиар клиренс 14,0±0,12 дақиқани, шиллиқ қаватнинг сўриш қобилияти 34,0±0,11 дақиқани, секретор функсияси эса 9,0±0,12 мг ни ташкил этган. Олинган натижалар ме'ёрий диапазон, кўрсаткичларнинг абсолют фарқи ва статистик ишончлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган. Мазкур илмий натижа Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 28-майдаги 10-23/92-х-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент вилояти Янгийўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети қошидаги Ю. Отабеков номидаги клиника амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган сплинтни тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи дори воситаси билан комплекс қўллаш бурун шиллиқ қаватининг функсионал ҳолатини тиклаш, мукосилиар транспортни яхшилаш, беморларнинг операсиядан кейинги реабилитасия жараёнини самарали олиб бориш ва уларнинг меҳнат фаолиятига эртароқ қайтишини таъминлашга хизмат қилган. Ииқтисодий самарадорлиги: функсионал тикланишнинг тезлашиши реабилитасия даврини қисқартириш ва беморларнинг меҳнат фаолиятига эртароқ қайтиши ҳисобига ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини берган. Ҳисоб-китобларга кўра, 6 иш куни тежалиши ва бир иш куни қийматининг 46 200 сўм бўлиши ҳисобига бир бемор учун 277 200 сўм, ушбу ёндашув 50 нафар беморга татбиқ этилганда эса 13 860 000 сўм миқдорида ҳисобий ижтимоий-иқтисодий самара олиш имконияти яратилган. Хулоса: такомиллаштирилган марказий ҳаво ўтказгичли сплинтни тўқималар регенерасиясини рағбатлантирувчи дори воситаси билан комплекс қўллаш бурун шиллиқ қаватининг ситологик ва функсионал ҳолатини яхшилаш, операсиядан кейинги реабилитасия самарадорлигини ошириш, беморларнинг меҳнат фаолиятига эртароқ қайтишини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини берган.