Бахриев Мухиддин Шералиевнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарида капитал қўйилмалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4504
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Аликулов Абдумумин Исматович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Уразов Комил Бахромович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Менгликулов Бахтиёр Юсупович
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Қишлоқ хўжалиг корхоналарида капитал қўйилмалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг назарий-амалий жиҳатларини амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун “Ҳисоб сиёсати”га капитал қўйилмаларни “активлар ва мажбуриятларни ҳаққоний баҳолаш” тамойилига асосланиб баҳолаш, уларнинг ҳисобини смета харажатлари асосида, бошқа турдаги капитал қўйилмаларни эса ҳақиқий харажатлар усулида юритиш тартибини белгиловчи капитал қўйилмалар ҳисоби бўйича алоҳида бўлим киритиш таклифи асосланган;
хўжалик усулида амалга оширилган қурилиш харажатларини ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мос равишда такомиллаштирилган харажат моддаларини қўллаш ҳамда хўжаликни ўзи ёки пудрат усулларида қурилган, бино ва иншоот асосий воситалар таркибига қабул қилишда уларни “ҳақиқий харажатлар” усули асосида баҳолаш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида бухгалтерия ҳисобварақлар режасига 0880-“Кўп йиллик дарахтларни ўтқазиш ва парваришлаш” ҳисобварағини киритиш асосида кўп йиллик дарахтларни баҳолаш ва амортизация ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш орқали бухгалтерия ҳисобининг ахборот имкониятини ошириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишчи ҳисобварақлар режасига 0851-“Мелиорация харажатлари” ва 0852-“Ирригация харажатлари” номли ҳисобварақларини жорий этиш ҳамда унинг бошқа ҳисобварақлар билан ўзаро алоқасига доир амалий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарида капитал қўйилмалар ҳисобини такомиллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида капитал қўйилмалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун “Ҳисоб сиёсати”га капитал қўйилмаларни “активлар ва мажбуриятларни ҳаққоний баҳолаш” тамойилига асосланиб баҳолаш, уларнинг ҳисобини смета харажатлари асосида, бошқа турдаги капитал қўйилмаларни эса ҳақиқий харажатлар усулида юритиш тартибини белгиловчи капитал қўйилмалар ҳисоби бўйича алоҳида бўлим киритиш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 11-ноябр 05/05-02-1161-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари “Ҳисоб сиёсати”га киритилиши, капитал қўйилмаларни 0800-“Капитал қўйилмалар” бухгалтерия ҳисобварағида ҳисобга олишни такомиллаштириб, ҳар бир турдаги капитал қўйилмаларни ҳисобга олишни такомиллаштириш билан бирга, капитал қўйилмаларни турлари бўйича назорат қилиш ва самарадорлигини аниқлаш имкони яратилган;
хўжалик усулида амалга оширилган қурилиш харажатларини ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мос равишда такомиллаштирилган харажат моддаларини қўллаш ҳамда хўжаликни ўзи ёки пудрат усулларида қурилган, бино ва иншоот асосий воситалар таркибига қабул қилишда уларни “ҳақиқий харажатлар” усули асосида баҳолаш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 11-ноябр 05/05-02-1161-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналарида хўжалик усулида амалга ошириладиган қурилиш харажатлари ҳисоби такомиллашиб, умумқурилиш харажатларини иқтисодий асосланган ҳолда тақсимлаш имконияти яратилиб, қурилган обект таннархи 4-6 фоизга камайган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида бухгалтерия ҳисобварақлар режасига 0880-“Кўп йиллик дарахтларни ўтқазиш ва парваришлаш” ҳисобварағини киритиш асосида кўп йиллик дарахтларни баҳолаш ва амортизация ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш орқали бухгалтерия ҳисобининг ахборот имкониятини ошириш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 11-ноябр 05/05-02-1161-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўп йиллик дарахтларни ўтқазиш ва ўстириш харажатларини ҳисобга олиш такомиллашиб, ёш кўп йиллик дарахтлардан олинган ҳосилни ҳисобга олишда тузиладиган ҳисобварақлари боғланиши тартибга келтирилиб, ёш дарахтларни ҳосил берадиган дарахтлар гуруҳига ўтказиш вақтида иқтисодий асосланган ҳолда баҳоланиши таъминланган, кўп йиллик дарахтлар таннархини 6-8 фоизга камайтиришга эришилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишчи ҳисобварақлар режасига 0851-“Мелиорация харажатлари” ва 0852-“Ирригация харажатлари” номли ҳисобварақларини жорий этиш ҳамда унинг бошқа ҳисобварақлар билан ўзаро алоқасига доир амалий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарида капитал қўйилмалар ҳисобини такомиллаштириш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 11-ноябр 05/05-02-1161-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвентар кўринишига ва инвентар кўринишга эга бўлмаган ишлар бўйича харажатлар ҳисобини такомиллашган ҳолда юритиш ҳамда уларни асосий воситалар таркибига ўтказишда обектив баҳолаш имкони яратилиб, мелиорация ишлари билан боғлик капитал қўйилмаларни йиллар кесимида иқтисодий асосланган ҳолда ҳисобдан чиқаришга эришилган.