Тоҳиров Шероз Мардонкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарқалган перитонитни хирургик даволашда замонавий ёндашувлар, башоратлаш ва унинг профилактикаси»; 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tib6339.
Илмий раҳбар: Мустафакулов Ишназар Бойназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тарқалган перитонит билан оғриган беморларни мавжуд диагностика ва даволаш-тактика ёндашувларини такомиллаштириш асосида прогнозлаш, профилактика қилиш ва хирургик даволаш самарадорлигини оширишдан иборат бўлган.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарқалган перитонит билан оғриган беморларда абдоминал сепсис оғирлиги ва аъзо дисфункциясини ҳисобга олган ҳолда лапаротомияни якунлашнинг ёпиқ, ярим очиқ ва очиқ тактикалари самарадорлигининг ҳамда уларнинг даволашнинг якуний натижаларига таъсири исботланган;
тарқалган перитонит билан оғриган беморларда инфекция манбаини бир босқичли хирургик назорат қилиш адекватлигини баҳолашнинг балли-прогностик шкаласи ишлаб чиқилиб, унинг юқори самарадорлиги аниқланган;
тарқалган перитонит билан оғриган беморларда қорин ичи асоратлари ва абдоминал сепсис хавфини камайтиришга қаратилган профилактик тадбирлар мажмуасида икки тешикли назоинтестинал зонд қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган;
тарқалган перитонит билан оғриган беморларни хирургик даволашнинг комплекс даволаш-ташхис алгоритми интеграл прогностик шкалалар (MPI, APACHE II, SOFA) асосида ҳолат оғирлигини динамик стратификация қилишда фойдаланиш мумкнлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги №08/22-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тарқалган перитонит билан оғриган беморларда абдоминал сепсис оғирлиги ва аъзо дисфункциясини ҳисобга олган ҳолда лапаротомияни якунлашнинг ёпиқ, ярим очиқ ва очиқ тактикалари самарадорлигининг ҳамда уларнинг даволашнинг якуний натижаларига таъсирининг қиёсий баҳоси ўтказилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: лапаротомияни якунлаш усулини дифференциал танлаш маҳаллий инфекцион-яллиғланиш жараёнининг оғирлигини ва беморнинг функционал ҳолатини ҳисобга олиш ҳамда такрорий хирургик назорат заруратини белгилаш имконини беради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №05-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №24-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/5-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: дифференциал хирургик тактикани қўллаш инфекция манбаини ўз вақтида назорат қилиш, перитонит прогрессланиши хавфини камайтириш ва кечки қорин ичи асоратларининг олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: лапаротомияни якунлаш усулини оқилона танлаш асоссиз такрорий аралашувлар, анестезиологик таъминот ва операциядан кейинги асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини беради; ҳисобланган иқтисод бир бемор ҳисобига тахминан 750000 сўмни ташкил этади. Хулоса: тактикани дифференциал танлаш тарқалган перитонитни хирургик даволаш самарадорлигини оширади.
иккинчи илмий янгилик: тарқалган перитонит билан оғриган беморларда инфекция манбаини бир босқичли хирургик назорат қилиш адекватлигини баҳолашнинг балли-прогностик шкаласи ишлаб чиқилди ва клиник амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган шкала бирламчи хирургик аралашувдан кейин қорин ичи инфекциясини етарлича назорат қилмаслик эҳтимолини миқдорий баҳолаш ва эрта фаол хирургик тактикага муҳтож беморларни ажратиш имконини беради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №05-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №24-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/5-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: хавфни эрта стратификация қилиш учламчи перитонит ривожланиш эҳтимоли бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, абдоминал сепсиснинг прогрессланиши ва полиорган дисфункциясининг ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: балли-прогностик шкалани қўллаш паст хавфли беморларда асоссиз такрорий операцияларни истисно этиш ва юқори хавфли беморларда ўз вақтида аралашув ўтказиш ҳисобига харажатларни камайтириш имконини беради; ҳисобланган иқтисод бир бемор ҳисобига тахминан 850000 сўмни ташкил этади. Хулоса: БПШ учламчи перитонит хавфини эрта аниқлаш ва хирургик тактикани танлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: тарқалган перитонит билан оғриган беморларда қорин ичи асоратлари ва абдоминал сепсис хавфини камайтиришга қаратилган профилактик тадбирлар мажмуасида икки тешикли назоинтестинал зонд қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган усул ичак декомпрессияси самарадорлигини ошириш, унинг мотор функциясини тезроқ тиклаш ва энтерал етишмовчилик синдроми ифодаланганлигини камайтириш имконини беради, бунда специфик асоратлар частотаси ортмайди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №05-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №24-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/5-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ичак функциясининг эрта тикланиши ичак етишмовчилиги белгиларининг камайишига, қорин ичи босимининг пасайишига ва беморларнинг операциядан кейинги ҳолати яхшиланишига хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: назоинтестинал интубация давомийлигининг 1,2 суткага қисқариши узоқ муддатли декомпрессия, парвариш ва тегишли дори-дармон терапиясига кетадиган харажатларни камайтиради; ҳисобланган иқтисод бир бемор ҳисобига тахминан 600000 сўмни ташкил этади. Хулоса: икки тешикли интубация асоратлар сонини оширмасдан ичак функциясининг тикланишини тезлаштиради.
тўртинчи илмий янгилик: тарқалган перитонит билан оғриган беморларни хирургик даволашнинг комплекс даволаш-ташхис алгоритми интеграл прогностик шкалалар (MPI, APACHE II, SOFA) асосида ҳолат оғирлигини динамик стратификация қилишдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган алгоритм персистенцияланувчи инфекцияни эрта прогноз қилиш, касаллик оғирлигини динамик баҳолаш, ўз вақтида хирургик назорат қилиш, ичак етишмовчилигини коррекция қилиш ва дастурлаштирилган санацион аралашувларни дифференциал қўллашни бирлаштиради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №05-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №24-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/5-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволаш-ташхис алгоритмини жорий этиш давом этаётган қорин ичи инфекциясини эртароқ аниқлаш, ўз вақтида хирургик коррекция ўтказиш ва операциядан кейинги ўлим кўрсаткичини 41,7% дан 25,0% гача камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: асоратланган кечишни эрта прогноз қилиш ва хирургик тактикани ўз вақтида коррекция қилиш абдоминал сепсиснинг кечки шакллари, полиорган етишмовчилиги ва шошилинч такрорий операцияларни даволашга кетадиган харажатларни камайтиради; ҳисобланган иқтисод бир бемор ҳисобига тахминан 1200000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритм даволаш натижаларини яхшилайди ва операциядан кейинги ўлим кўрсаткичини камайтиради.