Сапаров Махмуд Кадамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта тозалаш ускунасининг колосникли панжарасини такомиллаштириб тозалаш самарадорлигини ошириш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6233
Илмий раҳбар: Рўзметов Рахматжон Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.20.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Шухратов Шароф Шухратович
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта тозалаш корхоналарида фойдаланилаётган йирик ифлос аралашмалардан тозаловчи ускунанинг колосникларини диаметри, ўзаро оралиқ масофаси ва аррачали барабан билан колосникларнинг оралиқ масофасининг рационал қийматларини аниқлаш асосида ускунанинг тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта бўлакчасининг колосник билан ўзаро таъсирлашув жараёнини ифодаловчи аналитик модел ишлаб чиқилган ҳамда колосник диаметри ортиши билан контакт ёйи узунлиги, пахта бўлакчасининг статик силжиши ва тебраниш амплитудаси ортиши, зарба таъсирининг интенсивлиги эса контакт давомийлиги ва колосник сиртининг эгрилик радиусига боғлиқ равишда ўзгариши қонунияти аниқланган;
колосниклар орасидаги масофанинг пахта бўлакчаларида юзага келадиган мажбурий тебранишлар частотасига таъсири ҳамда тизимнинг резонанс ҳолати билан боғлиқлиги назарий жиҳатдан аниқланган ва резонанс зонасидан хавфсиз узоқликда самарали зарба таъсирини таъминловчи колосниклар орасидаги рационал масофа аниқланган;
пахта оқимидан ифлос аралашмаларнинг ажралиш жараёнида пахта бўлакчаларининг колосникли юза билан ўзаро контактлашуви, оқимнинг ҳаракат тезлиги таъсирида юзага келадиган динамик кучлар ҳамда колосник диаметри ва улар орасидаги масофанинг ажралиш шароитига таъсирини ифодаловчи кучлар мувозанати ва ҳаракат тенгламалари асосида контакт юзаси, пахта оқимининг ҳаракат тезлиги, колосник диаметри ва колосниклар орасидаги масофанинг ўзаро таъсирини ҳисобга олувчи аналитик модел ишлаб чиқилган;
кўп омилли тажрибалар натижаларини кичик квадратлар усулида қайта ишлаш асосида тозалаш самарадорлигини баҳоловчи регрессия модели ишлаб чиқилган ҳамда тозалагичнинг юқори самарадорликда ишлашини ва пахта бўлакчаларининг шикастланмаслигини таъминловчи колосникли панжара билан аррали барабан орасидаги рационал масофа 18 мм этиб аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш ускунасининг колосникли панжараларини такомиллаштириш бойича олинган илмий натижалар асосида:
тавсия этилаётган колосникли панжаралари турли диаметрда ва оралиқ масофаларда ҳамда аррачали барабан билан колосникли панжараларда ҳар хил оралиқ масофаси ўрнатилган колосникли панжаранинг такомиллаштирилган конструксияси қоълланилган тозалаш технологияси “Техтиле финанcе Кҳорезм” МЧЖ ҚК Шовот пахта тозалаш филиялида тадбиқ этилган (Ўзбекистон республикаси “Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2025-йил 17-сентябрдаги 02/25-2212 сонли маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани ифлосликлардан тозалашда тозалаш самарадорлигини навлар бўйича 5,5 (абс) % ва 5,4 (абс) % га оширишга эришилган. Ишлаб чиқарилган тола таркибидаги ифлослик ва нуқсонлар миқдорини навлар бўйича 0,91 (абс) % ва 0,94 (абс) % га камайтириш орқали толанинг синфини кўтарилишига эришилган.