Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Умарбек Кадырбергеновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида юқори концентрацияли фосфорли ўғитлар олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Т81.
Илмий маслаҳатчи: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Усманов Султан Усманович, техника фанлари доктори, профессор; Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Тўлқин Исомуродович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум (МҚ) паст навли фосфоритларини фосфоркислотали қайта ишлаш йўли билан концентрланган фосфорли ва азотфосфорли ўғитлар олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида максимал миқдорда ўзлашувчан ва сувда эрувчан шаклдаги Р2О5 тутган, яхши физик-кимёвий ва товар хоссаларга эга аммофосфатли ўғит олишнинг мақбул бўлган ЭФК:ФХ оғирлик нисбати ва кислота рН муҳити аниқланган;
кинетик қонуниятларни аниқлаш орқали ҳар хил турдаги МҚ фосфоритларини юқори меъёрлардаги буғлатилган ЭФК билан парчалашнинг асосий кўрсаткичлари исботланган;
электрон микроскоп ҳамда ИБП билан ОЭС қўллаш йўли билан асосан кальций дигидрофосфатдан ташкил топган монокальцийфосфатнинг мақбул кристалланиш вақти ва туз таркиби аниқланган;
концентрланган фосфор кислота билан фосфат хомашёни парчалаш маҳсулотларидан монокальцийфосфатни кристаллаш ва ягона циклда ЭФК ни қайтариш ҳамда юқори сифатли қўш суперфосфат олиш мумкинлиги асосланган;
циклик усулда олинган нордон монокальцийфосфатни аммонийлаштириш асосида юқори концентрацияга эга азотфосфорли ўғит олиш мумкинлиги аниқланган;
паст навли фосфоритларни жалб қилиш йўли билан янги турдаги бирламчи ва мураккаб ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
МҚ паст навли фосфоритлари асосида концентрланган бирламчи фосфорли ва азотфосфорли ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аммофосфат ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 13 июндаги 01/3-3453-сон маълумотномаси). Натижада карбонатли фосфоритларни қисман аммонийлашган ЭФК билан фаоллаштириш йўли билан ишлаб чиқаришга жалб қилиш имконини берган;
циклик усулда паст навли фосфоритларни фосфоркислотали қайта ишлаш асосида «Б» маркали қўш суперфосфат олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 13 июндаги 01/3-3453-сон маълумотномаси). Натижада кузги шудгорда қўллашда самарали бўлган концентрланган бирламчи фосфорли ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
циклик усулда олинган нордон монокальцийфосфатни аммонийлаштириш йўли билан юқори концентрланган азотфосфорли ўғит олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 13 июндаги 01/3-3453-сон маълумотномаси). Натижада экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг альтернатив вариантини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қизилқум фосфорит мажмуасининг ММ самарали фойдаланиш орқали қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича X-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Навоий кон-металлургия комбинати ДК билан хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 11 майда 661 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада Қизилқум фосфорит мажмуасининг йирик тоннажли чиқиндиси - минераллашган массани фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришига тўғридан-тўғри жалб қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish