Касимов Носирбек Адхамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан оғриган беморларда инфекцияланган панкреонекрозга қарши жарроҳлик тактикасини танлашга индивидуал ёндашув», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Tib1523
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эрметов Азиз Ташметович, тиббиёт фанлари доктори; Мусашайхов Хусанбой Таджибаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: А.В.Вишневский номидаги Миллий хирургия тиббий тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет фонида кечувчи инфекцияланган панкреонекрозда некробиотик жараён жадаллигини комплекс баҳолаш, сунъий интеллект ёрдамида динамик прогнозлаш ҳамда табақалаштирилган жарроҳлик тактикасини ишлаб чиқиш орқали хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабетга чалинган беморларда инфекцияланган панкреонекрозда ўчоқдаги морфоструктуравий беқарорлик, тизимли яллиғланиш реакцияси, метаболик фон ҳамда некробиотик жараён динамикасини объектив назоратининг етарли эмаслиги анъанавий хирургик даволашнинг қониқарсиз натижаларининг сабаблари эканлиги аниқланган;
қандли диабет фонидаги инфекцияланган панкреонекрозда морфоструктуравий, клиник-лаборатор ва метаболик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда унинг оғирлик даражаси ва кечиш йўналишини миқдорий баҳолаш имконини берувчи некробиотик жараён жадаллигининг интеграл диагностик мезонлари ҳамда бу асосида “меъда ости бези некрози” шкаласи ишлаб чиқилган;
қандли диабетга чалинган беморларда инфекцияланган панкреонекрознинг авж олиш хавфини аниқлаш ҳамда оптимал хирургик тактикани қўллаш мақсадида некробиотик жараён жадаллигини сунъий интеллект ёрдамида динамик баҳолаш ва башоратлаш учун “меъда ости бези некрози-AI” прогностик дастури ишлаб чиқилган;
қандли диабет билан оғриган беморларда инфекцияланган панкреонекрозни даволашда некробиотик жараённинг топикаси ва жадаллигига боғлиқ ҳолда яшовчан паренхимани сақлаб қолиш ва тўқималарнинг иккиламчи шикастланишини чеклаш имконини берувчи табақалаштирилган хирургик тактикани танлаш усули такомиллаштирилган (IAP8550);
қандли диабет фонида инфекцияланган панкреонекрозда некробиотик жараён жадаллигининг интеграл баҳолаш ва динамик мониторинг қилиш ҳамда башоратлаш асосида беморларни олиб боришнинг шахсийлаштирилган ташхислаш-даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабет билан оғриган беморларда инфекцияланган панкреонекрозни даволаш натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: қандли диабетга чалинган беморларда инфекцияланган панкреонекрозда ўчоқдаги морфоструктуравий беқарорлик, тизимли яллиғланиш реакцияси, метаболик фон ҳамда некробиотик жараён динамикасини объектив назоратининг етарли эмаслиги анъанавий хирургик даволашнинг қониқарсиз натижаларининг сабаблари эканлиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27-февралда 1i-24/u-сон билан тасдиқланган “Инфекцияланган панкреонекрознинг оғирлик даражасини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган диагностик мезонларнинг клиник аҳамияти ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 2026 йил 2-мартдаги 49/21-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 25-мартдаги 49-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Нохуш натижаларнинг аниқланган сабабларидан фойдаланиш ошқозон ости бези некробиози ривожланишининг юқори ва критик хавфи бўлган гуруҳдаги беморларни эрта аниқлаш имконини беради, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатларини камайтиради, қандли диабет билан оғриган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш хавфсизлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: қониқарсиз натижалар омилларини ҳисобга олиш такрорий жарроҳлик аралашувлари сонини ва беморларнинг интенсив терапия бўлимларида қолиш муддатини қисқартириш хисобига 1 нафар бемор учун ўртача 3750000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича (n=64) 240000000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабет фонидаги инфекцияланган панкреонекрозда морфоструктуравий, клиник-лаборатор ва метаболик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда унинг оғирлик даражаси ва кечиш йўналишини миқдорий баҳолаш имконини берувчи некробиотик жараён жадаллигининг интеграл диагностик мезонлари ҳамда бу асосида “меъда ости бези некрози” шкаласи ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27-февралда 1i-24/u-сон билан тасдиқланган “Инфекцияланган панкреонекрознинг оғирлик даражасини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган диагностик мезонларнинг клиник аҳамияти ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 2026 йил 2-мартдаги 49/21-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 25-мартдаги 49-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: некробиотик жараён жадаллигининг интеграл диагностик мезонлари ҳамда “меъда ости бези некрози” шкаласидан фойдаланиш касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашни объективлаштириш имконини беради, клиник қарорларнинг субъективлигини камайтиради ва қандли диабет билан оғриган беморларни даволаш хавфсизлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Шкалани қўллаш қўшимча ускуналарни талаб қилмайди ва асоссиз аралашувлар ҳамда такрорий операциялар сонини камайтириш имконини беради. Хулоса. “Меъда ости бези некрози” шкаласини амалиётга жорий этиш қўшимча текширувлар ва асоссиз ҳамда такрорий операциялар сонини камайтириш хисобига 1 нафар бемор учун 17500000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: қандли диабетга чалинган беморларда инфекцияланган панкреонекрознинг авж олиш хавфини аниқлаш ҳамда оптимал хирургик тактикани қўллаш мақсадида некробиотик жараён жадаллигини сунъий интеллект ёрдамида динамик баҳолаш ва башоратлаш учун “меъда ости бези некрози-AI” прогностик дастури ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27-февралда 1i-24/u-сон билан тасдиқланган “Инфекцияланган панкреонекрознинг оғирлик даражасини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган диагностик мезонларнинг клиник аҳамияти ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 2026 йил 2-мартдаги 49/21-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 25-мартдаги 49-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: “Меъда ости бези некрози-AI” прогностик дастуридан фойдаланиш салбий динамикани эрта аниқлашни таъминлайди ва кечиктирилган жарроҳлик қарорлари хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: прогнозлашни автоматлаштириш тиббиёт ходимларининг юкламасини камайтиради ва асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Хулоса. “Меъда ости бези некрози-AI” прогностик дастурини амалиётга жорий этиш қўшимча текширувлар ва асоссиз ҳамда такрорий операциялар сонини камайтириш хисобига 1 нафар бемор учун 17500000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабет билан оғриган беморларда инфекцияланган панкреонекрозни даволашда некробиотик жараённинг топикаси ва жадаллигига боғлиқ ҳолда яшовчан паренхимани сақлаб қолиш ва тўқималарнинг иккиламчи шикастланишини чеклаш имконини берувчи табақалаштирилган хирургик тактикани танлаш усули такомиллаштирилганлиги (IAP8550) Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27-февралда 1i-23/u-сон билан тасдиқланган “Қандли диабет билан касалланган беморларда инфекцияланган панкреонекрозда ишлаб чиқилган шахсийлаштирилган даволаш-ташхислаш алгоритмининг клиник самарадорлиги” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 2026 йил 2-мартдаги 49/21-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 25-мартдаги 49-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: табақалаштирилган хирургик тактикани танлашнинг такомиллаштирилган усулидан фойдаланиш паренхимани максимал даражада сақлаб қолиш, тўқималарнинг иккиламчи шикастланишини чеклаш, операциядан кейинги асоратлар ва леталлик хавфини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда меҳнат қобилиятини эртароқ тиклаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: табақалаштирилган хирургик тактикани қўллаш хирургик аралашув ҳажмини оптимал танлаш, яшовчан панкреатик паренхимани сақлаб қолиш, операциядан кейинги асоратлар ва қайта хирургик аралашувлар частотасини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда дори-дармон ва тиббий ресурслар сарфини камайтириш ҳисобига даволашнинг умумий харажатларини оптималлаштириш имконини беради. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш даволашнинг умумий харажатлари камайиши хисобига тадқиқот кўлами бўйича 546852600 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради.
бешинчи илмий янгилик: қандли диабет фонида инфекцияланган панкреонекрозда некробиотик жараён жадаллигининг интеграл баҳолаш ва динамик мониторинг қилиш ҳамда башоратлаш асосида беморларни олиб боришнинг шахсийлаштирилган ташхислаш-даволаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27-февралда 1i-23/u-сон билан тасдиқланган “Қандли диабет билан касалланган беморларда инфекцияланган панкреонекрозда ишлаб чиқилган шахсийлаштирилган даволаш-ташхислаш алгоритмининг клиник самарадорлиги” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 2026 йил 2-мартдаги 49/21-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 25-мартдаги 49-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шахсийлаштирилган ташхислаш-даволаш алгоритмини қўллаш бемор ҳолатини эрта баҳолаш, асоратлар ривожланишининг олдини олиш, хирургик аралашув ҳажми ва муддатини индивидуал танлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда меҳнат қобилиятини тезроқ тиклаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: шахсийлаштирилган ташхислаш-даволаш алгоритмини қўллаш диагностик ва даволаш тадбирларини мақсадли танлаш, асоратларнинг олдини олиш, хирургик аралашувлар ва қайта операциялар сонини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда дори-дармон ва тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига умумий даволаш харажатларини камайтириш имконини беради. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш даволашнинг умумий харажатлари камайиши хисобига тадқиқот кўлами бўйича 546852600 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради.