Бобокулов Нурилло Асатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Варикоцелени фертиллик бузилиши билан кечганда хирургик даволаш усулларини танлаш мезонлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tib6532.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Диёр Шукуруллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Абдуризаев Абдумалик Абдугаффарович, тиббиёт фанлари доктори; Абдурахманов Маъмур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.К.Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Рефлюкснинг гемодинамик турини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик усулини танлашнинг обектив мезонларини ишлаб чиқиш орқали фертиллик бузилиши билан кечувчи варикоцеле билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
варикоселени жарроҳлик даволаш усулини танлашнинг Cоолсает бўйича рефлюкснинг гемодинамик турини (И тур — 92 бемор, ИИ тур — 24, ИИИ тур — 23) сперматогенезнинг функсионал маркёрлари билан боғлайдиган дифференциал мезонлари ишлаб чиқилган;
ДНК фрагментацияси индекси 30% (АУC 0,82), фолликулостимулловчи гормон 8,2 ХБ/л (АУC 0,77) ва мояк ҳажми 12 мл (АУC 0,74) бўлган фертилликни тиклашнинг чегаравий прогностик қийматлари аниқланган;
даволаш муваффақияцизлигининг кўп омилли прогностик модели мустақил предикторлар (ИФД>30% ШН 3,48; ФСГ>8 ШН 2,71; ҳажм<12 мл ШН 2,39; Cоолсает ИИ–ИИИ тури ШН 2,92) билан, оптимизм-тузатилган АУC 0,79 ва Хосмер–Лемешоу бўйича мослик п=0,63 асосида қурилди ва ички валидацияси ўтказилган;
операция усулини рефлюкс манбасига боғлайдиган (И тур — Мармара операцияси, И тур икки томонлама — лапароскопия, ИИ–ИИИ турлар — веноз анастомозлар) ҳамда ДНК фрагментацияси индекси 35% дан юқори, фолликулостимулловчи гормон 10 ХБ/л дан юқори ва ингибин В 100 пг/мл дан паст бўлишининг уйғунлашувида ёрдамчи репродуксияга эрта йўналтириш кўрсатмасини белгилайдиган алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фертиллик бузилиши билан кечувчи варикоцелени жарроҳлик даволаш усулларини танлаш мезонларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.05.2026 й. 08/54-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: варикоселени жарроҳлик даволаш усулини танлашнинг Cоолсает бўйича рефлюкснинг гемодинамик турини (И тур — 92 бемор, ИИ тур — 24, ИИИ тур — 23) сперматогенезнинг функсионал маркёрлари билан боғлайдиган дифференциал мезонлари ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: аа«Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (14.11.2025 й. 150-сон буйруғи) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (30.12.2025 й. 106-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: УТДГ орқали рефлюкс турини обектив ташхислаш ноинвазив усул бўлиб, беморларга қўшимча травматик текширувларсиз аниқ ташхис қўйиш имконини беради; реносперматик ва илеосперматик турларнинг ўз вақтида фарқланиши ноаниқ ташхис асосида бажарилган асоссиз операциялар улушини камайтиради, бемор ва оила ўртасидаги ишонч мустаҳкамланади ҳамда даволашга розилик даражаси ошади. Иқтисодий самарадорлиги: УТДГ юқори сезгирлиги туфайли қўшимча инвазив ташхислаш усулларига (венография, радионуклид текширувлар) бўлган эҳтиёж камаяди, бир беморга қўшимча ташхис харажатлари ўртача 300 000–500 000 сўмга қисқаради; ташхис хатоларининг камайиши асоссиз операциялар сонини пасайтириб, моддий харажатларни умумий 15–20% га тежайди. Хулоса: УТДГ ни жарроҳлик таcтикасини танлашда бирламчи усул сифатида жорий этиш ташхис аниқлигини оширади, инвазив текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва даволашнинг умумий иқтисодий самарадорлигини оширади.
