Исмоилов Азизбек Октамбоевичнинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир деструктив холециститларда миниинвазив аралашувларни устувор қўллаш асосидаги дифференциал жарроҳлик тактикаси», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Tib6328.
Илмий раҳбар: Якубов Фарход Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Шербеков Улугбек Ахрорович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. Атаджанов Шухрат Камилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Оғирликни ТГ18 бўйича ва операцион-анестезиологик хавфни биргаликда баҳолаш асосида миниинвазив аралашувлар устуворлигига эга дифференциал жарроҳлик тактикасини ишлаб чиқиш орқали ўткир деструктив холециститли беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўткир деструктив холециститда оғирликни ТГ18 бўйича, операцион-анестезиологик хавфни АСА бўйича ва коморбидликни Чарлсон индекси бўйича биргаликда баҳолашга асосланган, юқори хавфли беморларда кечиктирилган радикал операцияга тайёргарлик босқичи сифатида микрохолецистостомияни ўз ичига олган дифференциал жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилган;
яллиғланиш оғирлиги ва эндоген интоксикациянинг интеграл маркёрлари (нейтрофил-лимфоцитар нисбат, C-реактив оқсил, лейкоцитар интоксикация индекси, ўртача массали молекулалар, прокалцитонин) ўзгариш қонуниятлари ўт пуфаги деструкцияси шакли ва ТГ18 бўйича оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланган;
юқори хавфли беморларда операциядан кейинги жигар етишмовчилигини профилактика қилиш усули частотасини 9,7% дан 3,0% гача камайтириш аниқланган;
миниинвазив аралашувлар устуворлигига эга дифференциал тактиканинг клиник самарадорлиги исботланди: операциядан кейинги асоратлар частотаси 38,1% дан 20,8% гача, Cлавиен–Диндо таснифи бўйича оғир асоратлар (ИИИ–В) — 15,0% дан 6,0% гача камайтирилди, стационар даволаш муддати қисқартирилди; асосий тактикада оғир асоратларнинг шанслар нисбати 0,48 ни ташкил этгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир деструктив холециститда дифференциал жарроҳлик тактикасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.01.2026 й. 11/30-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор ўткир деструктив холециститда оғирликни ТГ18 бўйича, операцион-анестезиологик хавфни АСА бўйича ва коморбидликни Чарлсон индекси бўйича биргаликда баҳолашга асосланган, юқори хавфли беморларда кечиктирилган радикал операцияга тайёргарлик босқичи сифатида микрохолецистостомияни ўз ичига олган дифференциал жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2026 й. 102-И-сон буйруғи) ва Урганч давлат тиббиёт институти (14.04.2026 й. 16-И-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Усулни дифференциал танлаш юқори хавфли беморларда тактикани индивидуаллаштириш имконини беради; асосий тактикада оғир асоратларнинг шанслар нисбати 0,48 ни (95% ИО 0,25–0,91) ташкил этди, бу даволаш хавфсизлигини оширади ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Оғир асоратлар ва конверсиялар частотасининг камайиши такрорий аралашувлар ва интенсив терапия харажатларини тахминан 12–15% га камайтиради, ҳар бир бемор ҳисобига сезиларли иқтисодий тежамкорлик таъминланади. Хулоса: Дифференциал тактикани қўллаш миниинвазив усулни оқилона танлашни таъминлайди ва даволаш натижаларини яхшилайди.
иккинчи илмий янгилик: яллиғланиш оғирлиги ва эндоген интоксикациянинг интеграл маркёрлари (нейтрофил-лимфоцитар нисбат, C-реактив оқсил, лейкоцитар интоксикация индекси, ўртача массали молекулалар, прокалцитонин) ўзгариш қонуниятлари ўт пуфаги деструкцияси шакли ва ТГ18 бўйича оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2026 й. 102-И-сон буйруғи) ва Урганч давлат тиббиёт институти (14.04.2026 й. 16-И-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Интеграл маркёрлар деструкция чуқурлашган сари қонуний равишда ортиб боради (нейтрофил-лимфоцитар нисбат 3,9 → 6,2 → 11,3; прокалцитонин 0,42 → 1,84 → 6,92 нг/мл), бу оғирликни баҳолашни обʼективлаштириш ва деструктив шаклларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Деструкцияни эрта аниқлаш тактикани ўз вақтида танлаш ҳисобига даволаш муддатлари ва харажатларни тахминан 10% га камайтиради. Хулоса: Маркёрларнинг аниқланган ўзгариш қонуниятлари операциягача оғирликни баҳолаш аниқлигини оширади ва тактика танлашни оптималлаштиради.
учинчи илмий янгилик: юқори хавфли беморларда операциядан кейинги жигар етишмовчилигини профилактика қилиш усули частотасини 9,7% дан 3,0% гача камайтириш аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2026 й. 102-И-сон буйруғи) ва Урганч давлат тиббиёт институти (14.04.2026 й. 16-И-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Усулни қўллаш операциядан кейинги жигар етишмовчилиги частотасини 9,7% дан 3,0% гача (п=0,033) камайтирди, бу юқори хавфли беморларда операциядан кейинги давр оғирлиги ва ўлим кўрсаткичини камайтиради ҳамда беморларнинг тикланиш даврини қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Жигар етишмовчилиги частотасининг камайиши интенсив терапия муддатини ва асоратларни даволаш харажатларини тахминан 10–12% га камайтиради. Хулоса: Ишлаб чиқилган профилактика усули операциядан кейинги жигар етишмовчилиги частотасини ишончли тарзда камайтиради ва даволаш натижаларини яхшилайди.
тўртинчи илмий янгилик: миниинвазив аралашувлар устуворлигига эга дифференциал тактиканинг клиник самарадорлиги исботланди: операциядан кейинги асоратлар частотаси 38,1% дан 20,8% гача, Cлавиен–Диндо таснифи бўйича оғир асоратлар (ИИИ–В) — 15,0% дан 6,0% гача камайтирилди, стационар даволаш муддати қисқартирилди; асосий тактикада оғир асоратларнинг шанслар нисбати 0,48 ни ташкил этгани аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2026 й. 102-И-сон буйруғи) ва Урганч давлат тиббиёт институти (14.04.2026 й. 16-И-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Операциядан кейинги асоратлар частотаси 38,1% дан 20,8% гача (п=0,002), Cлавиен–Диндо бўйича оғир асоратлар (ИИИ–В) — 15,0% дан 6,0% гача (п=0,020) камайтирилди, стационар даволаш муддати 10,6 дан 7,4 койка-кунгача (п<0,001) қисқартирилди. ГИҚЛИ сўровномаси бўйича ҳаёт сифати 12 ойдан сўнг асосий гуруҳда юқорироқ бўлди (125,7 балл 118,4 га нисбатан; п<0,001), бу беморларнинг узоқ муддатли ижтимоий фаоллигини таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Стационар даволашнинг ўртача муддатини 3,2 койка-кунга қисқартириш ва асоратлар частотасининг камайиши тежамкорликни таъминлайди: бир койка-кун тарифи тахминан 500 000 сўм бўлганда ҳар бир беморга тахминан 1 600 000 сўм иқтисодий самара беради. Хулоса: Миниинвазив аралашувлар устуворлигига эга дифференциал тактика даволашнинг бевосита ва узоқ муддатли натижаларини ишончли тарзда яхшилайди.