Иккинчи илмий янгилик: ДНК фрагментацияси индекси 30% (АУC 0,82), фолликулостимулловчи гормон 8,2 ХБ/л (АУC 0,77) ва мояк ҳажми 12 мл (АУC 0,74) бўлган фертилликни тиклашнинг чегаравий прогностик қийматлари аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (14.11.2025 й. 150-сон буйруғи) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (30.12.2025 й. 106-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Обектив алгоритм асосида жарроҳлик усулини танлаш операторнинг субектив афзал кўриши ва малакасига боғлиқликни камайтиради, бемор учун оптимал усулни танлашга кафолат беради; бу эса варикоцеле ресидивини 23% дан 3% гача ва гидроцеле учраш сурʼатини 7% дан 3% гача камайтиради, натижада беморларнинг руҳий ҳолати барқарорлашиб, оилавий ва ижтимоий ҳаётга қайтиш тезлашади. Иқтисодий самарадорлиги: Алгоритмни қўллаш ноаниқ танланиш натижасидаги қайта операциялар ва узоқ давомли даволашни бартараф этади; бир бемор ҳисобига такрорий жарроҳлик ва стационар даволаш харажатларини ўртача 3 500 000–5 000 000 сўмга камайтиради; йиллик 100 та операцияда 350–500 млн сўм миқдорида тежамкорлик таъминланади. Хулоса: Гемодинамик типлар асосидаги алгоритмни жорий этиш жарроҳлик таcтикасини обективлаштиради, ресидивлар ва асоратлар учрашини сезиларли камайтиради ҳамда даволашнинг иқтисодий самарадорлигини оширади.
Учинчи илмий янгилик: даволаш муваффақияцизлигининг кўп омилли прогностик модели мустақил предикторлар (ИФД>30% ШН 3,48; ФСГ>8 ШН 2,71; ҳажм<12 мл ШН 2,39; Cоолсает ИИ–ИИИ тури ШН 2,92) билан, оптимизм-тузатилган АУC 0,79 ва Хосмер–Лемешоу бўйича мослик п=0,63 асосида қурилди ва ички валидацияси ўтказилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (14.11.2025 й. 150-сон буйруғи) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (30.12.2025 й. 106-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Гемодинамик турга мос усулни танлаш мояк гипотрофиясини бартараф этади, Голдштейн операцияси ва васкуляризациядан кейин мояклардаги қон оқими мос равишда 10% ва 31% га яхшиланади, сперма кўрсаткичлари ижобий динамикаси ва фертиллик ошиши таъминланади; илеосперматик турда анастомозлар орқали патологик рефлюкснинг бартараф этилиши жуфтликларда табиий ҳомиладорликка эришиш эҳтимолини ошириб, оилаларнинг руҳий ва ижтимоий фаровонлигини мустаҳкамлайди. Иқтисодий самарадорлиги: Гемодинамик турга мос операцияни танлаш асоссиз изоляцияланган боғлаш натижасидаги резидуал рефлюкс ва такрорий операциялар хавфини камайтиради, ҳар бир бемор ҳисобига такрорий жарроҳлик харажатларини ўртача 4 000 000–5 500 000 сўмга тежайди; жуфтликларнинг бир қисми экстракорпорал уруғлантиришдан табиий ҳомиладорлик ёки инсеминация усулларига ўтказилиб, бепуштликни даволашнинг умумий харажатлари камаяди. Хулоса: Рефлюкс манбасига мос дифференциал оператив таcтикани қўллаш мояк қон айланиши ва сперма кўрсаткичларини сезиларли яхшилайди, ресидивларни бартараф этади ва бепуштликни даволашнинг умумий натижадорлигини оширади.
Тўртинчи илмий янгилик: операция усулини рефлюкс манбасига боғлайдиган (И тур — Мармара операцияси, И тур икки томонлама — лапароскопия, ИИ–ИИИ турлар — веноз анастомозлар) ҳамда ДНК фрагментацияси индекси 35% дан юқори, фолликулостимулловчи гормон 10 ХБ/л дан юқори ва ингибин В 100 пг/мл дан паст бўлишининг уйғунлашувида ёрдамчи репродуксияга эрта йўналтириш кўрсатмасини белгилайдиган алгоритм ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (14.11.2025 й. 150-сон буйруғи) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (30.12.2025 й. 106-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Микрохирургик операциялар туфайли реабилитация муддати илгариги 5–7 кундан 1–2 кунгача қисқаради, беморларнинг жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиши тезлашади, келиб чиқиши мумкин бўлган ногиронлик ва ётоқ кунлари камаяди; тиббий хизматдан қониқиш даражаси ортади, ҳаёт тарзи ва оилавий муносабатлар барқарорлашиб, жамиятда меҳнат унумдорлиги ошади. Иқтисодий самарадорлиги: Реабилитациянинг қисқариши ва асоратлар частотасининг камайиши ҳисобига моддий харажатлар ўртача 20% га камаяди; қисқа муддатли стационар даволаш ва тез ишга қайтиш туфайли беморнинг вақтинча меҳнат лаёқацизлиги кунлари ҳам қисқаради, натижада ҳар бир бемор учун 800 000–1 200 000 сўм миқдорида ижтимоий-иқтисодий фойда юзага келади. Хулоса: Микрохирургик операцияларни жорий этиш беморларнинг тез реабилитациясини, ҳаёт сифатининг яхшиланишини ва даволаш харажатларининг сезиларли камайишини таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish